Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи
Ислом оламида нажотбахш ҳаракатлар ҳамда ушбу курашларда муқовамат ва матонат руҳиясини мустаҳкамлашда Исломий Инқилобнинг таъсири
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 38 йиллик санаси ва “Фажр ўн кунлиги” га бағишланган “Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи” унвонли махсус эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бугунги суҳбатимиз “ Ислом оламида нажотбахш ҳаракатлар ҳамда ушбу курашларда муқовамат ва матонат руҳиясини мустаҳкамлашда Исломий Инқилобнинг таъсири” мавзуси асосида бўлади. Бизни тинглаб боринг.
Азизлар, олдинги суҳбатимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Эрон Ислом Инқилоби барча тўсиқ ва қийинчиликларга қарамай, жаҳон мусулмонларига ишонч руҳини мустаҳкамлади. Шу сабабдан минтақа мамлакатлари ҳукмдорларининг тамойилларига хилоф равишда ушбу мамлакатларда бирин-кетин халқларнинг исломий ҳаракатлари кучаяди ва мустаҳкамланади. Исломий Инқилоб ғалабаси шу тариқа дунёнинг сиёсий ва стратегик назарияларига ўз таъсирини ўтказарди. Жаҳонда икки қутбли ё икки блок ҳукмронлигининг тарқалишидан кейин Эрон Ислом Инқилоби таъсиридан истиқлол ва Ислом шиорлари янада баландроқ янграйди. Бу каби ҳаракатлар жаҳоннинг сиёсий назариётчилари учун аччиқ бир ҳақиқат эди. Зеро Ғарб қудратлари олдинги асрлар давомида мусулмонлар ўртасида низолар солиб, уларнинг ўлка ва табиий бойликларига эга бўлишарди.
Эрон Ислом Инқилоби мусулмонлар, хусусан суннат ва шиа аҳли ўртасидаги низоларни ҳам бартараф этиш ташаббуслари билан душманларнинг ушбу заминадаги ҳийла ва найрангларига катта зарба беради.
Эронда Исломий Инқилобнинг ғалабаси йигирманчи асрнинг иккинчи ярмида юз берган энг йирик сиёсий ва диний воқеалардан бири эди. Шу сабабдан ушбу Инқилоб кўплаб мамлакатлар ва халқларга ўз таъсирини ўтказди. Эрон Ислом Инқилоби бошқа халқларнинг эркпарварлик ва истиқлол йўлидаги ҳаракат ва курашларида намуна сифатида хизмат қиларди. Зеро ушбу Инқилоб қадриятлар Инқилоби эди ва бошқа Инқилоблардан катта фарқ қиларди. Эрон Ислом Инқилоби бугун кун ҳосиласи эмас. Чунки Исломнинг илк даврига назар солсак, Карбалода Имом Ҳусейн (а) нинг қўзғолонидан кейин Аллоҳ таоло ушбу ҳаракатни давом эттириш амонатини мусулмонлар елкасига юклаган эди. 1400 йилдан кейин ҳазрат Имом Ҳусейн (а) наҳзатининг давоми Эроннинг Исломий Инқилоби эди. Унинг таъсири Ливан муқавамат ҳаракати, Ироқ ва Афғонистон халқларининг ишғолгарларга қарши курашларида намуна бўлгани яққол кўзга ташланади. Имом Ҳусейн (а) нинг ҳаракати турли, кўламлар, жилвалар, самаралар, йўлочувчи хабарлар ва таъсирларга эга эди. Ушбу турли таъсир ва жанбалар юксак қадриятлардан сарчашма олган ва унинг матнида тарих яратувчи йирик ҳаракат яширинганки, ҳар томондан асрлар давомида авлодларга файзу фазл ҳамда огоҳлик ва маърифат ёғдусини бахш этган.
Бошқача айтганда, ушбу ҳаракатнинг сабоқ ва огоҳлантириш йўлидаги кенг ва асосий майдони ҳамда унинг таъсирлари муқаддас қадриятлар, ўзгаришлар ва ҳаракатчанлик мафҳумларини амалда мустаҳкамлаган. Айнан ушбу унсур ва омиллар Ошуро ҳаракатининг барҳаётлигинни таъминлашган.
Мазкур жилвалар ва самараларни ҳам эътиқодий, ҳам ахлоқий, ҳам ижтимоий, ҳам сиёсий, ҳам фикрий ва маданий ва ҳам ҳарбий санаш мумкин. Ушбу кўламларнинг ҳар бири ўзига хос бўлим, мавзу ва сабоқларга моликдир. Айниқса, Ошуро ҳаракатининг сиёсий кўлами ўзининг қалбида янги қарашлар, ўзгаришлар ва огоҳлантиришларни жой берганки, уларни ўрганиш учун кенг тадқиқотлар зарур бўлади.
Энди Эрон Ислом Инқилобига доир таҳлилчи Хадича Хужандийнинг қилган суҳбатларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.
Таҳлилчи Хадича Хужандийнинг суҳбатлари эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи ” унвонли махсус эшиттиришларнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг биринчи ўн йиллигида Алжазоир, Миср, Покистон, Иордания, Баҳрайн, Ироқ, Ливан, Арабистон, Туркия ва бошқа мамлакатларда ушбу инқилобдан илҳомланиб, юзага келган халқ ҳаракатлари мазкур юртларда мавжуд ҳукмрон режимларга катта сиёсий таъсир етказади. Бугунги кунларда ҳам ўша ҳаракатларни бирон сиёсий партия ва гуруҳ ёки айрим оқимлар кўринишида кузатиш мумкин. Эронда Имом Хумайний (р) раҳбарлигидаги Исломий Инқилобнинг ғалабасидан 38 йил ўтмоқда. Эрон ва Ислом оламининг душманлари йиллар ўтиши билан ушбу шукуҳли Инқилобнинг моҳиятини кўпроқ англашмоқда ва унга қарши курашда ожизроқ бўлаётганликларини сезишмоқда. Зеро Исломий Инқилобнинг таъсир кўлами дунё бўйлаб кенгайиб бормоқда. Минтақада бўлаётган исломий ва муқовамат ҳаракатлари бунга мисол бўла олади. Исломий Инқилоб, айниқса, Фаластин халқи ва муқовамат гуруҳларининг ишғолгар сионистларга қарши курашларида ўзининг катта ижобий таъсирини етказган. Фаластинда Ҳамос ва бошқа муқовамат гуруҳларининг шаклланиши ҳамда фаластинликлар томонидан янги умумий курашларнинг юзага келиши мумкинлиги бунга далолат беради.
Қадрли тинглоавчилар, Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 38 йиллик байрамига бағишланган “Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи” унвонли махсус эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Буюк Парвардигорнинг паноҳида бўлинг.