Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи
Эронда илм ва саноатнинг равожланиши натижасида ушбу мамлакатнинг халқаро миқёсдаги нуфузининг ошиши
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 38 йиллик санаси ва “Фажр ўн кунлиги” га бағишланган “Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи” унвонли махсус эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бугунги суҳбатимиз “ Эронда илм ва саноатнинг равожланиши натижасида ушбу мамлакатнинг халқаро миқёсдаги нуфузининг ошиши ” мавзуида бўлади. Бизни тинглаб боринг.
Олдинги суҳбатимизда Эрон Исломий ҳукуматининг нишоналаридан бири ваҳдатга интилувчи мактаб сифатида фаолият қилиши эканлигини таъкидлаб ўтган эдик. Зеро Исломий Инқилоб ва унинг раҳбарининг таянчи ва таъкиди дунё жамиятидаги барча қатлам ва мазҳабларнинг бирдамлигидир. Эронда айнан ушбу бирдамлик Инқилоб ғалабасини таъминлаган эди ва бошқа исломий мамлакатлар учун намунага айланган эди. Исломий Инқилоб пок Ислом таълимотлари асосида оқ ва қора ҳамда европалик ва европалик бўлмаган мусулмонлар ўртасида ҳеж қанақа фарқ қўймайди. Эрон Ислом Иниқлоби нафақат мусулмонлар ўртасида ихтилоф солувчи барча нарсаларга қаршидир, балки бутун жаҳон мусулмонлари ва уларнинг мазҳабларини яқинлаштириш учун ҳаракат қилади. Исломий Инқилоб мусулмонларнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётида диний таълимотларни қайтадан жонлантириб, уларнинг диний эътиқодларини инсоний жамиятда ҳаракатчан бир омилга айлантирди ҳамда Исломий ҳукуматда пок муҳаммадий исломни амал сарлавҳаси этиб¸ Исломий Эрон мактаби сифатида бутун дунёга таништирди.
Эронда илм ва тараққиёт жараёни жуда олдинги даврларда бошланган. Мазкур мамлакатнинг қадимий тарихида бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Зеро эронликлар узоқ ўтмишдан бошлаб ўзларининг илмий кашфиётлар ва яратувчанликлари билан ўша вақтдаги йирик маданият ва тамаддунларни яратишган. Тарих давомида эронлик донишмандлар астрономия, химия, тиббиёт, муҳандислик ва кўплаб бошқа илмларнинг ривожланишида улкан ҳиссаларини қўшишган. Бироқ ўтган тарих билан фахрланиш етарли эмас, албатта. Бугун ва келажакда ушбу буюк илмий ишларни амалга ошириш ҳам Эрон учун ўта муҳимдир. Бугунги кунда илм ва янги технологиялар Эрон аҳоли ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Бир вақтлар илм ва фанлар соҳасида етакчилик қилган эронликлар бугунги кунда ҳам мамлакатда мавжуд турли илмий муассасаларда ушбу заминада муваффақият билан фаолият олиб боришмоқда. Эрон олимларининг илм ва янгигиклар яратишдаги улкан хизматлари бугунги кунда ҳам жаҳон миқёсида ҳам кенг кўламда эътироф этилмоқда.
Имом Хумайний (р) раҳбарлигида шамсий 1357 йилда Эронда халқ томонидан амалга оширилган Исломий Инқилоб ғалаба қилди ва ушбу мамлакатда 2500 йил ҳукмронлик қилган шаҳаншоҳлик режимига барҳам берилди. Исломий Инқилоб ғалабасидан сўнг мазкур мамлакатда барча соҳаларда ўзгаришлар юзага келади. Айниқса, илм ва фаннинг тараққиётига катта эътибор қаратилди ва вақт ўтиши билан ушбу заминада катта ютуқларга эришилди.
Энди Эрон Ислом Инқилобига доир таҳлилчи Хадича Хужандийнинг қилган суҳбатларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.
Таҳлилчи Хадича Хужандийнинг суҳбатлари эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи ” унвонли махсус эшиттиришларнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қилганидан кейин маҳаллий мутахассисларнинг билим ва илғор тажрибаларига таянган ҳолда улкан илмий фаолиятлар амалга оширилади. Мазкур мамлакатга қарши душманларнинг турли фитналари, мажбурий уруш ҳамда қатор босим ва санкцияларга қарамай, Эрон донишмандларининг қўлга киритган ютуқлари жаҳон аҳлини ҳайратда қолдирган эди.
Исломий Эронда мусулмон мутахассисларининг илм ва технологиялар заминасидаги кундан –кунга ошиб бораётган улкан ютуқлари Ўрта Шарқ минтақасидаги мамлакатлар ўртасида Эроннинг обрў –эътиборини юксак даражада ошириб бормоқда.
Ўтган йиллар давомида Эронда янги технологиялар заминасида қўлга киритилган улкан ютуқлар ҳатто Ғарбдаги қудратли давлатларни ҳам хавотирга солган эди. Улар ,хусусан, Эроннинг ядровий энергия соҳасидаги ютуқларини бир баҳонага айлантириб, мазкур мамлакатда янги ривожланишларнинг олдини олиш учун Эронга қарши босим ва санкцияларни оширишади. Аммо ушбу қийинчиликларга қарамай, Эронда тараққиёт ва ривожланишлар йўлидаги илмий изланишлар катта саъй-ҳаракатлар билан ҳамон давом этмоқда.
Қадрли тингловчилар, Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 38 йиллик санасига бағишланган “Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи” унвонли махсус эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Буюк Парвардигорнинг паноҳида бўлинг.