Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи
Бугунги суҳбатимиз “ Ҳақиқий Муҳаммадий пок исломга амал қиладиган исломий ҳукумат мактаби билан танишиш” мавзўси асосида бўлади. Бизни тинглаб боринг!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 38 йиллик санаси ва “Фажр ўн кунлиги” га бағишланган “Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи” унвонли махсус эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бугунги суҳбатимиз “ Ҳақиқий Муҳаммадий пок исломга амал қиладиган исломий ҳукумат мактаби билан танишиш” мавзўси асосида бўлади. Бизни тинглаб боринг!
Ислом динида мазлумларни қуллаб-қуватлаш ва золимлардан узоқлашиш ва зулм-истибдодга қарши кўрашиш мақсадга мувофиқ масаладир. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг сиёсий афкори ва қарашларида муҳим нукта шундан иборатки, исломий ҳукумат барча сиёсий мафҳумлар билан тенгдир ва асил исломни асил бўлмаган исломдан ажратиш эса Имом Хумайний (р.а)-нинг энг муҳим ва ёруғ сиёсий фикр-афкорларини ташкил этади. Янги бу қараш ва асил исломни билиш бу буюк диннинг асл моҳияти ва симосини намоён этишга кўмак берди ва уни ҳар хил гард-ғуборлардан поклади. Албатта, бу нарса шундай шахс томонидан амалга оширилиши лозимки, ҳама нарсадан олдин ҳақиқий исломшунос ва иккинчисидан эса сиёсий ва ижтимоий харизматик шахс ва тарихни вужудга келтирадиган инсон бўлиши лозим. Динга аралашган ҳар хил жараёнлар билан Имом Хумайний (р.а)-нинг кўраш олиб борганини ул ҳазратнинг изҳор этган баёнотларидан тушуниб олиш мумкин. Ул ҳазрат бу ҳақда шундай марҳамат этадилар :”Бир мактаб ва бир динда икки қарама-қарши тафаккурнинг мавжуд бўлиши мумкин эмаслигини аниқлаш ўта муҳим сиёсий вожиботларидан бири ҳисобланади. Бу икки тафаккурнинг асл моҳиятини аниқлаш билан ислом динини ғарб ва шарқдан нажот бериш барча уламоларнинг вазифалари саналади”.
Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) бошқача тафаккур қилиш ва унинг бузғунчи таъсиридан огоҳ эдилар. Шунинг учун исломни Муҳаммадий пок ислом ва америкалик исломга тақсимлаш билан шундай шахсларнинг олдини олдиларким улар ташқи кўринишда мусулмон кўриниб ул ҳазратнинг таъбири билан айтганда, америкалик исломни тарғиб этишади ва Расуллулоҳ (с)-нинг душмани ҳисобланишади.
Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан сўнг, энг муҳим намуна ва мусалмон кўрашувчиларининг энг муҳим сиёсий талаблари сифатида Эронда шакл олган ислом динининг тизими вужудга келди. Эрон Исломий Инқилоби бир ярим миллион мусулмонларни шоҳ режимига қарши кўрашиш ва исломий ҳукуматни барпо этиш учун даъват этди. Бу жараён ва фаъолият ҳозирги исломий ҳаракатларнинг сиёсий фаъолияти ва сўзлашувига асосланиб, турли шаклларда мушоҳада этилади. Исломий ҳукумат Муҳаммадий пок исломи билан Эронда Исломий Инқилобнинг ғалаба қозонишининг сабабига айланди ва бу инқилоб дунёда бир мактаб унвонида ўзини таништирди.
Энди эса сўҳбатни таҳлилчи Хадижа Хужандий давом эттирадилар. Марҳамат тингланг!
Таҳлилчи Хадича Хужандийнинг суҳбатлари эди. Дастуримиз давом этади.
Эрон исломий ҳукумат ягона бир идеяга эгадир. Агарчи Эрон Исломий Инқилоб шиа мазҳабининг инқилоби ҳисоблансада, аммо ҳар бир мусулмон ва бошқа ҳар бир исломий ҳаракатга ўхшаб Аллоҳнинг ягоналигига ва Пайғамбари Акрам (с)-нинг рисолатларига эътиқод қилади ва Каъбани ўзининг маънавий орзу-ормонларининг қибласи деб билади. Муқаддас Қуръон китобини Худонинг каломи ва гумроҳ бўлган башариятнинг нажоткори сифатида талқин этади ва ўлимдан сўнг ва олдинги дунёда сулҳ, осойишталик, тенглик ва биродарликка имон келтиради . Имом Хумайний (р.а) бу ҳақда шундай марҳамат қиладилар: “Тавҳид сўзи биз барчамиз учун муштарак сўздир”.
Дар ҳақиқат, бир ғояга эга бўлиш дунёга намойиш этган Муҳаммадий пок исломнинг мукаммал намунаси бўлмиш бир мактаб унвонида Эрон исломий ҳукуматни таништириш марказларидан биридир. Бир мактаб унвонида Муҳаммадий пок исломга таяниб, Эрон исломий ҳукуматининг кўрсатгичларидан бошқа бири шак-шубҳасиз ушбу исломий ва халқ ҳукуматининг муштарак ормонлари ҳисобланади.
Эроннинг Исломий Инқилоби мусулмонлар жомеасида исломий ҳукуматни барқарор этиш ёки ислом қонунларини ижро этиш, ҳамда фасодлик ва зулмни бартараф этишни талаб этади. Халқ тўплами, иллоҳий ло язол қудратга таяниш ҳамда зўравон қудратларни бартараф этиш орқали жаҳонда ислом байроғи баланд барқарор бўлишини истайди. Муҳаммадий пок исломида иллоҳий ҳад-ҳудудларни ижро этиш хайр ва баракотнинг манбаси, башарият ва жамиятнинг ривож-равнақ топишининг сабабидир.
Муҳаммадий пок исломида ҳар қандай гуноҳ манъ этилади ва барча ишларда фақат Худони назарга олиш ва унинг ризоятини жалб этиш лозим.
Аммо америкалик исломда эса Ғарб маданияти билан тўғри келадиган айрим гуноҳларни содир этиш учун монеа мавжуд эмас. Шунингдек барча қарорларда зоҳиран Ғарбнинг тамоюли ва Худосини назарга олиш лозим.
Ва бу нарса шундан иборатким, бир мактаб унвонида Муҳаммадий пок исломга таяниш билан исломий ҳукуматни таништириш ҳар бир мусулмон шахснинг инқилобий мақсадлари йўлида қарор олиши лозим.
Ҳозирги кунда Исломий Инқилоб баракати билан исломий маданият кенгаймоқда.
Америка ва Европа мамлакатлари террористик гуруҳчаларни ижод этиш билан Муҳаммадий пок ислом кенгайишининг олдини олишга ҳаракат қилишмоқда.Аммо ҳозирда ИШИД ва Ан-Нусра террористик гуруҳлар Америка ва Европа учун энг буюк таҳдидга айланишининг шоҳиди бўлмоқдамиз. Душман мусалмонларнинг ўртасида тафриқа солиш ва низоларни вужудга келтириш билан мусалмонлар ва исломнинг ҳамжиҳатлиги ва ваҳдатини нишонга қарор беришган. Улар шу йўл орқали Ўрта Шарқнинг стратегик мавқеига йўл топиш учун ҳаракат қилишмоқда. Ҳолбуки, мусалмонлар уларнинг баробарида бошқа вақтларга қараганда, ўзаро кенг бирлашишмоқда.