феврал 05, 2017 15:40 Asia/Tashkent
  • Тарихнинг ӯчмас кунлари

Бугун якшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил баҳман ойининг 17- чиси Ҳижрий- қамарий 1438 йил жумодиюл-аввал ойининг 7-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 5-чи кунидир.

ر

Бундан 136 йил муқаддам, 1881 йил феврал ойининг бешинчи кунимашҳур инглиз тарихчи, файласуф ва шарқшиносиТомас Карлайл оламдан ӯтди. У немис тили билан бирга араб тилини ҳам пухта ӯрганиб, Лондоннинг Кембриж университетида араб тилидан талабаларга дарс бера бошлади.

Исломий мамлакатларга бир неча маротаба сафар қилган Карлайлга ислом дини юксак таъсир кӯрсатди ва уисломий маданият билан яқиндан танишди.

  •  

Томас Карлайл шуниндек, ислом пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с) ни шундай қуйидагича васф этган: “Худо бу буюк шахсга илм ва ҳикмат ӯргатган. У ӯзининг чуқур билим, кенг дунёқараш ва юксак руҳи билан мансабпарастлик ҳиссидан узоқда эди. У Худо мухлислик ва самимият ато айлаган шахсиятдир”.

Машҳур файласуф Томас Карлайл бир қанча асарлар ёзиб қолдирган. “Қаҳрамонлар ва қаҳрамонлик тариқати”, “Франсия инқилоби тарихи” ва “Тарих ва бугун” китоблари шулар жумласидандир.

  •  

Ҳижрий-қамарий 1386 йил жумодиул аввал ойининг 7-куни, яъни бундан 52 йил бурун исломнинг улуғ олимларидан бири Саййид Қутбяна икки нафар маслакдоши билан бирга Мисрнинг Қоҳира шаҳрида қатл қилинди. У ӯн ёшида Қуръони каримни тӯлиқ ёд олиб, тақрибан ӯша ёшдан зулм ва зӯравонликка қарши курашни бошлади.

Саййид Қутб16 ёшида Қоҳирадаги университетлардан бирига ӯқишга кирди. 1948 йилда эса ӯқишни давом эттириш учун Америкага борди. Америкаҳаётидаги тенгсизликларни ӯз кӯзи билан кӯргач, Ғарб ҳаётидан бутунлай нафратланди.

Саййид Қутбсиёсий кураш жараёнида Ихвонул муслимин жамиятининг асосчиси Ҳасан ал Баноъ билан танишгач, бу исломий ҳаракатга қӯшилда ва унда муҳим мавқеъга эга бӯлди. Буҳаракат масъуллари ва ӯша пайтдаги Миср Президенти Жамол Абдулносир ораларида вужудга келган ихтилоф натижасида бошқа ихвончилар қатори Саййид Қутбҳам қӯлга олиниб, сӯнгра қатл қилинди.

Улуғ олим “Ғарб ва Шарқ блоклари мусулмонларга қарши курашади. Улар мусулмон мамлакатларини ғорат қилиш учун бирлашиб, мусулмонларга қарши курашга киришган” деган қатъий ишончда эди.

“Келажак исломга тегишли”, “Ислом ва дунё тинчлиги” ва “Қуронда яратилиш санъати” китоблари унинг қаламига мансуб.

  •  

Бундан 38 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1357 йил баҳман ойининг 17-куни Эронда муваққат инқилобий давлат тузилганлиги эълон қилингач, Имом Хумайний ҳазратларининг бу қарорини қӯллаб-қувватлаш мақсадида мамлакат бӯйлаб миллионлаб нафар мусулмон инқилобий Эрон халқи кӯча намойишларига чиқишди. Намойишчилар бир овоздан шоҳ режимига содиқ бӯлган Бахтиёр давлатига барҳам беришни талаб қилишди.

Шу куни Эронда Паҳлавий режимини сақлаб қолиш, шоҳ Армиясининг қӯмондонларига Американинг қӯллаб-қувватлашини етказиш ҳамда исломий инқилобни ағдариб ташлаш мақсадида бир ой бурунТеҳронга келган америка генерали Ҳойзер ӯзининг мутлақмағлубиятига ишонч ҳосил қилгач, ватанига қайтиб кетди.