феврал 09, 2017 15:17 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Хуросон ва Эрон газеталари

Жумҳурии Исломи шундай ёзади, милодий 1979 йилда вужудга келган Эрон Исломий Инқилоб жаҳонда тошқин бир дарёдек жараён олган ўзгариш эди ва дунё аҳлининг йўлида мавжуд бўлган юзлаб монеа ва тўсиқликларни бартараф этиб, тарихга янги ўзгартиришлар киритди. Эрон Исломий Инқилобини ҳақиқатан ҳам келажакка юз қаратган ва жаҳоний паёмга эга бўлган бир ўзгариш деб билиш мумкинким, дунё чеҳрасидан чанг-ғуборларни тозалади ва халқларнинг қотиб қолган томирларида маънавий устуворликни ҳаракатга келтирди.

Эрон Исломий Инқилобнинг ўзига хос бўлган ушбу хусусияти Эрон Ислом Жумҳуриятнинг асосчиси томонидан инқилобни ҳаракатга келтирувчи мотор унвонида   бир неча маротабалар таъкидланган эдиким, “Янги инсонни тарбиялаб етиштирувчи ва ўзгаришларни вужудга келтирувчи маданияти билан бу инқилобни ҳурмат-эҳтиром қилиш ва уни бошқа миллат ва халқларга етказиш лозим.”

Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг буюрганларидек, бу инқилоб дин, адолат, инсонийлик, ахлоқ, эркинлик, мурувват, жўмардлик, ҳақиқатпарастлик ва якка ҳукмронликка қарши чиқиш каби меёрларни яратган ўз қадриятлари билан тирик қолиши лозим!.  

                                   *****

Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Яманга қарши Арабистоннинг уюштирилган урушидан уч йил ўтмоқда. Агарчи Америка ва Арабистон Сауъдия Арабистонининг ер-ҳудудлари ўрнига Яман қирғоқларида урушни бошқаришга ҳаракат қилсаларда, аммо шундай назарга ташланадиким, Саъудиянинг ер-ҳудудларида олиб борилмаса ва Ол-Саъуд хонадони қурқувни сезмаганига қадар бу уруш охирга етмайди. Шунинг учун Риёзнинг жанубида жойлашган Ал-Музоҳимия ҳарбий базаси Ансоруллоҳ фронтининг ракеталар ҳужумига қарор олди. Ракеталарнинг Риёзга бориб ўриши Арабистонни музокара қилишга мажбур этишига қўшимча, хорижийларни ҳам  ва сармоячиларни ҳам қочишга мажбур этиши мумкин. Шунингдек бу масала саъудиялик тажовузкор коалициядаги мамлакатлар учун бир огоҳлантириш ҳисобланади. Риёзнинг Доха ва ҳатто Абу Забийгача бўлган масофа мунча ҳам узоқ эмас. Риёзгача бориб етган ракета шак-шубҳасиз ушбу икки шаҳарни ҳам нишонга олиши мумкин. Бинобарин узоқ нуқталарни, айниқса Риёзни нишонга олишда Яман муқовимат амалиётлари босқичининг ўзгаришини назарга олган ҳолда, келаси ҳафта давомида уруш майдонидаги шароит ва сиёсий фаолиятларда ўзгаришлар ҳам вужудга келишини башорат этиш мумкин.   

                                     ******

Эрон газетаси шундай ёзади, Америкада президентнинг алмашиши ва Трамп давлатининг иш бошига қилиши билан Туркия расмийлари ушбу ўлка, айниқса Гулленни Туркияга қайтариб бериш хусусида америкалик расмийларнинг позицияларида жиддий бир ўзгариш вужудга келишига умидвор бўлишмоқда. Аммо Туркия ва Ўрта Шарқ масаласида Трампнинг олиб борадиган сиёсатлари бўйича аниқ бир чорчўбни баён этолмаслигимизни эътиборга олиш ва агарчи хорижий сиёсатларни ўзгартириш ва йўлга қуйишда раҳбарларнинг ролини назарга олиш муҳим масала бўлсада , аммо хорижий сиёсатларнинг бир қисми бошқа музоҳаларга ҳам боғлиқ эканлигига эътибор қаратиш билан Туркияга нисбатан Вашингтонинг хорижий сиёсатларида бирон бир ўзгариш вужудга келишини Анкара расмийлари томонидан умидвор бўлишларини тўйдан олдин қувониш ва хурсанд бўлиш деб билиш мумкин. Чунки Туркияга нисбатан Американинг хорижий сиёсатларида вужудга келадиган ҳар бир стратегик ўзгариш кўп қийинчилик ва муаммоларга юзмаюз бўлади.