феврал 23, 2017 13:27 Asia/Tashkent

Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил исфанд ойининг 5-чиси Ҳижрий-қамарий 1438-чи жамодиюл-аввал ойнинг 25-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 23-кунидир.

Бугун пайшанба

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил  исфанд ойининг 5-чиси

Ҳижрий-қамарий 1438-чи  жамодиюл-аввал ойнинг  25-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил  феврал ойининг 23-кунидир. 

Бундан 1374 йил олдин ҳижрий қамарий 64 йил жамодиюл аввал ойнинг 25-чисида:

Уммавийлар сулоласининг учинчи халифаси Муовия Бин Язид шубҳали тарзда вафот этди. У ўз отаси Язид Бин Муовия ўлимидан сўнг ҳукуматга эришди. Аммо у Пайғамбар (с) аҳли байтининг ҳаққ эканлигини билишини сабабли ҳукуматни идора қилишни давом этишга мойиллик зоҳир этмади. Иккинчи Муовия бобоси Муовиянинг Ҳазрат Али (а) ва  отаси Язиднинг Имом Ҳусейн билан уруш олиб борганини ўзининг хутбаларидан бирида маҳкум этди ва Пайғамбар (с)хонадонига ҳамду санолар айтди.

У шундай айтди: “Биз учун энг ёмон нарса шу нарса ҳисобланадиким, биз биламизки золим Язид ўлди ва ўзининг ёмон ишлари ва бадкирдорликлари билан Аллоҳ таоло наздига қайтди, у Пайғамбар (с)-нинг хушбўй атрини нобуд этди ва уларнинг ҳурмат-эҳтиромларини оёқ ости қилди. Ҳамда Каъбани ёқиб юборди. Шунинг учун мен сизларнинг ҳукуматларингизни бошқаришни ўз зиммамга олмайман ва сизларнинг масъулиятларингизни таҳаммул қилишга қодир эмасман. Энди ўзингиз ва хилофатингиз сиз билан қолсин....”  .    Язиднинг уғли Муовия сўнг хилофатдан қўл тортди ва бир неча кундан сўнг шубҳалий тарзда вафот этди ва Марвон Бин Ҳакам қудратни қўлга олди.

 Бундан 62 йил олдин шу куни, милодий 1955 йил 23 февралда Франсиялик шоир, ёзувчи ва сиёсатчи Пол Клодел оламдан ўтди. У 1868 йилда туғилган эди. Клодел университетда сиёсий илмларни ўзлаштирди ва 1935 йилгача Франсия ташқи ишлар вазирлигининг ходими сифатида дунёнинг турли мамлакатларида турлича вазифаларни бажарди. Бундан сўнг адабиёт билан шуғулланди. Клодел шеър, театр ва достон ёзиш каби турли жанрларда фаолият олиб борди. Унинг асарлари масеҳийлик руҳияси ва ирфондан илҳои олган эди.  "Шоирлик санъати", "Буюк асарлар" ва "Шарқ маърифати" каби асарлар Клодел қаламига мансубдир.

Исфанд ойининг бешинчи куни Эроннинг буюк донишманди, мунажжими, математики ва файласуфи Хожа Насириддин Тусий вафо этган куни билан туғри келади. Муҳаққиқ Тусий, инсониятнинг устоди ҳамда Хожа Насириддин Тусий номи билан танилган 

Абу Жаъфар Муҳаммад Бин Муҳаммад ҳижрий-қамарий 597 йилда  Эроннинг шимол-шарқида жойлашган Тусда таваллуд топди. У аввалида нақлий ва ақлий илмларни ўрганди ва кейинги даврларда эса фиқҳ, фалсафа, астрономия ва адабиётни ўрганди. Муғул Ҳалокухон ва унинг фарзанди исмоилийлар сулоласи устидан ғалаба қозонганларидан кейин у Ҳалокухоннинг хизматига кирди ва ўзининг нуфузидан фойдаланиб, халқ ва донишмандларни қатл этиш илмий ва маданий асарларни бўзиш, шаҳар ва қишлоқларни ғорат қилиш олдини олди. Бағдод фатҳ этилиши ва Аббосийлар ҳукуматининг инқирозга учрашидан кейин у буюк илмий марказ ва биринчи фанлар академияси, яъни Мароғанинг буюк обсерваториясини ташкил этди. Эроннинг шимол-ғарбида Мароға обсерваториясини ташкил этилиши ҳақида ҳижрий-қамарий 657-чи йилнинг ҳужжатларида маълумотлар берилган. Хожа Насириддин қуёш соатидан фойдаланишнинг янги услубини ўз расадхонасида кашф этди. Унинг ҳиммат ва сайъ-ҳаракатлари билан Мароға обсерваторияси энг замонавий ва энг яхши тажҳизотлар билан жиҳозлантирилди. Хожа Насириддин Тусий шунингдек, 400 минг жилд китобдан иборат кутубхонани Мароға обсерватория ёнида ташкил этди. У 16 йил давомида ушбу абсерваторияда юлдузлар ҳақида илмий изланишлар олиб борди. Бу буюк донишманддан  80 жилддан ортиқ китоб ва илмий мақолалар араб ва форс тилларида боқий қолган. Унинг асарлари "Асосул-Иқтибос", "Ахлоқи Носирий", "Авсофул-Ашроф ва "Шарҳи Ишороти Ибн Сино" деб номланади.  Бу буюк донишманд ҳижрий-қамарий 672 йилда 75 ёшида расадхона таъсис этилишидан 16 йил ўтганидан кейин вафот этди ва Козимайнда дафн этилди.