Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи
Эронда илм ва саноатнинг равожланиши натижасида ушбу мамлакатнинг халқаро миқёсдаги нуфузининг ошиши
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 38 йиллик санаси ва “Фажр ўн кунлиги” га бағишланган “Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи” унвонли махсус эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бугунги суҳбатимиз ҳам “ Эронда илм ва саноатнинг равожланиши натижасида ушбу мамлакатнинг халқаро миқёсдаги нуфузининг ошиши ” мавзуида бўлади. Бизни тинглаб боринг.
Исломий Инқилоб ғалабасидан сўнг мазкур мамлакатда барча соҳаларда ўзгаришлар юзага келганини таъкидлаб ўтган эдик. Айниқса, илм ва фаннинг тараққиётига катта эътибор қаратилди ва вақт ўтиши билан ушбу заминада катта ютуқларга эришилди.
Бугунги кунда илм ва янги технологиялар Эрон аҳолиси ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Бир вақтлар илм ва фанлар соҳасида етакчилик қилган эронликлар бугунги кунда ҳам мамлакатда мавжуд турли илмий муассасаларда ушбу заминада муваффақият билан фаолият олиб боришмоқда. Эрон олимларининг илм ва янгиликлар яратишдаги улкан хизматлари бугунги кунда ҳам жаҳон миқёсида ҳам кенг кўламда эътироф этилмоқда.
Ўтган йиллар давомида Эронда янги технологиялар заминасида қўлга киритилган улкан ютуқлар ҳатто Ғарбдаги қудратли давлатларни ҳам хавотирга солган эди. Улар ,хусусан, Эроннинг ядровий энергия соҳасидаги ютуқларини бир баҳонага айлантириб, мазкур мамлакатда янги ривожланишларнинг олдини олиш учун Эронга қарши босим ва санкцияларни оширишади. Аммо ушбу қийинчиликларга қарамай, Эронда тараққиёт ва ривожланишлар йўлидаги илмий изланишлар катта саъй-ҳаракатлар билан ҳамон давом этмоқда.
Халқаро илмий доираларнинг ҳисоботларига кўра, Эрон Ислом Жумҳуриятида турли соҳалардаги илмий ривожланишларнинг тезлик ҳолати жаҳондаги илмий ривожланишларнинг ўртача суръатидан ўнбир маротаба кўпроқдир. Ушбу статистик маълумотлар Эронда илмий ва техникавий ривожланишлар катта жадаллик билан ошиб бораётганидан далолат бермоқда.
Қудратли давлатлар ва Эрон Ислом Жумҳуриятида бўлаётган илмий тараққиётлар ўртасидаги масофа яқинлашиб бораётгани ҳам мазкур мамлакат халқи учун қувонарли ҳолдир.
Айтиш жоизким, ҳозирги вақтда илмий ривожланишлар кўрсаткичи бўйича Эрон Ислом Жумҳурияти жаҳонда 12- ўринда туради.
Исломий Инқилобдан олдин Эронда ёши катта бўлган фуқароларнинг 70 фоизи саводсиз эди ва болаларнинг фақат 40 фоизи мактабларга борарди. Ҳозирда эса мамлакатда саводли аҳолининг сони 100 фоизга яқинлашган. Чунки Эрон Ислом Жумҳурияти тузумида ҳам Исломда илмнинг муҳимлиги таъкидлангани боис илму фанга ва технологияларнинг ривожланишига катта эътибор қаратилади ва махсус оммавий дастурлар давлат томонидан ишлаб чиқарилади. Ушбу саводхонлик ҳаракатлари натижасида ёши катта бўлган кишиларга ҳам билим ва турли касблар ўргатилади.
Энди Эрон Ислом Инқилобига доир таҳлилчи Хадича Хужандийнинг қилган суҳбатларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.
Таҳлилчи Хадича Хужандийнинг суҳбатлари эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи ” унвонли махсус эшиттиришларнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Исломий Инқилобдан олдин Эронда сони кам бўлган олий ўқув юртларда 154 минг нафар талаба таълим олган бўлса, бугунги кунларда эса мамлакатдаги университетларнинг сони 119тага, вазирликлар қошидаги илмий марказларнинг сони 28тага, нотижорат ва давлат бюджетидан бўлган университетларнинг сони 295тага “Паёми нур” олийгоҳининг сони 550тага “Озод исломий университет”нинг сони 385тага, илмларни амалий ўргатиш олий таълим марказининг сони 739тага ҳамда касблар ўргатиш ва ўқитувчилар тайёрлаш марказларининг сони 276тага етган ва ушбу таълим муассасалари мамлакатда жиддий тарзда фаолият олиб боришмоқда. Эрон олий ўқув юртларида таълим олаётган талаба ёшларнинг сони 4 миллиондан ошади. Ушбу кўрсаткичлар илм , фан ва технологиялар заминасида Эрон Ислом Инқилоби улкан ютуқларга эришганидан гувоҳлик беради. Эрон юрти тиббиёт соҳасида ҳам Осиёнинг ғарбида асосий марказга айланиш арафасида турибди. Ҳолбуки, Инқилобдан олдин Эрон шаҳарларидаги шифохоналарда, бир томондан, аксар хорижий шифокорлар ишлашса, бошқа томондан, эронлик беморлар даволаниш учун хорижий юртларга боришга мажбур бўлишарди. Эндиликда эса мамлакатда юқори малалакали мутахассислар даволаниш ва янги доруларни яратиш ва ишлаб чиқаришда нафақат Эрон, балки жаҳон миқёсида ҳам шуҳрат топишган. Она ҳужайраларни яратиш, орқа мия шикастланишини даволаш, стратегик доруларни ишлаб чиқариш, ҳайвонларни клонлаш ва тиббиётнинг бошқа соҳаларида эронлик олимларнинг хизматлари таҳсинга сазовордир.
Қадрли тингловчилар, Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 38 йиллик санасига бағишланган “Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи” унвонли махсус эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Буюк Парвардигорнинг паноҳида бўлинг.