Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи
Ислом оламида нажотбахш ҳаракатлар ҳамда ушбу курашларда муқовамат ва матонат руҳиясини мустаҳкамлашда Исломий Инқилобнинг таъсири
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 38 йиллик санаси ва “Фажр ўн кунлиги” га бағишланган “Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи” унвонли махсус эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бугунги суҳбатимиз ҳам “ Ислом оламида нажотбахш ҳаракатлар ҳамда ушбу курашларда муқовамат ва матонат руҳиясини мустаҳкамлашда Исломий Инқилобнинг таъсири” мавзуси асосида бўлади. Бизни тинглаб боринг.
Олдинги суҳбатларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Эронда Исломий Инқилобнинг ғалабаси билан мусулмонларнинг ваҳдати оммавийлашади ва Исломий мамлакатларда катта ўзгаришлар кўриниш беради.
Эрон Ислом Инқилоби ушбу мамлакат ва дунёнинг бошқа юртларида идеологик ўзгаришларни юзага келтирди. Унинг кўлами нафақат айрим ҳукумат ва давлатларнинг дастур ва назарияларини лойиҳалаштиришда кенг кузатилди, балки оламшумул Ислом мактаби асосида халқаро кўламга ҳам эга бўлди. Зеро Ислом моддийлик дунё қарашига хилоф равишда фалсафий дунё қараш жиҳатидан комил ва кўп кўламли бир тизим эди. Ислом доимий тарзда инсон ва жамиятни қадриятдан ва ҳукмрон бўлган муҳитдан жудо баҳоламайди. Бу нарса Ислом дунёқарашининг кўп кўламлигидандир. Эронда Ислом асосида бўлган дунёқараш моддийлик ва Ғарбнинг дунё қараши билан қўшилган назарларнинг ўрнига ўзини намоён этади. Исломий Инқилобнинг идеологияси Эронда мустаҳкамланади ва мамлакат ташқарисида ҳам таъсир кучига эга бўлади. Зеро ўша вақтда айрим мамлакатлардаги кўплаб назариялар самарасиз бўлиб қолган эди.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний (р) Парижда бўлган вақтларида ҳам бошланган инқилобий ҳаракатлар йўлида Эронга мунтазам тарзда мактублар ва овозлари ёзилган ленталарни юборардилар. Мамлакатда авж олган халқларнинг эътироз ва кенг кўламли кўча намоишлари Араб ярим оролида жойлашган юртларга таъсир қолмади. Кўплаб халқлар, хусусан Баҳрайн, Қувайт, Саудия Арабистон каби мамлакатларнинг шиалари Эрон халқига ҳамроҳликларини ва уларга ўхшаган шиорларни эълон қилишган эдилар. Мазкур мусулмон мамлакатларида халқларнинг эътироз ва шиорлари Эрон халқининг Ғарбга қарам мустабид тузум ва унинг зулми ҳамда ахлоқий фасодга қарши курашлари билан бирдамликни ва уларнинг умумий мақсадларини ифода этарди. Аммо айрим мамлакатлар ҳукуматлари минтақада Эроннинг катта нуфузга эга бўлишини хоҳлашмасди ва минтақадаги ушбу йирик рақибни заиф ҳолатда кўриш орзусини қилишарди.
Эрон Ислом Иниқлоби нафақат араб мамлакатларининг ҳукумат ва халқлари, балки Марказий Осиё минтақасида яшовчи мусулмонларга ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Ўша вақтда собиқ Шўролар Иттифоқида яшовчи мусулмонларнинг сони қарийб 70 миллионни ташкил этарди ва улар турли йўл ва каналлар билан Ислом ва Эрон билан яқин таниш эдилар. Эрондаги исломий ва инқилобий ҳаракатлар уларни ҳам бефарқ қолдирмаган эдилар.
Саксонинчи –тўқсонинчи йилларда Марказий Осиё минтақаларида яшовчи мусулмонлар ҳам ушбу ҳаракатлар натижасида инқилоб, миллийлик, адолатхоҳлик, истиқлол ва диний қадриятлар каби ўзгаришлар билан юзмаюз бўлишади.
Айрим таҳлилчиларнинг ақидаларига кўра, Эрон Ислом Инқилоби маданий бир ҳодиса ва диний мавжудлик сифатида минтақа мусулмонларига ишонч ҳиссини уйғотиш билан бирга уларга келажак йўлини кўрсатган.
Энди Эрон Ислом Инқилобига доир таҳлилчи Хадича Хужандийнинг қилган суҳбатларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.
Таҳлилчи Хадича Хужандийнинг суҳбатлари эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи ” унвонли махсус эшиттиришларнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Эрон Ислом Иниқлоби ғалабасидан кейин Эрон халқининг Афғонистон мусулмон халқига нисбатан бўлган ҳурматлари ҳам ўзгача эди. Хусусан ўтган ўн йилликлар давомида мазкур мамлакатда яшовчи афғон фуқароларига умуман хорижий фуқаро сифатида қаралмаган ва улар учун яхши шароитлар яратилган.
Эрон Ислом Инқилоби бошқа мусулмон мамлакатлари сингари Туркияга ҳам чуқур таъсир ўтказди. Айниқса, Туркиянинг Эрон билан чегарадош бўлган минтақаларида ушбу таъсирлар яққол кўзга ташланарди. Ҳатто Туркия халқининг ҳукуматга қарши оммавий эътирозлари натижасида ушбу мамлакатнинг жануби-шарқида жойлашган шаҳарларида қурбон бўлган эътирозчиларнинг сони 200тадан ошган эди. Туркиянинг Курдистон минтақасида курдларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя этиш учун эътирозлар ушбу мамлакатнинг бошқа жойларидан кўра кўпроқ шиддат олган эди.
Қадрли тингловчилар, Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 38 йиллик санасига бағишланган “Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи” унвонли махсус эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Буюк Парвардигорнинг паноҳида бўлинг.