феврал 23, 2017 15:53 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил  исфанд ойнинг  6-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи  йил жамодиюл- аввал ойининг 26-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 24-чи кунидир.

Бугун жума

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил  исфанд ойнинг  6-чиси

Ҳижрий- қамарий 1438-чи  йил жамодиюл- аввал ойининг 26-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 24-чи кунидир.

Бундан 1158 йил муқаддам ҳижрий -қамарий 280 йил жамодиюл аввал ойнинг 26 -чисида:  Араб шоир ва ёзувчиси Ибн Тайфур оламдан кўз юмди. У ҳижрий -қамарий 204 йилда таваллуд топди. У бошланғич маълумотини олганидан сўнг Бағдод шаҳрида котиблик вазифасини бажо этарди. У бу шаҳарнинг уша замондаги  кӯп илм ва адабиёт соҳасининг  машҳур олимлари билан танишган эди ва нозик табиати ва кенг илмга эга бӯлиши сабабли шеър ҳам ёзган. Шунинг учун катта шӯҳратни қозонди. Ибн Тайфур ёзувчилик ва шоирлик заминасида ӯзидан Бағдод  ва шеър девонини мерос қолдирди.

Бундан 492 йил олдин милодий 1525 йил 24 феврал ойида:  Португалялик ва  Европа адабиётининг буюк шоир Луис Ваз Де Камонс Португалиянинг пойтахти - Лиссабонда таваллуд топди. Шоирлик қилишига қӯшимча у шижоатли жангчи ҳам эди. Камонснинг энг муҳим асарларидан бири "Лузёдс " номланади ва айримлар уни Фирдавсийнинг Шоҳномаси ва Ҳумернинг Иллиадаси қаторида қӯйишади . Португалиялик бу машҳур шоир милодий 1580 йилда вафот этди.

 

Бундан 161 йил муқаддам милодий 1856 йил феврал ойининг 24 -чисида рус математики Николай Иванович Лобачевский  63 ёшлигида оламдан кўз юмди.У 1792 йил камбағал оилада таваллуд топди. Лобачевский жуда истеъдодли шахс эди ва ёшлигида Россиянинг жанубида жойлашкан Қазон унверситетида устодлик даражасига эришкан эди. Бу рус математикни шўҳрат қозониши сабабли унинг илмий тадқиқотлари ва геометрия соҳасида янгилик киритиши ва Юнон математики Евклид теориясини рад қилиганидир. Лобачевский шар шакли хусусиятлари юзида жуда кўб тадқиқотлар қилди ва муҳим теория тақдим этди.

 

Бундан 68 йил олдин, яъни милодий 1949 йил 24-феврал ойида Миср ва Исроил режими вакилари ўртасида Эгей денгизидаги Родос оролида оташкесим ва урушни тарк этиш шартномаси имзоланди.Эслатиб ўтиш жойиздирки 1948 йилда Исроил ишғолгар режими Фаластинда шаклланишидан сўнг, Миср айрим араб мамлакатлари билан бирлашиб Исроил режимига қарши ўруш эълон қилишди. Аммо бу режимнинг кучлари замонавий тажҳизотларга эга бўлмаган араб кучларига ҳужум қилиб Миср ва Ливан ер ҳудудларига нуфуз топиб араб мамлакатларининг кучларини мағлуб этишди.  Ниҳоят  уруш 1949 йил январ ойида якунланди ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дахолат этиши билан шу йилнинг 24-февралида Миср ва Исроил режими ўртасидаги сулҳ шартномаси тузилди шуниндек айрим араб мамлакатлари ҳам бу шартномани қабул қилишди. Бу шартнома асосида ишғолий Фаластиннинг ғарбида жойлашган Ғазза сектори Миср ҳокимиятига кирди.