феврал 01, 2017 15:43 Asia/Tashkent

Хуросон, Жавон ва Эрон газеталари

Хуросон газетаси шундай ёзади,  Эрдуғоннинг Анкарада қарор қабул қилишидек Тармп ҳам Вашингтонда ана шундай қарор қабул қилмоқда. Эрдуғон Анкарада “тозалаш” сиёсатини қуллаши ҳамда ушбу сиёсатни “қавмий”,“маъмурий” ва “сиёсий” даражада олиб бормоқда. Эрдуғон курдларни ўз тизимининг душманлари деб билади ва ўзига хос айрим қавмлар ва мусалмонларга нисбатан Трампнинг “қизил карта” кўрсатишига ўхшаб уларга қарши қилични кўрсатмоқда. Ҳатто уларнинг ҳар икковлари аёлларга нисбатан яхши жинсий қарашга эга эмаслар. Эрдуғон томонидан давлат ходимлари ва ишчиларни ишдан бушатиш ҳаракати сабиқаси бўлмаган ҳаракат эди. Энди Трамп эътироз қилган Америка ташқи ишлар вазирлиги, суд идоралари, божхона ва муҳожирлик ташкилотининг раисига қарши  бу ҳаракатни қулламоқда. Трамп ҳам Эрдуғонга ўхшаб давлат идоралари системасидан ўз мухолифларини бартараф этиш орқали ташкилот маслаҳатларини ёки қонунни назарга олмасдан ўз куёви ёки ўз дўстларини бу системаларга жалб этмоқда. Маълумким, Туркияда руй берган уша ҳодисалар Америкада ҳам юз бериши муқаррар.

                                     ******

Жавон газетаси шундай келтиради, совуқ уруши ва икки қутбийлик ўз авжига етганида милодий 1979 йилда Эрон Ислом Инқилобининг зуҳур топиши халқаро тизим ва айниқса ғарбий Осиёни жиддий ўзгаришларга юзмаюз этди.  Исломий Инқилобда ҳоким бўлган фазо ҳамда “на шарқ ва на ғарб” унвонли асосий ва муҳим шиорларга таяниш дастлаб Эронни ғарбнинг геополитик ҳавзасидан хориж этди ва иккинчиси эса халқаро мувозанатни бўзди. Шу тартиб билан Исломий Инқилоб Эрон учун муҳим геополитик ўзгаришларни вужудга келтирди. Шунингдек Инқилобдан олдин Ғарб қароргоҳи ва уларнинг ҳукмронлиги остида бўлган Эронни минтақада мустақил ва қудратли бир мамлакатга айантирди. Энди Эрон Ислом Жумҳурияти уч хусусият, яъни “географик фазо”, “геополотик мавқе”  ҳамда “геостратегик мавқе”-га эга бўлиши ва исломий Инқилобнинг стратегик катта имкониятларига таяниши билан ғарбий Осиё минтақасининг биринчи қудрати унвонида ўзининг стратегик мақсадларини ривожлантириш пайидадир ва Африканинг маркази ва Нигерия мамлакатидан бошлаб Американинг марказигача ўзининг стратегик қудратини дунё аҳлига намойиш эта олди.      

                                    ******

Эрон газетаси Франция ташқи ишлар вазирининг Эронга қилган сафарига ишора этиб шундай ёзади, ҳозирги шароитда Франция Европанинг қудратли мамлакатларидан бири унвонида ва Эрон эса Ўрта Шарқдаги муҳим мамлакатлардан бири унвонида турли сиёсий, иқтисодий ва маданий заминаларда ишончли шерик бўлишлари мумкин. Франция ташқи ишлар вазири иқтисодий масалалар бўйича олиб борган музокараларга қўшимча, Эроннинг масъуллари билан турли сиёсий заминаларда ҳам музокара олиб борди. Ўрта Шарқ минтақасида ўзгаришларнинг жараёни ва ядровий келишувга келиш давридан кейин Эрон қудратининг кучайиши Францияни мазкур заминаларда Эрон билан янада кенг кўламда ҳамжиҳат бўлишга ўндади. Айниқса бу мамлакат узоқ вақтдан бошлаб Ўрта Шарқ минтақасида, айниқса Ливан ва Сурияга махсус эътибор қаратиб келмоқда. Бинобарин Европа мамлакатлари, жумладан Францияни ўзига қамраб олган Ўрта Шарқдаги душманлик ва терроризм жараёнлари билан қарши кўрашишда кам харажот қилиш зарурати ушбу мамлакатни минтақадаги таъсирчан ва нуфузли мамлакатлар, жумладан Эронга катта аҳамият қаритишга мажбур этмоқда.