Эрон матбуотига бир назар
Рисолат , Ормон ва Эрон газеталари
Рисолат газетасининг таҳлилчиси бугун чоп этган ўзининг мақоласида шундай ёзади, Америка Қўшма Штатларининг янги давлати ва Хитой мамлакати ўртасидаги қарамақаршилик жиддий нуқтага етиб келган. Дональд Трампдан кейин бу гал Пекинга қандай амал қилиш йўлини кўрсатиш учун навбат ушбу ўлканинг мудофаа вазири Жеймс Матисга етиб келган.
Америка мудофаа вазири Жеймс Матис матбуот конфренцияларидан бирида қилган ўз сўҳбатида, Хитойнинг иддаосига қарор олган Япониянинг оролларини муҳофазат этишда Америка Қўшма Шталарининг олган мажбуриятларини таъкидлаб шундай айтди: “Шуни маълум қилишим лозимким, “Синкоко” ороли бўйича ўзимизнинг узоқ муддатли сиёсатимизни давом этамиз!. Америка Япония-Америка хавфсизлик шартномасининг 5 моддасига кўра, Япониянинг ушбу оролга эга бўлишини расмий равишда тан олади”.
Бу моддага кўра, Америка Синкоко ҳам ушбу ўлканинг бир қисми ҳисобланмиш Япония давлатининг терреториясини муҳофазат этиши лозим. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Хитойнинг шарқий денгизида жойлашган ва яшаш мумкин бўлмаган бу ороллар мажмўасини Хитой ҳам ўзиники деб билади ва бу оролларни “Диёуюс” деб атайди.
Охирги йиллар давомида Хитой ва Япония ўртасида ушбу ороллар масаласи бўйича кескинликлар куч олган ва икки томон хатарли деб тавсиф этган ҳаво ва денгиз қарамақаршиликлари билан охирга етди. Америка мудофаа вазирининг қилган изҳоротларидан кейин Хитой ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Лу Конг бир баённомада шундай эълон қилди: “Диёуюс қадимдан бери Хитойнинг бир қисми бўлиб келган. Бу эса ўзгартириб бўлмайдиган тарихий бир ҳақиқатдир”.
******
Ормон газетаси девор ўнатиш ва чеклов қуйишларга ишонмаймиз унвонли ўз таҳлилий мақоласида шундай келтиради, Европа Иттифоқи хорижий сиёсатларининг раҳбари Федерико Магрини Европа Иттифоқи муҳожират қилиш монеаларини муҳожирлик масаласини назорат қилиш учун фаолият олиб бориш унвонида деб билмайди, аммо муҳожират қилиш масаласи бўйича Трамп томонидан содир этган монеаларга қарамасдан Америка билан ўзининг ижобий алоқаларини муҳофазат этади,-деб айтди.
Европа Иттифоқи хорижий сиёсатларининг раиси бу ҳақда Европа Иттифоқи ўзининг манфаатлари, усули ва кучли қадриятлари асосида Америка давлати ва халқининг дўсти бўлиб қолади, -деб қўшимча қилди.
У “Биз ҳамкорлик қилиш ва шерик бўлиш учун ўз йўлимизни кўрсатамиз. Биз бундай монеалар яратиш ва девор ўрнатишларга ишонмаймиз. Бугун ҳатто ўтган вақтларга қараганда минтақада ўзимизнинг барча шерикларимиз билан янада кенг миқёсда ҳамкорлик қилишни хоҳлаймиз,-деб таъкидлади.
Бундан олдин январ ойининг 27 -чи кунида Америка президенти Дональд Трамп хорижий террористларнинг кириб келишига қарши кўраш олиб бориш учун ўз мамлакатининг халқини муҳофазат этиш мақсадида ижроия бир дастурда имзо қуйиши билан еттита мусалмон мамлакатлардан бошпанаҳ изловчи барча муҳожирларнинг кириб келишини 90 кун давомида муааллақ ҳолатда қарор берди ва суриялик бошпанаҳ изловчи муҳожирларнинг бу мамлакатга киришларига монеа яратди.
Бу дастур дунё бўйлаб эътирозларни вужудга келтирди ва Америкада кенг кўламда эътирозли кўча намойишларнинг ўтказилишига сабаб бўлди.
******
Эрон газетаси ўзининг сиёсий таҳлилида шундай ёзади, Трамп содир этган дастур Американинг турли штатларида суд идораларининг судялари томонидан чиқарилган ҳукмлар билан поймол этилишининг ажабланарли томони йўқ. Чунки Трамп берган дастур Американинг асосий қонунига хилофдир. Чунончи, Жорж Буш даврида ҳам у икки дастур, икки сиёсат ёки икки директивани тасдиқлаган эдиким, Америка конституциясига хилоф эди. Аммо Жорж Буш даврида ҳам ушбу икки директива ёки икки акт Америка олий судининг раиси томонидан рад этилган эди. Трампнинг тажрибасизлиги ва хорижий сиёсат, дипломатия ва халқаро ҳуқуқларни билмаслиги туфайли унинг содир этган дастурлари Американинг қонунчилик идоралари томонидан зудлик билан инкор этилмоқда ва савол остига қарор берилмоқда. Еттита мамлакат бўйича Трампнинг содир этган дастури қонуний ва мантиқий асосга эга эмас. Чунки бу еттита мамлакат Америка, Европа ва дунёнинг бошқа минтақаларига қарши террористик амайлиётларда иштирок этганлари йўқ.