Қалбга яқин қўшиқлар
Қалбга яқин қўшиқлар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида форс, ўзбек ва тожик тиллардаги дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Азиз мухлислар, кўй-қушиқнинг бетакрор жозибаси ҳар қандай инсонни ўзига ром этади. Майин ва ёқимли куй қалбларга ҳарорат, руҳиятга қувват, шуурга тиниқлик бахш этади. Мусиқа инсонни эзгуликка, ижод завқига ундайди. Айниқса, агар бу кўй-қушиқ ватан ҳақида бўлса.
Шундай экан келинг биргаликда Эрон санъаткорларидан бўлмиш Солори Ақилий ижросида "Ватан" номли чиройли ва руҳияни кутарувчи қўшиқини эшитайлик. Марҳамат тинланг.
Азизлар, эслатиб ўтамиз сиз радиомизнинг электрон почтаси узбеки дог ириб. Ир га мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами:+ 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Азизлар, Жиззах ва Намангон вилоятларидан мухлисларимиз Саодат ва Дилнавоз сингилларимиз биздан Ўзбекистоннинг севимли ва машҳур хонандаларидан бўлмиш Озодбек Назарбеков ижросида "Найсоним ватан" номли қўшиқни тинглаш истагини билдиришган. Мухлисларимизнинг истак-хоҳишларига биноан танлаган қўшиқни манзурингизга тақдим этамиз. Марҳамат тингланг!
Азизлар мухлислар, дастуримиз якунида Самарқанд шаҳридан мухлисларимиз Азиза Низомова ва Аъзам Қодиров истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда Тожикистоннинг машҳур ва таниқли хонандаларидан бўлмиш Журабек Муродов ижросида "Суруди Рудаки " номли дилрабо қўшиқни эфирга ўзатамиз. Дастлаб мухлисларимизнинг радиомизга эътибор қаратганлари учун миннатдорчилик билдириб сўраган қўшиғини эшитишга даъват этамиз. Марҳамат тингланг!