Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси
Арабистоннинг Эронга қарши мавқе тутишлари
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.
Азизлар, ўтган суҳбатимизда Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қилганидан кейин Арабистон адолатхоҳ ва нажотбахш бўлган ушбу исломни қоралаб кўрсатишга ҳаракат қилгани ва ушбу “миссия”ни турли йўллар билан амалга оширгани борасида сизга маълумот берган эдик. Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг дастлабки йилларида Арабистон унга қарши араб фронтини шакллантиради.
Араб мамлакатлари, айниқса Арабистоннинг қурол-яроқ анборлари Америка ва Европада ишлаб чиқарилган аслаҳалар билан тўлиб кетган эди. Сиёсий жабҳада эса Арабистон ва минтақадаги айрим иттифоқчилари ҳамда Америка ва айрим ғарбий иттифоқчилари билан Эрон Ислом Жумҳуриятини халқаро майдонда яккалатиб қўйишга ҳаракат қилишади ва ҳаракат қилишмоқда. Маданий жабҳада ҳам душманлар пок бўлган муҳҳаммадий Исломнинг юзини қоралаб кўрсатиш ва ваҳҳобийлик исломини тарғиб этиш ҳамда Ислом ва Қуръон таълимотидан чалғитувчи фикрларни баён қилиш каби Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши фаолиятлар Оли Сауд режиминнинг муҳим иш дастурига айланади. Ушбу заминада Оли Сауд режими мусулмонлар яшайдиган кўплаб мамлакатларда диний мадрасалар очиб, ваҳҳобийлик оқимини кенгайтиради. Покистон ва Афғонистон ушбу мамлакатлар жумласидандир. Мазкур мадрасаларни тамомлаган шахслар мутаассиб Толибон гуруҳи ва “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳига жазб этилади. Арабистон чиндан ҳам Ислом номи билан такфирий ва террорчи гуруҳларни ташкил этган асосий тарғиботчи ҳисобланади.
Толибон гуруҳи 1995 йилда Кобулдаги мужоҳидлар ҳукуматига қарши кенг кўламли ҳужумларни амалга оширади ва Афғонистон ҳудудларининг улкан қисмини ишғол этади. Толибон гуруҳи урушдан чарчаган ва катта зарар кўрган қашшоқ Афғонистоннинг шаҳар ва қишлоқларида ўрта аср даврига ўхшаган ҳукуматни ташкил этади. Унинг оқибатида Афғонистонда қизларнинг мактабга боришлари ман этилади ва йигитлар ҳам соқолларини қисқартириш ҳақидан маҳрум бўлишади. Ушбу даврда озгина хато баҳонаси билан кўплаб кишиларнинг қўл ва оёқлари кесилади.
“Ал-Қоида” Афғонистонда нимага эҳтиёж сезса, турли йўллар билан унга эришарди. Ушбу шароит 2001 йилгача давом этади. Ню-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази бўлган эгизак бинолар ва Пентагон биносига ҳужум бўлганидан кейин “Толибон” ва “Ал-Қоида” гуруҳлари Афғонистонда АҚШнинг ҳужумлари билан юзмаюз бўлишади. Ҳолбуки бундан олдин мазкур гуруҳлар Америка ва Арабистонга ўхшаган минтақадаги иттифоқчилари учун мақсадларига эришиш йўлидаги бир восита эди.
2001 йилнинг 11 сентябр ҳодисасидан бир ой ўтганидан кейин АҚШнинг ўша вақтдаги урушхоҳ президенти Жорж Буш 7-октябрда терроризмга қарши курашиш ниқоби остида Афғонистонга ҳужум қилиш фармонини беради. Икки йилдан кейин, яъни 2003 йилнинг март ойида ушбу баҳона билан Америка ҳарбийлари Ироққа ҳам ҳужум қилишади. Бироқ Ироқда Афғонистон каби терроризм баҳонаси эмас, балки унинг ўрнига оммавий қирғин қуролларнинг таҳдидига қарши курашиш сиёсий доиралар ва матбуотда қизғин баҳсларга сабаб бўлган эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
2001 йил 11 сентябридаги воқеалардан сўнг иш ҳатто АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан бевосита ҳарбий аралашувларгача бориб етди.
Дунёдаги баобрў сиёсий раҳбарларнинг босим ва баёнотлари ҳамда жаҳон ҳамжамияти ишонтирганидай, дунёни тубдан ўзгартириш, демократиялаш ва либераллаш йўлида Ислом тарқалган мамлакатларга куч ишлатишни ҳам истисно қилмай, буни ташқаридан амалга ошириш, ҳатто ушбу диннинг ўзини ислоҳ қилиш бўйича фаол ҳаракатлар очиқ намоён бўлмоқда.
Натижада мусулмон оламида бирин-кетин қайноқ нуқталар алангаланяптики, булар ичида Ироқ, Афғонистон, Либия унча эскирмаган мисоллардир. Воқеаларнинг бундай ривожи, кимдир тўғри топиб айтганидай, “Исломга қарши уруш” деган ном олди.
Бу истилоҳ Ислом дунёсининг оммавий идрокига хос равишда қанчалик эҳтиросли туюлмасин, моҳиятдан унча бехабарлик кўриниши ҳам эмас. Шу ўринда машҳур сиёсатшунос, АҚШ собиқ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси, Исломга самимияти борлигига унча ишониб бўлмайдиган Збигнев Бжезинский “Исломга қарши кураш” истилоҳидан АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш сиёсатини ва бу сиёсатнинг 2001 йил 11 сентябридан кейин унга яқин таҳлилчилар белгилаган ғоявий моҳиятини англатиш учун фойдалангани ҳам эътиборга моликдир.
Бжезинскийнинг ёзишича, Буш фикрига кўра “Ислом ич-ичидан ушбу динга хос бўлган аксилғарбий, аксил демократик йўналишга эга ва табиатан ақидапарастлик экстремизмига мойилдир” ва у “Америкага террорчилик ҳужуми қилиш учун замин яратади”.
Уларнинг фикрича, “Муаммо илдизи Ислом маданияти ва ҳатто фалсафаси заминига жойлашган. Бу эса, Ғарб тамаддуни томонга улкан хавф йўналтирилган ва бу худди шу каби улкан аксилисломий ҳаракатларга чорлайди, демакдир” (З. Бжезинский. “Танлов: дунёга ҳукмронлик ёки глобал устунлик”, М. 2005 й., 45, 119-120-бетлар).
Бу сўзларни бундан бир неча йил олдин АҚШнинг собиқ Давлат котиби ва америкалик йирик геостратеглардан бири Генри Киссинжер ҳам Ироққа қилинган босқинчиликнинг ҳақлигини исботлай туриб Россия телеканалига берган суҳбатида деярли айнан такрорлаган эди. Унинг фикрича, 11 сентябр воқеалари ортида Саддам Ҳусайн турмаган эди, бироқ у ўз сиёсати билан дунёда террорчилик учун зарур бўлган қулай муҳит яратди.
Аммо Исломга қарши уруш авж олишининг бундан бошқа ҳам бир талай сабаблари бор. Булар ҳақида очиқ гапирилмайди, лекин улар тобора ойдинлашиб боряпти.
Қадрли тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.