феврал 02, 2017 15:49 Asia/Tashkent

Ислом оламида нажотбахш ҳаракатлар ҳамда ушбу курашларда муқовамат ва матонат руҳиясини мустаҳкамлашда Исломий Инқилобнинг таъсири

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 38 йиллик санаси ва “Фажр ўн кунлиги” га бағишланган “Исломий  Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи”  унвонли махсус эшиттиришларнинг навбатдаги  сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз. Бугунги суҳбатимиз ҳам   “ Ислом оламида нажотбахш ҳаракатлар ҳамда ушбу курашларда  муқовамат ва матонат руҳиясини  мустаҳкамлашда   Исломий Инқилобнинг таъсири”  мавзуси  асосида бўлади. Бизни тинглаб боринг.

Олдинги суҳбатимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг биринчи  ўн йиллигида Алжазоир, Миср, Покистон, Иордания, Баҳрайн, Ироқ, Ливан, Арабистон, Туркия ва бошқа мамлакатларда ушбу инқилобдан илҳомланиб, юзага келган халқ  ҳаракатлари мазкур юртларда мавжуд  ҳукмрон режимларга катта сиёсий таъсир етказади. Бугунги кунларда ҳам ўша ҳаракатларни бирон сиёсий партия ва гуруҳ  ёки  айрим  оқимлар кўринишида кузатиш мумкин.  Эронда Имом Хумайний (р) раҳбарлигидаги Исломий Инқилобнинг ғалабасидан 38 йил ўтмоқда. Эрон ва Ислом оламининг душманлари  йиллар ўтиши билан ушбу шукуҳли Инқилобнинг моҳиятини  кўпроқ англашмоқда ва унга қарши курашда ожизроқ бўлаётганликларини сезишмоқда. Зеро Исломий Инқилобнинг таъсир кўлами дунё бўйлаб кенгайиб бормоқда. Минтақада бўлаётган исломий ва муқовамат ҳаракатлари бунга мисол бўла олади. Исломий Инқилоб, айниқса, Фаластин халқи ва муқовамат гуруҳларининг ишғолгар сионистларга қарши курашларида ўзининг катта ижобий таъсирини етказган. Фаластинда Ҳамос ва  бошқа муқовамат гуруҳларининг шаклланиши ҳамда  фаластинликлар томонидан  янги  умумий курашларнинг юзага келиши мумкинлиги бунга далолат беради.

Эронда Исломий Инқилобнинг  ғалабаси билан мусулмонларнинг ваҳдати оммавийлашади  ва Исломий мамлакатларда катта ўзгаришлар кўриниш беради. Америка ва Англияга ўхшаган давлатларнинг фитналари самарасиз бўлади ва ўз назарияларини  жонлаштириш пайидан бўлишади.

Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қилганидан кейин социализм, империализм ва капитализм тузумига эга давлатлар назариётчилари ўзларининг назарияларини янада мукаммалаштириш  ва кучлироқ қилиш илинжида бўлишди. Мустамлакачилик  тузуми ва Ғарб давлатлари  ўзларининг фикрий ва сиёсий  стратегияларида бир нав муаммолар билан юзмаюз бўлишган эди. Исломий Инқилобнинг  фақиҳ вилоятига оид тафаккури   мустамлакачи назариётчиларнинг руҳ ва фикрларига қаттиқ  зарба беради. Ғарбнинг таҳликага  солган нарса Исломий Инқилобнинг  умидбахш назариялари  эди. Ғарбдаги таҳлилчи ва назариётчилар ўша вақтда  билдирган баёнотларида Эрондаги  Исломий Инқилобни жаҳонни ларзага солган зилзилага ўхшатган эдилар.

Эрон Ислом Жумҳурияти асосчиси Имом Хумайний (р)  Исломий Инқилобни “аср мўъжизаси ва нурнинг портлаши” деб атаган эдилар. Ушбу ибора ва таърифлар   Исломий Инқилобнинг азамати ва буюклигини кўрсатиш учун етарлидир. Мазкур инқилобнинг кўлами  кенг эди ва  ҳаётнинг барча соҳаларида ижобий таъсирларни юзага келтирган эди.

Чунки бу Инқилоб фақат олдинги режимнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий тузилмаларини ўзгартириш  билан  кифояланмади, балки ижтимоий билимнинг юксак қасри асосига  ҳам  етарли таъсир кўрсатди.

Энди  Эрон Ислом Инқилобига доир таҳлилчи Хадича Хужандийнинг қилган суҳбатларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Хадича Хужандийнинг суҳбатлари эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Исломий  Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи ”  унвонли махсус  эшиттиришларнинг навбатдаги      сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Эрон Ислом Инқилоби ушбу мамлакат ва дунёнинг бошқа юртларида идеологик ўзгаришларни юзага келтирди. Унинг кўлами нафақат  айрим ҳукумат ва давлатларнинг дастур ва  назарияларини лойиҳалаштиришда кенг кузатилди,  балки оламшумул  Ислом мактаби асосида халқаро кўламга ҳам эга бўлди. Зеро Ислом моддийлик дунё қарашига хилоф равишда фалсафий дунё қараш жиҳатидан  комил ва кўп кўламли бир тизим эди. Ислом доимий тарзда инсон ва жамиятни  қадриятдан ва ҳукмрон бўлган муҳитдан жудо баҳоламайди. Бу нарса Ислом дунёқарашининг кўп кўламлигидандир. Эронда Ислом асосида бўлган   дунёқараш моддийлик ва Ғарбнинг  дунё қараши билан қўшилган  назарларнинг  ўрнига ўзини намоён этади. Исломий Инқилобнинг  идеологияси Эронда  мустаҳкамланади ва мамлакат ташқарисида ҳам таъсир кучига эга бўлади. Зеро ўша  вақтда айрим мамлакатлардаги кўплаб назариялар самарасиз бўлиб қолган эди.

Қадрли тингловчилар, Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 38 йиллик санасига  бағишланган “Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи”  унвонли махсус эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Буюк Парвардигорнинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ