Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил исфанд ойининг тӯртинчиси, Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиул аввал ойининг 24-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 22- кунидир.
Бундан 229 йил муқаддам 1788 йил феврал ойининг йигирма иккинчи куни Германиялик файласуф Артур Шопенгауэр дунёга келди. Ӯн етти ёшида отаси вафот этди. Онаси билан ҳам муносабатлари яхши эмасди. Шу сабабли ёлғизликни ёқтирадиган, одамови бӯлиб ӯсди.
1813 йил фалсафа фанлари доктори илмий даражасини эгаллади.
Артур Шопенгауэр Германиялик яна бир файласуф Гегелнинг замондоши бӯлсада, ммо бу икки файласуфнинг назариялари бир-бирига қарама-қарши эди.
Шопенгауэр умрининг охиригача машҳур бӯлмади ва бунинг учун жуда ачинарди. Ӯлимидан сӯнг унинг ғояларига таважжуҳ кӯпайди.
"Ахлоқ фалсафасининг икки асосий масаласи", "Табиатдаги ирода ҳақида" китоблари унинг қаламига мансуб. Файласуф олим 1860 йили оламдан ӯтди.
Ххххххххххххххххххххххххх
1958 йилнинг 22 феврал куни, яъни бундан 59 йил бурун Ҳиндистонлик машҳур олим ва хатиб Абулкалом Аҳмад Озод етмиш ёшида вафот этди. У айрим зиёли замондошларининг ғарбпарастлик ғояларига мухолиф эди. Шу билан бирга Саййид Жамолиддин Асадободийга эргашиб, исломда ижтиҳод қилиш тарафдори эди.
Абулкалом Аҳмад Озод Ҳиндистон мусулмонларининг уйғониши ва инглиз мустамлакачилигига қарши курашга бағишланган сиёсий фаолиятларини 17 ёшидан бошлади ва танқидий қарашлари учун бир неча маротаба зиндонда ётиб чиқди. У Маҳатма Ганди билан елкама-елка туриб Ҳиндистоннинг озодлиги учун курашди. Мустақилликка эришилгач, Парламент аъзоси ва таълим-тарбия вазири бӯлди.
Абулкалом Озод ӯзидан бой маънавий мерос қолдирди. "Таржимонул Қуръон" номли тафсир, шунингдек, "Исломий иттифоқ", "Ҳиндистон озод бӯлди", "Ислом нуқтаи назаридан уруш" ва Имом Ҳусейн алайҳиссалом ҳақидаги "Муъаззам шаҳид" китоблари шулар жумласидандир.
Ххххххххххххххххххххххххххххххххххххххх
2006 йилнинг 22 феврал куни, яъни бундан 11 йил аввал Бағдод шаҳри шимолидаги Сомиро минтақасида жойлашган Имом Ҳодий ва Имом Ҳасан Аскарий алайҳимуссаломларнинг мутаҳҳар ҳарамларида портлаган бир неча қудратли бомба натижасида мусулмонларнинг бу муқаддас маконлари анчайин шикастланди.
Бу икки улуғ имом Аллоҳнинг расули Муҳаммад Мустафо (с)нинг пок невараларидан бӯлиб, улкан илмий ва тақво салоҳиятига эгадирлар. Шу сабабли улар мақбарасининг хароб этилиши дунё мусулмонлари, хусусан шиаларнинг қаҳр-ғазабига сабаб бӯлди.
Имом Ҳодий ва Имом Ҳасан Аскарий алайҳимуссаломларнинг ҳарамларида портлаш юз берган пайти Сомиро шаҳрининг хавфсизлигини таъминлаш масъулияти босқинчи Америка кучларининг зиммасида эди.
Таҳлилчиларнинг фикрича бу портлашлар америкалик босқинчи кучлар билан ҳамкорликда Ироқдаги шиа ва сунний мусулмонлар ӯртасида ички жангларни бошлаш мақсадида амалга оширилган. Аммо Ироқ халқининг сабр-тоқатлилиги, айниқса шиа руҳонийларининг одамларни осойишталикка даъват этишлари сабабли душманнинг бу ҳийласи амалга ошмади.