феврал 13, 2017 14:43 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил баҳман ойининг 26- чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиул аввал ойининг 16-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 14- кунидир.

Бундан 1157 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 281- йил жумодиул аввал ойининг 16-куни мусулмон оламининг машҳур адиб ва мутафаккири  Абу Ҳанифа Диноварий  оламдан ӯтди. Абу Ҳанифа Аҳмад бин Довуд Диноварий тахминан ҳижрий-қамарий 222-йил Эроннинг Диновар минтақасида туғилди.

Сомонийлар даврида яшаб ӯтган Абу Ҳанифа Диноварий  наҳв, луғат, мантиқ, нужум, ҳайъат, ҳисоб, ҳандаса, тарих каби кӯпгина фанларни  мукаммал эгаллаш билан бирга ҳинд илм-фани билан ҳам яқиндан танишди. Унинг машҳур асарларидан бири ӯсимликшуносликка бағишланган " Китобун набот" бӯлиб, таҳлилчиларнинг фикрича бу рисолада келтирилган  кӯпгина далилларни олим ӯз тажрибасида синаб кӯрган.

 Ххххххххххххххххх

Ҳижрий-шамсий 1340 йил баҳман ойининг 26-куни, бундан 55 йил аввал Эрон театр санъатининг асосчиси Саййид Али Наср оламдан ӯтди. У франсуз тилини мукаммал ӯргангач, ӯқитувчилик билан шуғулланди. Кейинчалик давлат ишларига ӯтиб, почта ва телеграф вазири, Эроннинг Хитой ва Ҳиндистондаги элчиси, шунингдек Эроннинг БМТдаги вакили вазифаларида ишлади.

Саййид Али Наср машрута замонининг ибтидосида театрга юзланиб, Эрон миллий театрини таъсис этди. У театр илмини ӯрганиш учун Европага борди. Қайтиб келгач,  Европа услубидаги Эрон миллий комедияси театрини ташкил қилди. У санъатнинг бу турини янада ривожлантириш учун санъат билим юрти очди ва ӯзи санъат тарихи фанидан шогирдларга дарс бера бошлади.

Эронда миллий театр санъатининг ривожига қӯшган улкан ҳиссаси учун Саййид Али Насрни Эрон театрининг отаси деб аташади. Унинг бир қанча асарлари мавжуд бӯлиб,  6 жилддан иборат "Ашёлар тарихи", "Эрон ва дунё тарихи", "Эроннинг умумий ва қисқача тарихи" китоблари шулар жумласидандир.

Саййид Али Наср 70 ёшида Теҳрон шаҳрида вафот этди.

Ххххххххххххххххххххххх

2011 йилнинг 14 феврал куни, яъни бундан 6 йил бурун Баҳрайн халқининг Оли Халифа ҳукуматига қарши озодлик ҳаракатлари бошланди.  Мамлакат халқи мустақилликка эришган 1971 йилдан буён эркинлик ва демократия учун курашиб келди. Баҳрайн аҳолисининг аксариятини ташкил этувчи шиаларнинг ҳуқуқлари  Саудиянинг ваҳҳобий ҳукуматига қарам бӯлган Оли Халифа ҳукумати томонидан поймол этилиб келинади. Шу сабабли мамлакатда бир неча маротаба ҳукуматга қарши қӯзғолонлар руй берди.

2011 йил қӯшни араб мамлакатларида инқилоблар юз бергач, Баҳрайн халқи ҳам ҳукуматга қарши бош кӯтаришди. Аммо Оли Халифа ва Оли Саъуд кучлари озодлик ҳаракатларини шафқатсизларча бостиришди. Озодлик ва демократия йӯлида юзлаб шаҳидлар  бериб, минглаб кишилар мажруҳ бӯлишига қарамай қаҳрамон Баҳрайн халқи ӯз инсоний ҳақ-ҳуқуқларини қӯлга киритиш учун курашни давом эттирмоқда. Оли Халифа ҳукумати Америка ва унинг 5-ҳарбий-денгиз кучлари  базаси томонидан ҳимоялангани сабабли Ғарб ва араб матбуоти Баҳрайн халқининг озодлик ҳаракатларини ёритишга ботинишолмайди.