феврал 21, 2017 14:27 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Хуросон ва Жавон газеталари

 

Жумҳурии Исломи газетаси шундай келтиради, Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши Арабистон ташқи ишлар вазири, ишғолгар сионистик режимниг бош вазири ва Туркия сиёсатчилари ўртасида режалаштирилган тил бириктириш минтақада бўҳронларни келтириб чиқариш учун сионистлар раҳбарлиги билан ушбу мамлакатларнинг муштарак лойиҳага эга эканликларидан далолат беради. Маълумким, Эрон Ислом Жумҳуриятига тўҳмат қилиш собиқага эга бўлган сионистлар ва Ғарб қудратларининг режаларидан ҳисобланади ва улар ушбу тўҳматларни нисбат бериш билан ўзларининг ҳамешалик жиноятларини хаспўшлаш ва оммавий афкорни ўзлари ишонмайдиган томон чалғитишга сайъ-ҳаракат қилишади. Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида Яманда Ол-Саъуднинг ҳар кунлик жиноятлари, Фаластин сарзаминларида сионистик режимнинг содир этаётган  жиноятлари ва Туркия давлати томонидан Суриядаги террористларни ҳимоят этишига ишора этиб, шундай қўшимча қилади, Ол-Саъуд ва сионистик режим раҳбарлари билан Туркия раҳбарларининг тил бирлаштиришлари минтақа бўҳронларини янада кучайтирадиган муштарак фитна-найрангларга эга эканликларидан далолат беради ва бу нарса Туркия сиёсатчиларининг манфаатига бўлмаслиги муқаррар.       

                                      *****

Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, америкаликлар милодий 2011 йилда Ироқдан орқага чекинишларидан кейин уларнинг бошқа қайтишлари учун шароит бўлмаслигини яхши билишади. Америка армиясининг заифлиги ва унда ислоҳотлар киритиш заруратидан далолат берадиган Трампнинг баён этган охирги изҳороти Ироқнинг ички шароити ва минтақавий вазъиятларга қўшимча, Ироқда ушбу мамлакатнинг бевосита ҳузур топиши учун шароитни оғирлаштириб ва номумкин этиб қуяди. Бинобарин америкаликлар Ироқдан арзон ва текин нефтни олиш учун Ироқнинг қавмий ва сиёсий томонлари ўртасида уйин қилиш ёки бўҳрон келтириб чиқариш воситаларига ҳамда Ироқнинг арзон нефтига эга бўлиш учун уларнинг айрим мақсадлари ва истак-хоҳишларини ҳимоят этишга эҳтиёж сезади. Ироқликлар шунга аҳамият қаратишлари лозимким, милодий 2011 йилда қуролланган ва сиёсий муқовимат билан орқага чекинган америкаликлар эҳтимол бошқа бевосита ҳузур тополмайдилар. Аммо ўзларининг эътироф этишларига кўра, ҳалигача мамлакатларининг иқтисодига кўз алайтиришмоқда. Бундай вазъият ва изҳоротлар билан Ироқдаги бўзғинчи ҳар бир ҳодисада ироқликлар Американи биринчи айбдор деб билиш ҳаққига эгалар.       

                                     ******

Жавон газетаси шундай ёзади шундай назарга ташланадиким, Америка президенти Россияга нисбатан муносибат қилишда ўз нуқтаи назарини ўзгартирганга ўхшайди. Айниқса, Россия элчиси билан Америка миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Майкл Фелиннинг махфий алоқаси борлигининг фош этилишидан кейин Трамп жиддий равишда дўст бўлмаган бир давлат билан ҳамкорлик қилишнинг шак-шубҳаси остига қарор олган.

Ҳозирги шароитни эътиборга олган ҳолда, Трамп чорасиз қолиб ўзининг ватанпарварлигини исботлаши учун  Россияга қарши санкцияларни давом эттиришга мажбурдир.  

Айни ҳолда санкцияларни давом этиш шаклида Россияга босим ўтказиш сиёсатини давом этиш учун европаликларнинг Америкага тазйиқ ўтказишлари Трамп давлатининг  Россияга нисбатан тинчлантириш сиёсатини олиб боришини бир томонга қуйишга мажбур этмоқда. Айни ҳолда Россияга қарши Европа ва Американинг жорий этган санкцияларининг давом этиши Вашингтон ва Масква ўртасидаги ҳар қандай мураса қилиш ва келишув мизонини камайтиради. Бу масала ҳам русларнинг Трампдан ноумид бўлишлари сабабига айланган ва шу тартиб билан улар ўзларини Ғарбга қарши янада жиддий қаршилик кўсатиш учун тайёргарлик кўришган. Шу тартиб билан айтиш мумкинким, ҳозирги пайтда Америка ва Россия алоқаларини яхшилаш ва ўзгартириш учун ҳар қандай умидворлик натижасиз қолади.   

                                  

Ёрлиқ