Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи
Мамлакат територияси яхлитлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мудофаа саноатининг ривожлантирилгани
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 38 йиллик санаси ва “Фажр ўн кунлиги” га бағишланган “Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи” унвонли махсус эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бугунги суҳбатимиз “ Мамлакат територияси яхлитлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мудофаа саноатининг ривожлантирилгани “ мавзуида бўлади. Бизни тинглаб боринг.
Олдинги суҳбатларимизда Эронда Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин илм ва фаннинг тараққиётига катта эътибор қаратилгани ва вақт ўтиши билан ушбу заминада катта ютуқларга эришилгани хусусида сизга маълумот берган эдик.
Ўтган йиллар давомида Эронда янги технологиялар заминасида қўлга киритилган улкан ютуқлар ҳатто Ғарбдаги қудратли давлатларни ҳам хавотирга солган эди. Улар ,хусусан, Эроннинг ядровий энергия соҳасидаги ютуқларини бир баҳонага айлантириб, мазкур мамлакатда янги ривожланишларнинг олдини олиш учун Эронга қарши босим ва санкцияларни оширишади. Аммо ушбу қийинчиликларга қарамай, Эронда тараққиёт ва ривожланишлар йўлидаги илмий изланишлар катта саъй-ҳаракатлар билан ҳамон давом этмоқда.
Эрон юрти тиббиёт соҳасида ҳам Осиёнинг ғарбида асосий марказга айланиш арафасида турибди. Эндиликда эса мамлакатда юқори малакали мутахассислар даволаниш ва янги доруларни яратиш ва ишлаб чиқаришда нафақат Эрон, балки жаҳон миқёсида ҳам шуҳрат топишган. Она ҳужайраларни яратиш, орқа мия шикастланишини даволаш, стратегик доруларни ишлаб чиқариш, ҳайвонларни клонлаш ва тиббиётнинг бошқа соҳаларида эронлик олимларнинг хизматлари таҳсинга сазовордир.
Исломий Инқилоб Эронда ғалаба қилганидан кейин мамлакатнинг маданий, ижтимоий, илмий, иқтисодий ва ҳарбий соҳаларида кўплаб ютуқларга эришилади. Хусусан, мудофаа қудрати ва ҳарбий саноатнинг ривожланиш ҳолатини Эронда паҳлавий режимидаги ҳолат билан қиёслаб бўлмайди. Исломий Инқилоб ғалабасидан олдин ҳарбий тажҳизотлар фақат чет мамлакатларидан олиб келинарди ва ушбу тажҳизотлар Ғарб ҳарбий мутахассилари орқали ишга тушириларди. Аммо Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин мамлакатнинг маҳаллий мутахассислари орқали ҳарбий саноат ривожланади ва илғор ҳарбий тажҳизотларни ишга тушириш ҳам эронлик ҳарбий мутахассислар томонидан амалга оширилади.
Ишора қилиб ўтганимиздек, инқилобдан олдин Эрон ҳарбий саноати фақат унчалик илғор бўлмаган қурол-яроқлар ва енгил бўлган ҳарбий тажҳизотларни ишлаб чиқарарди ҳамда замонавий бўлган ҳарбий аслаҳа ва тажзиҳотларни катта маблағлар ивазига Ғарб давлатларидан сотиб оларди. Эронда ғалаба қилган Исломий Инқилоб нафақат Ислом азаматини, балки унинг қудратини ҳам оширишга эришади. Эрон територияси яхлитлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Исломий Эрон мудофаа саноатини ривожлантириб, ушбу заминада юксак муваффақиятларга эришади. Бугунги кунда Эрон ўзининг йирик ҳудудларини белгилаб, ўзининг кучли мудофаа қудратига эга эканлигини жаҳон аҳлига кўрсатган.
Энди Эрон Ислом Инқилобига доир таҳлилчи Хадича Хужандийнинг қилган суҳбатларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.
Таҳлилчи Хадича Хужандийнинг суҳбатлари эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи ” унвонли махсус эшиттиришларнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Ҳозирда мамлакатлар истиқлолини, териториялари яхлитлигини ва уларнинг чегараларини ҳимоя этиш бутунжаҳон бир масъала сифатида халқаро ташкилотларнинг диққат марказида қарор топган. ББТ, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш идоралари ва мамлакатларнинг Бош қонунлари бу каби қарашларнинг асосий нидолари ҳисобланишади. Йигирма биринчи асрда мамлакатларда ҳукуматлар механизми ва жуғрофик ҳудудлари ўзгариши мумкин, аммо територия яхлитгини ҳимоя этиш каби масъалалар долзарблигича қолади.
Эрон Ислом Жумҳурияти Бош қонунини тайёрлаш жараёнида дорулислом ва уммат диққат марказида бўлиш каби тафаккурлар билан биргаликда қонунчилик кенгашлари ва унинг аъзолари Ислом оламининг маданий ҳудудларини ҳам назарда тутган ҳолда миллий ҳудудга оид еттита моддани қабул қилишган ва ушбу моддаларда мамлакат териториясининг яхлитлигини ҳимоя этиш зарурати махсус таъкидланган.
Хулоса қилиб айтганда, Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин Эрон Ислом Жумҳуриятининг ҳарбий иқтидорини ошириш мақсадида мудофаа саноатининг ривожлантириш заминасида қўлга киритган ютуқлари Инқилобдан олдинги даврдан тубдан фарқ этади. Турли ракеталар, танклар, ҳарбий техникалар, самолётлар, илғор радарлар, ҳаво мудофаа системаси, сунъий йўлдошлар ва бошқа замонавий ҳарбий тажҳизотларнинг мазкур мамлакатда ишлаб чиқарилиши бунга мисол бўла олади.
Қадрли тингловчилар, Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 38 йиллик санасига бағишланган “Исломий Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи” унвонли махсус эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Буюк Парвардигорнинг паноҳида бўлинг.