феврал 20, 2017 14:24 Asia/Tashkent
  • Тарихнинг ӯчмас кунлари

Бугун сешанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил исфанд ойининг 3- чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиул аввал ойининг 23-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 21- кунидир.

Бундан 101 йил муқаддам, 1916 йилнинг 21 феврал куни  Биринчи Жаҳон Урушидаги энг даҳшатли жанглардан бири Германия ва Франсия ӯртасидаги Верден жанги бошланди. Бу жангда Германия кучлари Франсияни босиб олиш учун стратегик жиҳатдан жуда муҳим бӯлган  Верден минтақасига ҳужум қилишди. Жуда кӯп инсонларнинг ҳаётига зомин бӯлган бу қақшатқич жанг 10 ой давом этгач, Германия кучларининг мағлубияти билан ниҳоясига етди. Бу мағлубият Биринчи Жаҳон Урушида Германия инқирозининг ибтидоси эди. Верден жангида ҳар икки томондан бир миллионга яқин киши қурбон бӯлди.

Хххххххххххххххххххххххххххххххх

Ҳижрий-шамсий 1362 йил исфанд ойининг учинчи куни, яъни бундан роса 33 йил бурун Ироқнинг Эрон исломий жумҳуриятига қарши бошлаган юклатма уруши жараёнида  Эрон ватанпарвар фидоийлари томонидан "Хайбар" амалиёти бошланди. Эроннинг Ҳурул Ҳувайзаҳ минтақасида бошланган бу амалиётда Эрон кучлари сув ва ботқоқликлардан кечиб, Ироқдаги Басра шаҳри яқинидаги нефтли Мажнун оролини эгаллашди. Қуруқлик ва сувда  олиб борилган "Хайбар" амалиёти дунёдаги ҳарбий таҳлилчиларни лол қолдирди.

Бу амалиёт душманга дунёнинг бир қанча мамлакатлари кӯмаклашсада, Эрон исломий кучлари тажовузкор Ироқ армиясидан афзал эканлигини намоён этди.

Хххххххххххххххххххххх

2000 йил феврал ойининг 21 куни жаҳоннинг бир қанча мамлакатларида илк маротаба  "Халқаро Она тили куни" нишонланди.  1999 йили феврал ойининг 21 кунини ЮНЕСКО шундай номлади. БМТнинг  умумий ассамблеяси эса 2008 йилни "Халқаро тиллар йили" дея эълон қилди. Она тилини асраб-авайлаш муаммосининг бу қадар таъкидланишига сабаб дунёдаги олти минг тилдан деярли ярми турли сабаблар, айниқса жаҳон тилларининг  сиқуви натижасида йӯқ бӯлиш арафасида турибди. Ваҳоланки, ҳар бир тил ер юзида яшовчи маълум бир гуруҳ инсонларнинг маданияти, ахлоқ-одоби ва тарихини ӯзида мужассамлаштирган. Тилларнинг хилма-хиллиги эса аҳли башар маданияти хазинасини асраб-авайлашдир. Шу сабабли ЮНЕСКО 21 феврал кунини "Халқаро она тили куни" дея эълон қилиш йӯли билан маҳаллий ва миллий тилларни ривожлантириш заруратини таъкидлаб, кишиларни ӯз она тилларини ривожлантиришга тарғиб этган.