феврал 08, 2017 14:58 Asia/Tashkent

Эрон, Рисолат ва Мардум Солори газеталари

Эрон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Америка янги давлатининг текширмасдан қабул қилган қарорлари дунё аҳлига жиддий ва чуқур таъсир етказди. Бошқа мамлакатларга асоссиз айбловларни ижод этиш, айбни бошқаларнинг буйнига қуйиш ва олдинга шошилинч билан ҳаракат қилиш Америка янги давлати стратегиясининг бир қисмидир. Дунёда ҳеч ким қурол-яроқ сотувчи қудратлар ҳимоятида бўлган систематик барқарорсизлик ва нотинчлик шароитида Эрон Ислом Жумҳуриятининг минтақада уйнаётган  конструктив ва устувор ролини кўрмасликка ололмайди.  Америка минтақада террористик гуруҳларни ҳимоят этиш билан шуғуллаган бир пайтда, Эрон Ислом Жумҳурияти ўзининг бор куч-қудрати билан бу гуруҳларга қарши кўраш олиб борди ва террористик гуруҳлар билан қарши кўраш олиб боришда Сурия, Ироқ ва Афғонистонда Эрон Ислом Жумҳуриятининг амалга оширган ижобий сайъ-ҳаракатлари шу даражада тарихнинг саҳифаларида ёзилганким, ҳеч ким унга нисбатан аҳамиятсиз зоҳир этолмайди. Агар Эрон Ислом Жумҳуриятининг кучлари бўлмаганида, ҳозирги кунда Бағдод, Димишқ ва минтақанинг кўп қисми ИШИД тетрррорчи гуруҳининг ихтиёрида қарор олган эди. Энди Исломий Инқилобнинг шукўҳли ғалабасининг 38 йилиги арафасида Америка янги расмийларига берадиган тавсияси шундан иборатким, улар Эрон Ислом Жумҳурияти ҳақида ўзларининг сиёсатларини умумий бир таҳлил этишлари лозим. Албатта шундай натижага келишадиким, Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши уларнинг душманона сайъ-ҳаракатлари ва минтақавий сиёсатлари комилан хато сайъ-ҳаракатдир.  

                                     ******

Рисолат газетаси шундай ёзади, Америка Қўшма Штатларининг янги президенти Шимолий Атлантика шартномасининг раҳбарлари билан учрашуви ишчи дастурда қарор берилган.  Дональд Трамп ҳозирги кунгача Нато ҳарбий блокига қарши кўп салбий позициялар қуллади. Шуниси маълумким, Дональд Трамп президентлиги даврида у ва Нато ташкилоти ўртасида мавжуд бўлган ихтилофлар ҳалигача давом этмоқда. Бу ўртада Масквага нисбатан Вашингтоннинг олиб борган ҳар бир муносибати Нато ташкилоти раҳбарларининг эътирозлари билан юзмаюз бўлмоқда. Шунинг учун халқаро масалалар бўйича кўп таҳлилчилар бу масала юзасидан ўз қарашларини баён этишмоқда. Бундай шароитда Нато ташкилоти кучларининг бош котиби ва унинг ҳамроҳлари Трамп томонидан Нато ташкилотининг ҳозирги тизимига қарши амалга ошираётган сайъ-ҳаракатларига юзмаюз бўлиш учун нима чора-тадбир кўришлари маълум эмас. Агар Трамп Америка Қўшма Штатлари томонидан Нато ташкилотининг бюджетини таъминлаш мавзўсини савол остига қарор берса, Шимолий Атлантика шартномасининг аъзолари ўртасида янги бўҳрон вужудга келишининг шоҳидига айланамиз.     

                                      ******

Мардум Солори газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай кетиради, Британия расмийларининг янги фаолиятлари ва далиллари Форс кўрфазига қайтиш учун Лондон сайъ-ҳаракатлари бошланишининг нишонасидир. Инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш ташкилоти огоҳлантириш берганким, Баҳрайн халқининг демократик ва тинч йўлида олиб борган эътирозли кўча намойишларига қарши душманликча олиб борган сайъ-ҳаракатлари ва куч ишлатишлари ҳамда бир неча маротаба қупол ва ёмон муносибат қилган ушбу ўлка полициясидан Британия давлатининг ҳимоят этиши гуноҳлари фақат ислоҳот киритишдан бошқа нарса бўлмаган инсонларнинг қулга олинишлари ва ўлим жазосига маҳкум этиш хатарини янада кенгайтиради.  Баҳрайн инқилобчилари ҳаракатининг бошланишидан бўён ҳозирги кунгача бостириш жараёнларида юзлаб нафар баҳрайнликлар ҳалок бўлишди ва минглаб нафар инқилобчилар эса қулга олинишди. Баҳрайннинг инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш ташкилотлари ва гуруҳлари ҳам эътирозчиларни қулга олишдан сўнг полиция уларни қийноққа солишади деб айтишмоқда. Янги далиллар шундан далолат берадиким, Америка Форс кўрфазидан чиқиш учун ўзининг узоқ муддатли мақсад ва режаларига эгадир. Шунга асосан Британия Ўрта Шарқда ўзининг ўрнига ўринбосар қуйиш пайига тушган ва бу мақсадни амалда татбиқ этишнинг энг яхши йўли бу минтақадаги диктаторларни ҳимоят этиш деб билади.  Ол-Халифа ва унга ўхшаш режимлар Ўрта Шарқ ва Форс кўрфазида Британиянинг  манфаати билан қудратда қолиш мумкин деб билишади. Шунинг учун кекса ва қадимий мустамлакачи яна Форс кўрфазида ўз фаолиятларини бошлашига кам вақт қолган.