Исломий инсон ҳуқуқлари
Содиқ дўстнинг мисоли дарахт кабидир. Агар соясида ўтирсанг, сени соясига олади. Агар унинг мевасини есанг, сени тўйғазади. Агарчи у сенга фойда бермаса ҳам, зарар ҳам бермайди.
Инсониятга илк бора Ислом нури келиши биланоқ халқлар ўртасида аҳиллик, тотувлик ва дўстлик мисли кўрилмаган даражада жорий бўлди. Ҳатто неча йиллар бир – бирлари билан адоватда бўлган қабилалар ҳам исломий биродарлик ила ажралмас садоқатли дўстга айландилар.
Қуръони карим Нисо муборак сураси 1 ояти каримасида ӯқиймиз:
Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Роббингиздан қўрқинглар! Номини ишлатиб бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик (алоқалари) дан қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингиздан рақобат этувчи зотдир.
Ислом тарихининг зуҳур этиш даврига назар солсак биринчи мусулмонлар лар шунчаки номигагина дўстмиз деб кифояланмайдилар, балки ҳеч қачон бир - бирларига бефарқ бўлмайдилар. Дунё ва охиратнинг бахт саодатига элтгувчи йўлларга ўзларигина интила қолмай, дўстларини ҳам чорлайдилар. Дунё ва охиратда ҳор қилгувчи амаллардан ўзларигина четланиб қолмай, дўстларини ҳам қайтарадилар. Бу эса соғлом жамият учун энг тўғри йўллигига шубҳа йўқ. Дарҳақиқат инсонлар орасида қанчалик фисқу-фасод кўпайса, бузуқчилик ёйилса, бир одам бошқа бировнинг ҳақига ва ҳуқуқига, шаънига бемалол тажовуз қилса - булар ҳаммаси бефарқликдан келиб чиқмайдими.
Кўчада кимдир жамият тартибини бузяпти, кимдир бузғунчиларнинг фирибига алданяптию биз эса менга нима деб турсак унинг касофати эртага бизга етмайдими? Ўша кўчадаги “бегона” қайсидир мусулмоннинг фарзанди, демак бизнинг ҳам фарзандимиз каби!
Мусулмон киши бировнинг ҳақидан қўрқади. Чунки Пайғамбаримиз (с) биларга васият қилганларидек ўша бегона деб ўйлаганимиз ҳам аслида бизнинг биродаримиз ва дўстимиздур. Соғлом ахлоқли инсон ўз ака - укасига хиёнат қилмайди.
Ислом динида миллатлар аро дўстлик ҳам ибратланарли даражада ўз аксини топган.
Аллоҳи зулжалол душманлардан ҳазар қилиш ҳақида Қуръони карим Мумтаҳина муборак сураси 1 ояти каримасида келтирган: Эй иймон келтирганлар! Агар Менинг йўлимда жиҳод қилиб ва розилигимни сўраб чиққан бўлсангиз, Менинг душманларимни ва ўзингизнинг душманларингизни дўст тутманглар. Сизлар уларга дўстлик қиласизлар, улар бўлса сизларга келган ҳаққа куфр келтирарлар. Роббингиз бўлмиш Аллоҳга иймон келтирганингиз учун Пайғамбарни ва сизни ҳайдаб чиқарарлар. Сиз уларга дўстлик қилиб сир айтасиз. Ҳолбуки, Мен нимани махфий тутганингизнию нимани ошкор қилганингизни жуда яхши билурман. Ораларингизда ким ўша ишни қилса, тўғри йўлдан адашган бўладир.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
(Аллоҳнинг ва мусулмонларнинг душманларига дўстлик қилувчи кишилар билиб қўйсинларки, улар мусулмонларга келган ҳаққа - Қуръон ва Исломга кофир бўлганлар. Бу ҳам етмаганидек, Пайғамбарнинг ва мўминларнинг иймонларини айб ҳисоблаб, ўз диёрларидан ҳайдаб чиқарганлар. Шунинг учун у мушрикларни дўст тутмаслик керак. Биров билмайди деб уларга сир айтманг, Аллоҳ таоло сиру ошкор барча амалларингизни билиб турувчи зотдир.)
Пағамбаримиз (с) дўстлик ҳақида қуйидаги ҳадисларни марҳамат қилганлар. Иймоннинг энг мустаҳкам дастаси – Аллоҳ йўлида дўстлашиш ва Аллоҳ йўлида душманлашиш, Аллоҳ йўлида яхши кўриш ва Аллоҳ йўлида ёмон кўришдир. Исломдан кейинги энг яхши неъмат яхши дўстдир. Агар бирортангиз биродаридан дўстликни сезса, уни маҳкам тутсин. Агар тоат ибодатинга ёрдам берадиган дўстинг бўлса, унинг қўлини маҳкам тут, чунки дўстни тутиб туриш қийин, ундан ажралиш эса осондир.Дўстларнинг сифатларидан бири – улар ўзларидан дўстларини устун қўйишларидир.
Содиқ дўстнинг мисоли дарахт кабидир. Агар соясида ўтирсанг, сени соясига олади. Агар унинг мевасини есанг, сени тўйғазади. Агарчи у сенга фойда бермаса ҳам, зарар ҳам бермайди.