Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил баҳман ойининг 20- чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиул аввал ойининг 10-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 8- кунидир.
Бундан 292 йил муқаддам, 1725 йилнинг 8 феврал куни Россиянинг Романовлар оиласидан учинчи императори Буюк Пётр 53 ёшида оламдан ӯтди.У 1696 йили императорлик мақомини эгаллаганди.Унинг фикрича, Россия дунёнинг иссиқ сувларига эга бӯлгандагина буюк қудратга айланиши мумкин.Шу сабабли Болтиқ ва Қора денгиз соҳилларини эгаллашга ҳаракат қилди.
Буюк Пётр шунингдек, Усмонийлар давлати, Полша ва Шветсия орқали Европага кириб боришга таважжуҳ қаратиб, бу соҳада айрим ютуқларни ҳам қӯлга киритди. У Европанинг ривожланган мамлакатлари билан муносабатларини яхшилаб, Россияда бир қатор ислоҳотлар ӯтказди.
Буюк Пётр қаҳри қаттиқ ва шафқатсиз киши бӯлиб, ӯз мақсадларига эришиш учун ҳеч нарсадан қайтмасди. Шу сабабли унинг ҳукмронлиги даврида фуқароларнинг мол, жон ва эркинликлари хавф-хатарда эди.
хххххххххххххххххх
Ҳижрий-шамсий 1357 йил баҳман ойининг 20-куни, яъни бундан 38 йил бурун Эрон ҳарбий ҳаво кучлари шахсий составининг бир гуруҳи Исломий инқилоб жараёнига қӯшилиб, Имом Хумайний ҳазратларига байъат беришгач, Шоҳ гвардиясининг бир гуруҳ зархарид зобитлари тунда ҳарбий ҳаво кучларининг теҳрон шаҳридаги бӯлинмаларидан бирига ҳужум қилишди. Бу хабарни эшитган аҳоли қаршилик кӯрсатаётган ҳарбий ҳаво кучлари шахсий составига ёрдам бериш учун ҳарбий ҳаво кучлари бӯлинмасига оқиб кела бошлади. Ибтидоий қуроллар билан қуролланган мусулмон ва инқилобий халқ шоҳ режими зархаридларининг ҳужумини қайтарди. Шу билан шоҳ режимини ағдариб ташлаш учун курашнинг сӯнгги босқичи бошланди.
ххххххххххххххх
Бундан 20 йил илгари, яъни ҳижрий-шамсий 1375 йил баҳман ойининг 20-куни Эрон гилам тӯқиш янги санъатининг отаси устод Абулфутуҳ Арабзода оламдан ӯтди. Рассом тахаллуси билан машҳур устод Абулфутуҳ Арабзода ҳижрий-шамсий 1293 йили Табриз шаҳрида туғилди.У гилам тӯқиш санъатини отасидан ӯрганди. Табризда гиламга гул қӯйиш, Теҳронда эса кошинкорлик касбларини эгаллади.
У шунингдек, мусиқа, театр, ҳайкалтарошлик, хаттотлик, ранг ва мойбӯёқ билан расм чизиш каби санъатларда ҳам маҳоратли эди.
Устод Рассом Арабзода 1373 йили 66 дона ӯзи тӯқиган нафис гиламлар кӯргазмасини ташкил қилиб, Теҳрон шаҳар ҳокими қӯллаб-қувватлаши билан " Рассом Арабзоданинг гилам бӯйича маданий ҳунармандчилик фонди"ни таъсис этди.
"Маърифат хуми", "Хаёл соҳили" каби ӯнлаб гилам тарҳлари устод Рассом Арабзода маҳоратининг маҳсулидир.