феврал 20, 2017 14:51 Asia/Tashkent
  • Табиатни авайлаш - ҳаётни эъзозлашдир

Атроф-муҳит деб табиат олами ва ундаги тирик мавжудотга айтилади.Табиий муҳитда ташқи физикавий омиллар ва ундаги барча тирик организмларни ӯзаро зич алоқада бӯлишлари атроф-муҳитни ташкил этади. Бошқача айтганда, атроф-муҳит инсонни қамраб олган ҳар қандай табий омил, жумладан, ҳаво, сув, атмосфера, тупроқ, ӯсимликлар, ҳайвонот ва шунга ӯхшаш унсурларга айтилади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Асаалому алайкум, азиз тингловчилар!  “Табиатни авайлаш – ҳаётни эъзозлашдир” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Бугунги кунда инсоннинг атроф-муҳитга бӯлган муносабати ӯз аслидан узоқлашган бӯлиб, бу муносабатни яна бир маротаба кӯриб чиқишга тӯғри келади. Бугун инсон ӯзини табиат эгасидек ҳис этиб, амал қилади. Инсониятнинг табиатга антропоген таъсири кўп салбий ҳолатлар юзага келишига сабаб бўлаётгани бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас. Хусусан, иқлим ўзгаришлари ҳам айнан одамзоднинг табиатга таъсири натижасидир.

Муқаддас тупроқ, мусаффо хаво, зилол сув, ўз нурини сахийлик ила сочаётган қуёш – барча-барчаси табиатнинг бетакрор мўъжизаси. Инсон туғилибоқ ушбу неъматлардан баҳраманд бўлади. Шунинг учун ҳам уни она табиат деб атаймиз. Она табиатни, атроф муҳтини асраб авайлаш бизнинг асосий бурчимиздир. Бугун жаҳон жамияти табиатни асраб-авайлаш, келажак авлодларга бекаму-кӯст етказиш йўлида биргаликда амал қилиш зарурлигини англаб етди.

Атроф-муҳит деб табиат олами ва ундаги тирик мавжудотга айтилади.Табиий муҳитда ташқи физикавий омиллар ва ундаги барча тирик организмларни ӯзаро зич алоқада бӯлишлари атроф-муҳитни ташкил этади. Бошқача айтганда, атроф-муҳит инсонни қамраб олган ҳар қандай табий омил, жумладан, ҳаво, сув, атмосфера, тупроқ, ӯсимликлар, ҳайвонот ва шунга ӯхшаш унсурларга айтилади.

Шубҳасиз, атроф-муҳитнинг ифлосланиши бугунги кун асосий мушкулотларидан бӯлиб, барчани хавотирга солган. Бу масала шу жиҳатдан муҳимки лдамларнинг бугунги ва келгуси авлодига ҳам таҳдид солмоқда. Инсон пок ва мусаффо атроф-муҳитга эга бӯлмаса ӯзининг табий ҳаётига идома бера олмайди. Шунинг учун ҳам атроф-муҳитни муҳофаза этиш ҳаётнинг идома бериши учун зарурдир.

Сўнгги йилларда табиатда антропоген (шунингдек, техноген) таъсирнинг зўрайганлиги, экологик ўзгаришларнинг содир бўлаётгани ҳамда ўрмонлар (айниқса, нам тропик ўрмонлар) эгаллаган ҳудудларнинг ўрмонларнинг кесилиши натижасида қисқариши натижасида биохилма-хилликка путур етди, кўплаб ўсимлик ва ҳайвонот турлари бутунлай йўқолди ёки уларнинг сони кескин камайди.

Бундай шароит қисқа бир муддатда атроф-муҳитга ҳам зарар етказади.  Ҳар қандай шароитда ҳам атроф-муҳитга таважжӯҳ қилмоқ, жамиятдаги  ҳар бир аъзосининг инсоний вазифасидир.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Табиатни авайлаш – ҳаётни эъзозлашдир” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Бошқа томондан сув, тупроқ, ҳаво, ӯрмон, дарахтлар ӯсимликлар ва ҳайвонот оламига етадиган зарарлар буиунлай илм ва техника ривожланиши ва саноат соҳаси сингари вужудга келган деб бӯлмайди. Балки инсонларнинг диний ва ахлоқий тарбияларига ҳам боғлиқ. Қадимда одамлар табиатга эҳтиром кӯрсатиб, табиат унсурларини муқаддас деб билишган. Улар табиатни авайлаш туфайли Яратувчи берган неъматларига ӯз  шукроналарини изҳор этишарди.

 Қадимги замон одами Яратувчини унинг яратган мавжудотлари, табий унсурлардан изларди. Аммо бугунги кунда инсон нуқтаи назари табиатга нисбатан анча ӯзгарган. Бугунги замон одами ӯзини табиат эгаси деб билади.

Шубҳасиз, атроф-муҳитнинг ифлосланиши бугунги кун асосий мушкулотларидан бӯлиб, барчани хавотирга солган. Бу масала шу жиҳатдан муҳимки одамларнинг бугунги ва келгуси авлодига ҳам таҳдид солмоқда. Инсон пок ва мусаффо атроф-муҳитга эга бӯлмаса ӯзининг табий ҳаётига идома бера олмайди. Шунинг учун ҳам атроф-муҳитни муҳофаза этиш ҳаётнинг идома бериши учун зарурдир.

Албатта инсоннинг тоза муҳитда яшаш ҳаққи унинг бошқа ҳақлари қатори катта аҳамиятга эга бӯлиб, соғлом атроф-муҳитга эга бӯлиш дегани бу соғломликни энг қуйи даражасига эга бӯлиш деганидир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ