феврал 20, 2017 13:57 Asia/Tashkent

Ассалому алайкум азиз тингловчилар. Бугун якшанба оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг      ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони   ила хонадонингиз меҳмонимиз

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар.

Бугун якшанба оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг      ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони   ила хонадонингиз меҳмонимиз

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман

Азизлар,  бугунги мусиқали  дастуримиз давомида сиз азиз тингловчиларнинг истак -хоҳишларингизни инобатга олиб  форс,  ўзбек ва тожик  тилларда ижро этилган дилрабо қўшиқларни эфирга ўзатишга сайъ-ҳаракат қиламиз. Мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!

Азизлар, сизга маълумки, буюк  Эронзамин   диёри   ўзининг   ўта  машхур   қўшиқчилари ила    дунёни  лол   қолдирган. Қайси  бир  бошқа  ўлкаларга  борманг,  қаерда  бўлманг,  дилнишин, дилга  ором бахш  этувчи   форсий  гўзал  куй-қўшиқларнинг   ажиб бир   сеҳрли садоси   қулоққа чалинади. Ана шундай сеҳрли товушнинг соҳиби Эрон санъаткорларидан бири бўлмиш Саттори Суҳроби  саналади.

Ҳозир эса, сиз азизларни бу санъаткор ижросида “Ватанам Эронзамин” номли қўшиғини тинглашга даъват этамиз. Марҳамат  тингланг!

Она! Нақадар буюк сўз, муқаддас тушунча! Қанчалар муҳтарам ва азиз сиймо, илоҳий талъат! Бу мўътабар зот ҳақида ўйламаган инсон, мадҳ этмаган шоир, куйламаган ҳофиз бўлмаса керак. Оналарга таъриф берилганда, аввало, уларни меҳридарё деб атайдилар. Дарҳақиқат, Онанинг фарзандига бўлган меҳрини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Шу сабабли ҳам фарзандларнинг Она олдидаги қарзи бир умрликдир. Мана шу қарзни узиш мақсадида Она хизматида бўлиш, уни ардоқлашнинг ўзи камлик қилади. Шоир ўз бисотидаги энг сара сўзларни топиб шеър ёзади, рассом Она суврати учун бетакрор ранглар излайди, ҳофиз эса энг авж пардаларда Она тўғрисида қўшиқ куйлайди.

Шундай экан яхшиси келинг бир неча мухлисларимизнинг истак хоҳишларини инобатга олиб Ўзбекистоннинг машҳур хонандаларидан бўлмиш Охунжон Мадалиев ижросида “Она” қўшиғини биргаликда тинглайлик.

Соддагина онам, хоксор онам

Мунисгина онам, беозор онам

Кўзида айтмаган дарди бор онам

Ҳофиз болам сенга кўз тегмасин дейсиз

Азиз мухлислар, мусиқали  дастуримизнинг сўнгги лаҳзаларида  Душанбедан  бир неча  мухлисларимизнинг   истак-хоҳишларига биноан  Тожикистоннинг  машҳур ва жуда севимли хонандаларидан марҳум Кароматулло Қурбонов   ижро этган   “Бо дили дарё нишинам... ”  чиройли  ва мазмунли қўшиғини сизларга тақдим  этамиз.