феврал 09, 2017 15:30 Asia/Tashkent

Фажр халқаро кинофестевалининг 35-чи давраси ҳижрий-шамсий 1395 йил баҳман ойининг 9-чи кунида Теҳрон ва мамлакатнинг бошқа 30 вилоятларида ўз ишини бошлади.

 Фажр халқаро кинофестевалининг 35-чи давраси ҳижрий-шамсий 1395 йил баҳман ойининг 9-чи кунида Теҳрон ва мамлакатнинг бошқа 30 вилоятларида ўз ишини бошлади.

Фажр халқаро кинофестевалининг биринчи даври ҳижрий-шамсий 1361 йил 12 баҳман ойидан бошлаб 21 баҳман ойигача ўтказилди. Фажр халқаро кинофестевали дастлабки 13 давраси давомида ва шамсий 1374 йилгача фақат Эрон кино санъатида  йил давомида яратилган филмлар таҳлил этарди.

Аммо ундан кейин бу фестевал халқаро сатҳда ўтказилиб , Эрон киноларини таҳлил этишга қўшимча, бу фестевал халқаро бўлимга дунёдан тақдим этилган филмларни ҳам таҳлил этиш билан шуғулланди. Охирги йиллар давомида ҳужжатли филмлар, қисқа метражли филмлар, маҳсулотларни реклама қилиш ва маълумотлар етказиш мусобақаси ҳам Эрон киноси бўлинмаларига қўшилди.  Кинофестевалнинг бошланишида ҳам бир неча нафар буюк санъаткорлар ва ҳунармандларни улуғлаш маросими ҳам ўтказилади ва фестевалнинг охирида эса махсус ва  халқ премиялари танловда ғалаба қозонган филмларга тақдим этилади. Шамсий 1393 йилдан бошлаб кинофестевалнинг халқаро бўлими  алоҳида бир бўлим бўлди ва урдибиҳишт ойида эса мустақил суратда ўтказилади. Фажр халқаро кинофестевалининг бўлимлари Савдои Симурғ (Эрон киносининг мусобақаси), Янги қараш(яъни биринчи филмлар), Ҳақиқат киноси, яъни кино-документал филмлар, Ҳунар ва тажриба яъни биринчи тажриба ҳамда мультфилм ва қисқа метражли филмлардан иборатдир. Эрон киносининг етук мутахассислари ўртасидан таркиб топган етти нафар доварлик ҳайати  кинофестевалда тақдим этилган фильмларни доварлик қилишади ва фестевалнинг ёпилиш маросимида кинонинг барча йўналиш ва номинацияларда ғалаба қозонганларнинг номларини эълон қилишади. 

Фестивал қатнашчилари махсус "Биллурли Симурғ" мукофотини қулга киритиш учун рақобатлашадилар. Симурғ Фажр кинофестевалининг энг олий мукофтидирким, режисёрлик, операторлик, актерлик, мусиқа матнини тайёрлаш, филмни суратга олиш, грим, филм оператори , овоз оператори каби номинацияларда Эрон киносининг ғолибларига топширилади. Шунингдек олтин Симурғ миллий қараш ва тамошочилар нуқтаи назаридан энг яхши филмга топширадиган Фажр кинофестевалининг энг қиматли мукофотларидан бири  ҳисобланадиким, фестевал филмларининг тамошачилари ва мухотабларнинг умумий рай беришлари билан танловда ғолиб чиққан филм учун тақдим этилади.  

Фажр кинофестевалининг рақобатлар бўлимида ўтган йил давомида эронлик кинорежисёрлар томонидан яратилган 33-та филм Симурғ савдоси унвони билан ўзаро рақобат қилишади. Бунга қўшимча 12 та филм ҳам рақобатдан ташқари намойишга қуйилади. Фестевалнинг 35-чи даврасида барча номинацияларда ёш кинорежсёрларнинг фаол иштирок этишлари диққатга сазовордир. Фестевал Теҳроннинг 31 кинозаллари ва салонлари филмларини намойиш этиш учун ихтисос берилганига қўшимча, бу йил Фажр кинофестевали  30-та вилоятларда ҳам бир вақтнинг ўзида ўтказилади ва Исломий Инқилобнинг Фажр ункунлигида  кино арсасида умумхалқ байрам ўтказилади.

Фажр кинофестевалининг очилиш маросими баҳман ойининг 9-чисида Теҳроннинг милод гумбазида барпо этилди. Очилиш маросимининг бир қисмида актер Муҳаммад Косибий, кинопрадюссер Ғуломризо Мусавий, кинооператор Туражи  Мансурий ва кино драматург Фарҳод Тавҳидий тақдирландилар.

Эроннинг маданият вазири бу маросимда шундай деди: “Фажр кинофестевали хурсандчилик, ҳаракатланиш,устуворлик ва умидни эслатадиган фестевалдир. Эрон киноси ҳозирги кунда жамиятнинг таъсирчан тили ҳисобланадиким, Инқилобнинг тўртинчи унйиллигидаги ўзгаришларда ҳар қайси замонларга қараганда ижтимоий бир ҳодиса саналади. Бошқа таъбир билан ифодалаганда,  ижтимоий масалалар кино экранида ошкор намоён бўлади. Кино санъатининг кенг ривожланиши ва иқболи бугунги кунда ушбу санъат ҳунарига жиддий эътибор қаратишнинг нишонасидир. Чунончи охирги йиллар давомида кино саноатида филмларни сотиш ва уларни ишлаб чиқариш мизони ушбу фикрнинг яққол намунасидир”

Солеҳ Амирий ўз сўзининг давомида, “Биз бугун қадр-қийматга эга бўлган  кинонинг буюк оиласига инсоннинг сармоя киритишидан ҳам кенгроқ ижтимоий бойлик унвонида қараймиз. Биз бугун кино ҳуқуқидан муҳофазат этишни ўзимизнинг асосий бурчимиз деб биламиз. Чунки маданий ривожланишда бу ижтимоий қатламнинг роли жуда каттадир. Биз санъат намояндалари, жумладан киночиларга ишонамиз. Биз сизларга ишонамиз ва шундай фикрга эгамизким, сизларнинг кўмакларингиз билан ахлоқни ривож-равнақ бериш, умумий маданият ва ижтимоий зарарларнинг мизонини камайтиришга эришамиз. Бинобарин сизларнинг рухсатларингиз билан бу кинофестевални умид ва хурсандчилик фестевали деб атасак,-деб таъкидлади.