феврал 11, 2017 11:32 Asia/Tashkent

Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил баҳман ойининг 23- чиси Ҳижрий- қамарий 1438 йил жумодиюл-аввал ойининг 13-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 11-чи кунидир.

Бугун шанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил баҳман ойининг 23- чиси

Ҳижрий- қамарий 1438  йил жумодиюл-аввал ойининг 13-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил  феврал  ойининг 11-чи кунидир.

Бугунги сана, айрим ривоятларга кўра, ҳазрати Фотима (с)-нинг шаҳодат топган кунлари билан тўғри келади. Ушбу қайғули муносабат билан барчангизга ҳамдардлик изҳор этамиз.

 Айрим ривоятларга кўра, бугунги кундан 1427 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 11 йилнинг 13-жамодиюл-аввал ойида  Ислом азиз Пайғамбари (с)-нинг қизлари ва Имом Али (а)-нинг умр йўлдошлари  ҳазрати Фотимаи Заҳро (с) қисқа, аммо ахлоқий  ва маънавий сабоқлардан тўла ҳаётларидан кейин шаҳодатга етказилади. Ушбу буюк аёл Исломнинг аввалги даврида турли соҳаларда  Худо Расули (с) ва ҳазрат Али (а) билан  ҳамроҳ эдилар ҳамда Имом Ҳасан (а) ва Имом Ҳусейн (а) каби солиҳ фарзандларни тарбия қилганларки, Пайғамбар (с)-нинг таъбирлари билан айтганда, улар жаннат аҳли ёшларининг сарваридирлар. Ҳазрати Фотима (с) ҳақида кўплаб мутафаккирлар фикр баён этишган ва ул ҳазратни мусулмон аёлнинг комил намунаси дея аташган. Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳонинг билими,огоҳлиги, садоқати, поклиги ва иймони ул ҳазратни аёлларнинг намунаси этиб қарор берди. Шунинг учун исломнинг суюкли Пайғамбари (с) Ҳазрат Фотима (с)-ни оламдаги аёлларнинг сарвари деб билганлар. Ислом динининг азиз аёли Ҳазрат Фотимаи Заҳро (с)-нинг вафот этган куни муносибати билан яна бир маротаба барчаларга тасаллият изҳор этган ҳолда бу бузургвор аёлнинг баён этган сўзларини сизларга тақдим этамиз. Ул Ҳазрат шундай марҳамат қилганлар: “Сизнинг дунёингиздан мен учун уч нарса энг афзалдир: Биринчиси, Қуръонни тиловат қилиш, иккинчиси Пайғамбар (с) чеҳраларига назар қилиш ва учинчиси эса Худо йўлида хайр-эҳсон қилиш.

Бундан 170 йил муқаддам милодий 1847-чи йил февраль ойининг 11-чисида:

Юксак билим эгаси бўлмиш америкалик кашфиётчи Томас Алва Эдисон Агайя штатида таваллуд топди. У мадрасада таълим олиш учун фақат уч ой борди ва ундан кейин ўз онасининг тарбиси остида қарор олди. Эдисон болалигидан бошлаб тадқиқот ва синов ўтказиш билан қизиқди ва 17 ёшга кирганида икки томонлама сўзлашадиган телеграфни ихтироъ этди. Бу мосламада бир симдан икки томондан тўриб гапириш мумкин эди. Эдисон милодий 1886 йилдан бошлаб ўзининг манзилида лабаратория ва ишхонани ташкил этди ва ўз умрининг 45 йилини уша ерда иш, тафаккур қилиш ва ихтиро этиш билан ўтказди. У кўп кашфиётларни амалга оширди. Аммо Эдисон ихтиро этган энг муҳим нарса бу электр лампасини кашф этиши эди. У ушбу йўлда ҳеч қачон тушкунликка тушмади ва  батареяда электр кучини йиғиш учун 10 минг марта синов ўтказишидан кейин охири керакли натижага эришди. Эдисон кашф этган бошқа ихтиролардан микрафон,товушни ёзиб олиш, грамафон, оқ нур электрик лампаси, электр лакомативи, электр динамити, электрни етказиб бериш мосламаси, филм ва филмга олиш камерасини  кашф этишини тилга олиш мумкин. Умрининг охирида қулоғи ожизланиб қолган ушбу машҳур кашфиётчидан 1300-дан ортиқ ихтиролар руйхатга олинган ва руйхатга олинмагани ҳам жуда кўпдир.  У охири милодий 1931 йил 18 октябрь ойида 84 ёшида вафот этди.   

Бундан 6 йил олдин милодий 2011 йили феврал ойининг 11-чисида Миср президенти Ҳусни Муборак ушбу мамлакат  халқининг  қўзғолон қўтаргани натижисида қудратдан ағдарилди. Мисрнинг  собиқ президенти Анвар Содотнинг ўринбосари бўлмиш Ҳусни Муборак милодий 1981 йилда Анвар Содот  террор қилинганидан сўнг, Миср президенти лавозимини эгаллади. Анвар Содот Кемп Девид шартномасига имзо қўйгани ва Фаластин ормонларига хиёнат қилганлиги сабабли Холид Исломбули томонидан террор қилинди. Ҳусни Муборак Анвар Содотнинг йўлини қудратдан ағдарилганига қадар давом этди ва Ўрта Шарқ минтақасида сионистик режим ва Америка сиёсатларини ижро этувчи шахс эди. Ҳусни Муборак Мисрнинг ичкарисида ҳам фавқулодда вазъиятни давом этиш билан халқни, айниқса исломга мойиллик зоҳир этадиган одамларни бостиришни ўз ишчи дастурига қарор берди. Шунингдек у сионистик режим билан Миср ҳукуматининг яқин алоқада бўлишига нисбатан халқнинг эътирозларига эътибор қаратмади. Шу сабабдан Миср биринчи мамлакатлардан бири бўлиб исломий ўйғониш ва Тунис халқининг истибдодга қарши қиёмининг тулқини остида қарор олди. Қоҳиранинг  Ат-Таҳрир майдони мисрлик инқилобчиларнинг қароргоҳига қарор олди. Ҳусни Муборакка вафодор бўлган ҳарбийларнинг қупол муносибатлари ва таҳдидларига қарамасдан улар 18 кун Ат-таҳрир майдонида қолишди. Охири Муборак унинг истеъфога чиқишига тегишли Миср халқининг талаблари баробарида таслим бўлди ва 2011 йили феврал ойининг 11-чисида ўзининг тарафдори бўлган генералга қудратни топширди. Бир неча ойдан сўнг Мисрда ҳоким бўлган генераллар Миср халқининг ғазабини пасайтириш учун Муборак ва уғилларининг муҳокамасини бошладилар. Аммо охири бу муҳокамалар Муборак ва уғилларининг оқланиши билан якунланди.  Мисрнинг сайланган илк президенти Мурсий ҳукуматининг ишга ярамайдигани ва  нотўғри қарор қабул қилиши Миср халқи инқилобининг натижасиз қолишига сабаб бўлди.   

                   

 

 

Ёрлиқ