Исломий яшаш тарзи
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен, Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Инсонлар ўртасида таъсирчан муносабат барқарор этиш ҳаётнинг энг муҳим тажрибаларидан бири саналади ва ҳар бир шахс унинг такомуллаштиришга сайъ-ҳаракат қилиши лозим. Агар сиз ҳам ижтимоий ҳаётда алоқа ва муносибатларнинг яхшиланишига ва ўзингизнинг муҳитингизда оид идея ва ақидаларни баён этишига интиласиз, бу тажрибалар ва маҳоратларни касб этишингиз учун сайъ-ҳаракат қилишларингиз айни муддаодир.
Айтиб ўтдикки ҳаёт тажрибалари шундай бир маҳорат ва тажрибадирким шахснинг ижтимоий ва руҳий куч-қудратини оширади ва ҳаётнинг қийинчиликлари ва мушкулотиларига юзмаюз бўлишда таъсирчан ва яхшироқ йўлини танлашларига сабаб бўлади.
Тадқиқотчилар қудрат ва имкониятлардан фойдаланиш, зўравонлик хатти-ҳаракатларининг олдини олиш, ўз-ўзига ишониш ва ўз ўзига ишончни ошириш каби ҳаёт тажрибаларининг ижобий таъсирини таъкидлайдилар. Шуни айтиш жойизким ҳаёт тажрибаларини касб этиш ҳам шахсни ва ҳам муҳитни ва ана шу йўл тамойили инсоннинг руҳий саломатлиги ва мукаммаллигини оширишга сабаб бўлади.
Канаданинг психотерапевти доктор Брандон фикрига кўра инсон хулқи фойдали, таъсирчан бўлиши ва унинг ҳаётий ҳимоячиси ва ёрдамчиси бўлиши учун ўз ҳаётининг вазъияти, муҳити, ўзининг ташқи ва ички дунёсининг ҳақиқатлари ва яшаш дунёсидан огоҳ бўлишга эҳтиёж сезади.
Одамлар ўртасида самарали муносибат барқарор этиш ҳаётнинг энг муҳим тажрибаларидан бири ҳисобланади ва ҳар бир шахс унинг яхшиланишига сайъ-ҳаракат қилиши лозим. Агар сиз ҳам ижтимоий ҳаётда муносибатнинг яхшиланишига ёки иш муҳитида идеялар ва ақидаларингизни баён этиш маҳоратига эга бўлишни истасангиз яхши бўларди.
Биз барчамиз ўз умримизнинг кўп қисмини бошқалар билан алоқа ва муносабатда бўлиш ила ўтказамиз ёки бу фикр билан бандмиз. Тадқиқотларга асосланиб айтиш мумкинки вақтларимизнинг юздан 75 фоизини бошқалар билан муносабат қилишда сарфлаймиз ва айтиш мумкинки юздан 75 фоиз бизнинг муваффақиятларимиз бошқалар билан алоқа ва муносабатда бўлишимиз билан боғлиқдир. Шунинг учун сўнгги ун йилликларда “Ижтимоий муносибат ва ўзаро ҳамкорликдаги тажриба” масаласига катта эътибор қаратилган. Айрим инсонлар маҳоратли шахслар бўлишлари боис “ижтимоий ҳамкорлик”-нинг моҳияти ҳамда унга таъсир етказадиган омиллар ҳақида муназзам ва аниқ тадқиқотларни амалга ошириш сабабига айланган. Айримлар муттахассислар эса шундай фикрдаким бизларнинг бошқалар билан алоқа ва муносибат қилишларимиз шундай ҳолатда фойдали бўлиши ва натижа бериши мумкинким ўз меҳрубонлигимиз ва ҳиссиётларимизни оғзаки паёмлар орқали ва ёзма шаклда бошқалар билан баён этайлик.”
“Яхши ҳолатдан ёмон ҳолатга” китобининг муаллифи Дэвид Бернс яхши муносибат қилиш ҳақида шундай айтади: “Яхши бир муносибат қилиш икки хусусиятдан иборатдир: Ўз ҳиссиётларингизни ошкора баён этасиз ва бошқалрага ҳам ўз ҳиссиётларини баён этишга имкон берасиз.”
Қуръони мажид бу муносибат ва алоқа ҳақида нозик бир нуктани баён этади. Муносибатлар, айниқса оғзаки муносибат қилиш Қуръони мажидда шахсий зарар кўриш ва ахлоқсизликларнинг мизонини камайишида ҳаётий рол ўйнаши катта аҳамиятга эга бўлиши ҳозирги дунёимизда ўзига хос аҳамиятни этади.
Қуръон Аллоҳ таоло ва Пайғамбари Акрам (с) ўртасидаги гўзал бир оғзакий алоқа ва муносибатлар самараси ҳисобланади ва инсоннинг тилини Парвардигор яратган нарсалардан бири деб билади.Яъни Қуръонни ўргатади. Инсонни яратади. Унга баённи ўогатади. (Раҳмон сураси 1-4)
Қуръоннинг 54-чи ояти каримасида Пайғамбар (с) шундай буюрган: Агар ҳузурингга оятларимизга иймон келтирганлар келсалар: «Сизларга салом бўлсин, Роббингиз Ўз зиммасига раҳматни ёзди. Сиздан ким билмасдан ёмонлик қилса, сўнгра ундан кейин тавба қилиб, амали солиҳ қилса, бас, албатта, У зот мағфиратли ва раҳмли зотдир», деб айт.
Юнус сурасининг 10 ояти каримасида шундай марҳамат қилинган: У ердаги дуолари: «Эй бор Худоё, сени поклаб ёд этамиз»дир. У ерда саломлашишлари «ас-Салом»дир. Охирги дуолари эса: «Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин»дир.
Қуръони карим Нисо сурасининг 86 ояти каримасида “Салом” жавобида шундай марҳамат этади: “Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, сиз ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди ўзидек жавоб беринг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсанинг ҳисобини олувчи зотдир. ( Исломдаги саломлашиш энг гўзал ва энг маъноли саломлашишдир. Исломда танигангаю танимаганга салом бериш суннатдир. Саломга алик олиш эса, вожибдир.)