Исломда соғлом оила
Оила инсоният учун буюк неъматдир. Инсоний алоқалар ичида энг муқаддаси ҳам эр-хотин ўртасидаги никоҳ алоқаси экани ҳаммага маълум.
Оила муқддас макон бӯлиб, унинг ҳар бир аъзоси муайян ҳақ-ҳуқуқга эга. Оиланинг шаън-шарафини сақлаш томонлар ҳақ-ҳуқуқларидан ҳисобланади. Агар оила аъзолари ӯзлари уни қадрлаб. Бир-бирининг ҳурмат-эҳтиромини бажо келтирсалар, бошқалар ҳам унга тажовуз қилишга журъат қилишмайди.
Бизнинг динимизда оилани асраб қолиш, сирларини сақлаб, унинг шаънини ҳимоя қилиш йўлида қанчалар жон куйдирилмоқда. Насиҳат, ҳижрон, уриш каби чоралардан ўтиб, ишга қариндошлардан ҳакамлар аралашувигача етиб келди-ю, лекин на талоққа ва на бирор сирни кўчага олиб чиқишга рухсат бўлмади.
Азалдан оила сирини сақлашга жиддий қаралган.
Оила инсоният учун буюк неъматдир. Инсоний алоқалар ичида энг муқаддаси ҳам эр-хотин ўртасидаги никоҳ алоқаси экани ҳаммага маълум.
Инсон турмишида ўз-аро мулоқотда сир сақлаш қоидаларига риоя этиш муҳим аҳамият касб этади.
Психологлар нуқтаи назаридан мукаммал бир инсон сир сақлай оладиган кишига дейилади.
Сирнинг асосий турлари –оила сири, эр-хотинлар сири, дўстлар сири, қариндош-уруғлар сири, йигитлар сири, қизлар сири.
Икки кишининг ўз-аро суҳбати жараёнида кўпчилик билиши лозим бўлмаган сўзларни гапирмасдан, сир сақлаш ҳам катта маҳоратни билдиради.
Бундан ташқари мулоқот жараёнида суҳбатдошнинг кӯнглига озор етказмасдан, мулойимлилик билан теран уйланиб гапириш ҳам катта аҳамиятга эга..
Бинобарин, сир сақлаш дўстлик одобларидан биридир. Оғзи бўшлик қилиш яхши бўлмагани каби, оғзи бўшлар билан жуда яқин бўлиш ҳам дуруст эмас.
Оиланинг мустаҳкамлиги кӯплаб омилларга боғлиқ. Аммо соғлом оилага эга бӯлиш учун қайси кӯрсаткичларга таважжуҳ қилиш лозим. Соғлом оилани гуллаган бир боғга ӯхшатиш мумкин. Киши муносиб бир жуфт танлаб. Ана шу боғ калидини қӯлга олади. Бу боғни гуллаши ва ҳосил бериши эса боғбон таважжуҳи ва меҳнати эвазига қӯлга киради.
Аёл ва эркак ўртасида муқаддас оила қуриш самарасида аллоҳ таоланинг марҳамати билан инсон насли давом этади.
Исломда уйланиб оила қуришни инсоний алоқалар ичидаги энг муқаддас алоқага айлантирган.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломда соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Оилавий алоқалар Аллоҳнинг амри ила, Пайғамбар (с)нинг суннатлари билан, мўмин-мусулмонларнинг гувоҳлиги ила қуриладиган бир муқаддас алоқадир. Аллоҳ таоло инсон ҳаёти маълум низом асосида, иффат ва поклик асосида, муҳаббат ва севги асосида, ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида бўлиши учун никоҳга амр этган.
Инсон фитрати руҳан ва жисмонан ормликка эришиш, маънавий такомилланиш ва ӯзидан насл қолдириш учун оилаг қуришга эҳтиёж сезади.
Ислом иффат ва маънавий покизаликни қўриқлаш учун энг яxши восита бўлмиш оила ташкил этишга тарғиб этиб, фитратнинг нидосига ижобий жавоб беради ва оила қуришни виждонли, ҳалол ва тўғри фарзандлар етиштириб, насл сақлаб қолинишининг ягона воситаси деб, билади.
Табиийки, ахлоқий ва диний қонун-қоидаларга риоя қилмаганлар оиланинг бахт-саодат ва иқболини таъмин эта олмайдилар.
Баъзи мутахассислар фикрига кӯра инсон илм асосида яшаб, иймон ва одоб-ахлоқдан ва диний қадриятлард фосила тутса, эркак ва аёлга хос табий хусусиятларни инобатга олмаса оилавий хушбахтликка эриша олмайди.
Оила ӯзининг кенг қамровли аҳамияти билан кӯплаб динлар намояндаларини ӯзига жалб этиб келмоқда. Инсоннинг моддий ва маънавий камолоти, оилада шаклланади.
Оила жамият бағрида ташкил топиб, тараққий этиб борар экан , ўзи ана шу жамиятнинг кичик бир бўлаги сифатида намоён бўлади