Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Суннат ва шиа аҳлидан бўлган радикал оқим ва шахслар
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Сўҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Шайх Исом “Рисолатулислом” журналида ёзган мақоласида, жумладан, илова қилган эди: “Маълумки, Шалтут ўзининг фатвосига ишонарди ва бу фатвони у чиқармаган фатво деб бўлмайди. Унинг содир этилишидан кейин “Алмужтамаъ алъарабий” журнали Шайх Шалтут билан муфассал қилинган сўҳбатни чоп этган эди ва ундан кейин “Ал-Аҳром” газетаси ҳам ушбу сўҳбат матнини комил тарзда нашр қилган эди.
Қарзовий ва Аъсол ушбу фатвони кўрмаганликларини айтишмоқда. Бунинг сабаби эса шуки, Аъсол 1960 йилда ва Қарзовий 1961 йилда Қатарга боришган эдилар ва Шайх Шалтут эса 1963 йилда вафот этган эди. Ушбу давр давомида Шайх Шалтут борасида кўплаб баҳслар бўлган ва муҳим мақолалар ёзилган. Мазкур нашр этилган мақолаларнинг аксари тўпланмаган ва қайтадан чоп этилмаган. Қарзовий ва Аъсол тўплаб нашр этган Шалтутнинг асарлари ушбу тарихий фатводан олдин чоп этилган. Ўша икки нафар Шалтут асарларини тўплаб, нашрга берилган вақтда Шайх Шалтут ҳали ўзининг тарихий фатвосини бермагани боис улар уни кўришмаган.
Такфирий оқим ё жараёнларнинг фаолият марказида қарор топган масъалалардан бири шиабадбинликдир ва уларнинг ушбу ёндашуви мусулмонлар ўртасида низо ва ихтилофларни яратишда ҳамда душманлик оловини кучайтириб, қон тўкишларга ҳам асосий сабаб бўлмоқда. Улар ушбу йўлда ёлғон иддаоларни рўкач қилишмоқда. Ушбу ёлғон иддаолардан бири Қуръонда сохтакорлик этилгани бобидаги шианинг эътиқодидир.
Бир мазҳабнинг эргашувчилари Қуръонга эътиқод қилмасликка айбдор этилса, уларга қарши бошқа тўғри бўлмаган эътиқодий айбловларни ҳам осонлик билан эълон қилиш мумкин. Ҳолбуки, шиа мазҳабининг буюк уламолари марҳум Шайх Садуқ (р) , кейинги замонавий даврларда марҳум Имом Хумайний (р) ва Оятуллоҳ Маърифатга ўхшаган уларнинг шогирдлари доимо Қуръонни ўзгартириб бўлмаслигини таъкидлаб келишган.
Жумладан, шиа ақидалари яҳудийдан келиб чиққан деб ҳисоблаш ҳам салафалийлар томонидан бошқа раво бўлмаган такрорий айбловлардандир. Ушбу мавзуни Абдуллоҳ ибн Сабо қиссаси асосида ўртага ташлашган. Ушбу сохта қиссада келтиришича, Яман аҳлидан бўлган ва яҳудий шахслардан бири кўринишда мусулмон бўлган эди ва шиага оид ақидаларни гўё у биринчи бўлиб яҳудийлар таълимоти асосида баён қилиб, шиа ақидасининг таъсисчиси бўлган эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Саудийларнинг Умм Ал –Қура университети ўқитувчиларидан бўлган Саъдий Маҳдий Алҳошимийга ўхшаган айрим салафийлар ушба қиссадан фойдаланган ҳолда шиа ровийларини ҳам яҳудий гумон қилишган.
Албатта, аллома Аскарий (р) ўзининг тадқиқотларида Абдуллоҳ бин Сабо деган киши бир эртак эканлигини исботлаган.
Шиага оид бошқа тўҳмат ва айбловлар ушбу икки икки фаръий бўлган масалалар атрофида айланади.
Бироқ мусулмонлар ўртасида ихтилоф ва низо солувчи оқимлар фақат аҳли суннатдан бўлган салафийлар ва такфирий жараёнлардан иборат эмас. Шиалар ўртасида ҳам шундай шахслар ва гуруҳлар бўлган ва борки, улар Ислом динининг буюклари ҳамда пайғамбар саҳобаларини таҳқирлаш орқали мусулмонлар ўртасида кина ва кудурат оловини ёқишган ва ёқишмоқда.
Масалан,бир шахс шиа руҳонийси сифатида матбуот орқали Ислом Пайғамбари (с) нинг умр йўлдошлари ҳазрат Ойша ҳақида нолойиқ ва оқлаб бўлмайдиган сўзларни айтган. Ҳазрат Ойшанинг ҳурмат ва эътибори суннат аҳли учун юксакдир ва бу каби сўзлар араб мамлакатларида суннийларнинг шиаларга бўлган ихтилофларини кучайтирган.
Қувайт ҳукумати ушбу шахснинг фуқаролигини бекор қилган ва айрим радикал гуруҳлар уни ўлдириш учун мукофот эълон қилишган.
Ажабланарлиси шуки, аксариятнинг ақидасига кўра, ушбу шахс руҳоний бўлмаган, балки Қувайтдан қочиб Англияда бошпана топганидан кейин шиаларнинг илмий ҳавзасини тугатмаган бўлсада, шиа руҳонийси сифатида кўплаб минбарларда нутқ сўзлаб, Ислом оламида ихтилоф ва низоларни кучайтирмоқда.
Маълумки, мустамлакачачилик дунёси доимо Исломга қарши саф тортган ва мустамлакачачиларнинг мақсади Ислом динини орадан кетгизишдир. Албатта, бу каби низо солувчи ҳаракатлар ортида инглислар турганини пайқаш қийин эмас. Душманларнинг ушбу қуролини Англия шиаси деб ҳам аташ мумкин.
Бу орада айрим шахсиятлар ва огоҳ бўлган диний жамиятларнинг мусулмонлар ўртасида ваҳдат ва бирдамликни мустаҳкамлаш ҳамда душманларнинг бу каби қатор фитна ва бошқа салбий ҳаракатларни бартараф этишдаги ролларини инкор этиб бўлмайди.
Бунга Эрон Ислом Инқилобининг Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратларининг берган фатволарини мисол келтириш мумкин. Бу борада кейинги суҳбатимизда сизга кенгроқ маълумот берамиз.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.