феврал 07, 2017 14:38 Asia/Tashkent

Кайҳон, Мардум Солори ва Рисолат газеталари

Кайҳон газетаси шундай ёзади, Арабистон 23 ойдан бери Яманни  ҳаво, ер ва денгиз орқали қуршовга олиб, бомбардимон қилмоқда. Ҳозиргача бир неча маротаба Ансоруллоҳ фронтининг ракеталар захираси нобуд қилинди деб иддао қилди ва ушбу муддат давомида доим ғалаба қозониш ҳақида ваъдалар бермоқда. Аммо бу муддат давомида Ол-Саъуд ўзининг ҳеч қайси мақсадларига эришгани йўқ. Бир неча кун олдин саъудияликларнинг электроник тажҳизотлар билан муҳофазат этиладиган замонавий иккинчи ҳарбий кемаси  ва Рабистоннинг еттинчи ҳарбий фрегати Ансоруллоҳнинг “Буркон-1” русумли ракетаси билан нобуд қилинди ва сауъдияликларнинг қароргоҳида жиддий қурқувни вужудга келтирди. Аммо Арабистон ҳали ўзининг замонавий иккинчи ҳарбий кемаси йўқ қилиниши ҳайратидан чиқмаган эдиким, янада жиддий ва қаттиқ зарбани мушоҳада этди. Бу ҳужумдан кейин Яман армиясининг ракеталар кучлари ўзининг бир баённомасида шундай эълон қилди: “Риёз шаҳрига уюштирилган илк баллестик ракета ҳужуми мувафаққиятли ўтди. ”

Энди қатъийлик билан эълон қилиш мумкинким, Ол-Саъуднинг  Ямандаги амалиётлари охирга етган ва бундан кейин ушбу ўлка Ансоруллоҳ ракеталарининг ҳужумларидан ўзини муҳофазат этиши лозим.

                                    *****

Мардум Солори газетаси шундай келтиради, Руминия эътирозли кўча намойишлар ва бетартиблик саҳнасига айланган. Душанба куни бомдод вақтида Руминия рангли Инқилобнинг шоҳидига айланиши учун Бухарест хиёбонларига ярим миллион нафар одам жам бўлишди. Жалжаллар ўтган сешанба кунидан бошландиким, давлат асосий қонунга ислоҳот киритиш билан ўзининг молиявий фасодликка гирифтор бўлган чеҳраларини ҳимоят этмоқчи бўлди. Милодий 1989 йилда коммунистик тизим парчаланиши замонидан бошлаб биринчи маротаба Руминияда бундай кенг кўламда эътирозли кўча намойишлар вужудга келмоқда. Умумий бир қарашда айтиш мумкинким, Руминияда вужудга келган охирги қузғалонда рангли Инқилобнинг яққол нишоналари назарга ташланади. Ажабланарли томони шундаким, рангли инқилобнинг отаси бўлмиш “Жорж Сорос” Венгрияда туғилиб ўсган. Харажотлари Жорж Сорос томонидан таъминланадиган гуруҳлар Польшада давлатга қарши эътирозларни ташкил этиб, Руминия, Славакия, Чех руспубликаси ва Венгрияда сайланган расмийларни эътиборсизликка юзмаюз этиш учун каррупцияга қарши кўраш олиб боришдан фойдаланишлари учун айбланишмоқда.

                                   *****

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, миллий фронт номзади Мартин Лупен ҳозирдан бошлаб Элиза қасрини фатҳ этиш ва Франциянинг ижроия ва сиёсий муносибатларида ҳузур топиш учун ҳаракат қилмоқда.

Лупен Америка Қўшма Штатларининг 2016 йилги президентлик рақобатлари жараёнида Дональд Трампни ҳимоят этишини эълон қилган франциялик машҳур сиёсатчиларидан бири эди.

Шундай назарга ташланадиким, Америка Қўшма Штатларининг янги президенти ҳам Элиза қасрида Лупеннинг ҳузур топишига нисбатан бепарво эмас ва ушбу жараёндан истиқбол этади. Мартин Лупен бундан олдин айтган эдиким, агар сайловларда ғалаба қозонганса, Франциянинг Европа Иттифоқидан чиқиши заминасида референдум ўтказади. У сўзлаган ўз нутқларида ҳам яна бир маротаба агар сайловларда ғалаба қозонса берган барча ваъдаларига вафодор қолади деб таъкидлади. Европа Иттифоқи ва Нато ташкилоти билан қарши кўрашиш Лупен ва Трампнинг муштарак хусусиятаридан бири ҳисобланади.