феврал 20, 2017 14:23 Asia/Tashkent
  • Қуръоний ҳикматлар

Масал, яъни ақлий ҳақиқатларни ҳисс ва ламс этиши мумкин бўлган ишларга ўхшатишдир. Бу ўхшатиш шу далилдан иборатки, ақлий масалалар жуда кўпдир. Ва халқ нинг аксарияти эса уни дарк этиш учун қудратга эга эмаслар. Аммо турли айниятларга одатланиб қолишган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ  номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар!  “Қуръон ҳикматлари” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Азиз тингловчилар бу дастуримизда, Қуръонда мақол, яъни осмоний охирги китобининг чиройли мақол ва мисоллари ҳақида сиз билан сўҳбатлашамиз.

Масал, яъни ақлий ҳақиқатларни ҳисс ва ламс этиши мумкин бўлган ишларга ўхшатишдир. Бу ўхшатиш шу далилдан иборатки, ақлий масалалар жуда кўпдир. Ва халқ нинг аксарияти эса уни дарк этиш учун қудратга эга эмаслар.  Аммо турли айниятларга одатланиб қолишган. Ақлий баҳс мунозараларнинг тафсир ва изоҳ беришда мақолларнинг ролини инкор этиб бўлмайди. Шу сабабдан ҳақиқатларни аниқлаш ва уларни зеҳнимизга олиш учун мақолларга эҳтиёж сезамиз. Чунки баъзида бир мақсад билан баён этилган мақоллар ўзи бир китоб изоҳларининг ишини бажаради. Ва мураккаб матлабларни биз тушуниб етишимиз учун осонлаштиради. Мақоллар чиройли ва уни осонлик билан тушуниш далили билан  барча маданиятларнинг истиқболига қарор олгандир. Ва ниҳоят ҳар бир халқнинг маданияти ва адабиётининг куч қудратининг нишонаси ҳисобланади.Мақол гоҳида амалий бўлади ва аниқ тил билан баён этилиб, амалда эса ўз маъносини касб этади. Гоҳида оғзаки бўлади ва сўзлашувда ўз маъносини касб этади.

Масалан: Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва ул ҳазратнинг аҳли байтлари сийратларида, гоҳида амалий мақоллар келтирилади ва бу катта таъсирга эгадир. Мисол тариқасида Пайғамбари Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам бир куни ўз ёронлари билан мусофиратга боришардилар. Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам кичик гуноҳларнинг хатарини уларга тушунтиришни мақсад қилдилар. Ул ҳазрат қуриган,  сувсиз ва ўсимлик ўсмайдиган саҳрода утин жамлашга дастур бердилар. Асҳоб айтдилар: Бу чулда утин йўқ! Ул ҳазрат буюрдилар: қидиринглар, қанчаки топтингизлар, уша ҳам кифоят этади. Асҳоблар утин йиғишга бордилар ва бир неча вақтдан сўнг улар камгина утин жамлашди. Ул ҳазрат утинларни бир жойга қуйишга дастур бердилар. Утинларни  бир жойга қуйишди. Утин анча бўлганлигини мушоҳида этишди. Кейин ул ҳазрат ушбу утинларни ёқишни буюрдилар: Утин ёнишни бошлади ва олов катта аланга олиб, катта ҳароратни вужудга келтирди. Асҳоблар оловдан узоқроққа боришди. Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам бу ерда буюрдилар: "Гуноҳлар ҳам ана шу утинлар каби кам-кам йиғилади. Бинобарин кичик гуноҳлардан ҳам парҳиз қилиш зарурдир."Қуръони мажид бир китоб бўлиши билан табиийки, унинг мақоллари ҳам оғзаки мақоллар ҳисобланади. Қуръонда мақол ва масаллар қуръоний баённинг хусусиятларидан биридир ва тингловчига таъсир етказиш учун муҳим восита ҳисобланади. Қуръон ҳам ана шу омил ёрдамида катта таъсирга эгадир.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Қуръон ҳикматлар” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Одатан Қуръон чуқур таълимот ва матлабларини тамсил, ташбиҳ ва истиора қолибида баён этади ва гоҳида ундан ҳам чуқурроқ  қолибда руҳий ҳолатини тахайюл ва тасвирлашга киради. Бу адабий  услуб даъват этишнинг энг муҳим ва таъсирчан омилларидан ҳисобланади. Қуръоний ҳар бир тамсиллар назарга олинган масалаларнинг вазъияти ва ҳолатини маҳорат билан тасвир этиб, инсониятнинг яхши ва ямон ҳаётларини қазоват этиш учун мухотаб, яъни тингловчининг олдига қарор беради. Бундай манзараларни тасвир этиш учун шундай маҳорат сарфланганки, уни Қуръон муъжизалари далилларидане бири деб билиш ҳам мумкиндир.

Мақол фарқли хилларга эгадир ва турли мақсадларни ифодалаш учун ишлатилади. Аммо қуръонинг латиф баёнлари ва каломида андиша қилиш, зикр этиш, эслатиш, панду насиҳатни эшитиш ва ибрат олиш учун ишлатилади. Оллоҳ таоло Қуръонда турли мақолларни баён этишдан мақсадни баён этган. Масалан: Иброҳим муборак сураси 25 ояти каримасида масал, яъни мақолни келтиришдан мақсад зикр этиш ва эслатишдир деб баён этиб, шундай буюради: "(Эй инсон ) Оллоҳ яхши Сўзга (яъни иймон калимасига) қандай мисол келтирганини кўргин: у сўз худди бир асил дарахтга ўхшайдики, унинг илдизи (ер остига) маҳкам ўрнашган, шохлари эса осмонда бўлиб, Парвардигорининг изни-иродаси билан мудом мева берур. Оллоҳ одамлар эслатма-ибрат олишлари учун мана шундай мисоллар келтирур.

Ҳурматли тингловчилар! "Қуръон ҳикматлари" туркум эшиттириши биринчи сони  шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ паноҳида бӯлинг.

 

 

 

   

 

 

 

 

 

Ёрлиқ