Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Исом Талиманинг мақоласи
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Сўҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, cалафийларни Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб номининг эътибори учун ваҳҳобий деб ҳам аташади. Ушбу матнда “такфирий” сўзи ваҳҳобий салафасидан таълим олган шахс ва оқимлар учун ишлатилади. Чунки ушбу турли оқимлар улар билан ақидадош ва издош бўлмаган мусулмонларни шаръий меъёрларга хилоф равишда кофир ва диндан чиққан деб аташади.
Юсуф Алқаразовий Ислом оламида ушбу чалғитувчи ва жудоликка сабаб бўлувчи оқимларнинг назарияси учун муҳим рол ўйнаган шахслардан бири ҳисобланади.
У Шайх Шалтут фатвосига билдирган шубҳаси билан Ислом оламида шиаларга қарши бадбинлик ҳиссини қайтадан жонлантиради. Қарзовий Қоҳира шаҳрида ёшлар учун барпо бўлган йиғилишда ўзининг бошқаруви остида бўлган “Келажак уламолари” бирлашмаси номидан айтади: “Шайх Маҳмуд Шалтут жаъфари мазҳабига эргашиш жоизлиги борасида фатво бермаган. У ушбу фатвони чиқариш саволига жавоб бериш учун дейди: ушбу фатвони мен учун олиб келинг... ушбу фатво унинг қайси китобида келтирилган? Мен ушбу фатвони кўрган эмасман. Сизлардан ким уни бирон китоб ё журналда кўрганини айта олади?”
Қаразовий илова этади: “ Мен йиллар давомида Шайх Шалтут билан яшаганман ва унинг атрофидаги яқинлардан бири эдим. Мен ушбу фатвони кўрган эмасман. Бундай нарсани айтганини кўрганим йўқ. Мен Шайх Шалтутнинг ёзган тўрт китобини нашрга тайёрлаганман. Исломобод Исломий университетининг собиқ ректори Шайх Аҳмад Алаъсол ҳам мен билан ҳамкорлик қилган. Биринчи китобининг муқаддимасида Шайх Шалтут мен ва покистонлик дўстимизга миннатдорчилик изҳор этган.”
Бироқ Қаразовий ва бошқа такфирий уламоларнинг Шайх Шалтут фатвоси бобидаги шубҳалари ўринли эмас ва кўплаб ҳужжатлар ушбу фатво ҳақиқат эканлигини кўрсатишади.
“Албашойир” нашрияси 2009 йилнинг 14 мартида “Ал-Азҳар” университети уламоларидан бири Шайх Жамол Қутбдан иқтибосан шундай ёзади: “ бу икки киши Шайх Шалтутнинг барча ёзганларини тўплашмаган ва “Ал-Азҳар” университетида ҳатто Шайх Шалтутдан олдин ҳам шиа зайдия фиқҳларини таълим берилганини ҳеч ким инкор этолмайди”.
Бир кундан кейин “Ислом онлайн” сайтида Шайх Исом Талима қаламига мансуб мақола ушбу ном билан чоп этилади: “Ҳа, Шайх Шалтут жаъфарий мазҳабига эргашиш жоизлиги бобида фатво берган”. Муаллиф ушбу мақоласида ёзган эди: “Мен бу ерда Шайх Шалтут фатвосининг тўғри ё нотўғрилиги борасида баҳс қилмоқчи эмасман. Мазкур баҳсдан мақсадим ушбу фатво берилгани ва ёки берилмаганини исботлашдир.
Биринчидан, айтишим лозимки, Шайх Шалтут ушбу фатвони берган. Мазкур фатво “Дорултақриб байнулмазоҳиб алисломия” томонидан айнан “Рисолатулислом” журналида Қоҳирада “Тарихий фатво” номи билан чоп этилган.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
“Рисолатулислом” журнали муқаддимасида бош муҳаррир шундай сўзларни ёзган эди: “Журнал саҳифасининг муқаддимасини муҳим тарихий бир воқеага ихтисослаштирдикки, у олижаноб, Ал-Азҳар университетининг шайхи, буюк устоз Шайх Маҳмуд Шалтутнинг фатвосидир. Аллоҳ ул ҳазратнинг умрини узоқ қилсин ҳамда Ислом умматини ул ҳазратнинг илми, фазли ва пок саъй-ҳаракатларидан мудом баҳраманд қилсин.
Шайх Исом ушбу мақоланинг давомида, жумладан, илова қилган эди: “Маълумки, Шалтут ўзининг фатвосига ишонарди ва бу фатвони у чиқармаган фатво деб бўлмайди. Унинг содир этилишидан кейин “Алмужтамаъ алъарабий” журнали Шайх Шалтут билан муфассал қилинган сўҳбатни чоп этган эди ва ундан кейин “Ал-аҳром” газетаси ҳам ушбу сўҳбат матнини комил тарзда нашр қилган эди.
Мақола муаллифи, шунингдек, ишора этадики, Ал-Азҳар университетининг кўплаб саъй-ҳаракатларига қарамай, Шайх Шалтутнинг барча ёзган асарлари комил тарзда тўпланиб, нашр этилган эмас. Қаразовий ва Аъсол ушбу фатвони кўрмаганликларини айтишмоқда. Бунинг сабаби эса шуки, Аъсол 1960 йилда ва Қаразовий 1961 йилда Қатарга боришган эдилар ва Шайх Шалтут эса 1963 йилда вафот этган эди. Ушбу давр давомида Шайх Шалтут борасида кўплаб баҳслар бўлган ва муҳим мақолалар ёзилган. Мазкур нашр этилган мақолаларнинг аксари тўпланмаган ва қайтадан чоп этилмаган. Қаразовий ва Аъсол тўплаб нашр этган Шалтутнинг асарлари ушбу тарихий фатводан олдин чоп этилган. Ўша икки нафар Шалтут асарларини тўплаб, нашрга берилган вақтда Шайъ Шалтут ҳали ўзининг тарихий фатвосини бермагани боис улар уни кўришмаган.
Такфирий оқим ё жараёнларнинг фаолият марказида қарор топган масъалалардан бири шиабадбинликдир ва уларнинг ушбу ёндашуви мусулмонлар ўртасида низо ва ихтилофларни яратишда ҳамда душманлик оловини кучайтириб, қон тўкишларга ҳам асосий сабаб бўлмоқда. Улар ушбу йўлда ёлғон иддаоларни рўкач қилишмоқда. Ушбу ёлғон иддаолардан бири Қуръонда сохтакорлик этилгани бобидаги шианинг эътиқодидир.
Такфирий оқим ё жараёнларнинг фаолият марказида қарор топган масъалалардан бири шиабадбинликдир ва уларнинг ушбу ёндашуви мусулмонлар ўртасида низо ва ихтилофларни яратишда ҳамда душманлик оловини кучайтириб, қон тўкишларга ҳам асосий сабаб бўлмоқда. Улар ушбу йўлда ёлғон иддаоларни рўкач қилишмоқда. Ушбу ёлғон иддаолардан бири Қуръонда сохтакорлик этилгани бобидаги шианинг эътиқодидир.
Бир мазҳабнинг эргашувчилари Қуръонга эътиқод қилмасликка айбдор этилса, уларга қарши бошқа тўғри бўлмаган эътиқодий айбловларни ҳам осонлик билан эълон қилиш мумкин. Ҳолбуки, шиа мазҳабининг буюк уламолари марҳум Шайх Садуқ (р) , кейинги замонавий даврларда марҳум Имом Хумайний (р) ва Оятуллоҳ Маърифатга ўхшаган уларнинг шогирдлари доимо Қуръонни ўзгартириб бўлмаслигини таъкидлаб келишган.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.