Биз билан Эронга келинг
Сиистон минтақаси
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.Сўҳбатларимизни тинглаб боринг.
Азизлар, Сиистон-Балучистон вилояти бўйлаб сайёҳат қилишда давом этамиз.
Сиистон шимоли-шарқда Афғонистон ва жанубда эса Зоҳидон тумани, ғарб ва шимоли-ғарбда Кавири Лут ва Жанубий Хуросон билан чекланган. Зобул тумани Сиистон маркази ҳисобланади. Зобул шаҳридан Теҳронгача бўлган масофа 1548 километрни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур вилоятнинг бир қисми бўлган Сиистондаги тоғлар ҳамда ундаги даштга яқин бўлган Палангкуҳ тоғи билан зич жойлашган бўлиб, минтақанинг асосий баландликларидан ҳисобланади. Хожа тоғи ҳам даштдаги табиий кўринишларидан бўлиб, кучли шамоллар қаршисида Зобул шаҳрининг ғарбидаги Ҳомун кўли гўшасида вулқондан ҳосил бўлган қаттиқ моддалар ҳамон сақланиб қолинган. Унинг денгиз сатҳидан бўлган баландлиги 612 метрни ташкил этади.
Сиистон Эроннинг қадимий ва афсонавий масканларидан ва муҳим бўлган минтақаларидан ҳисобланади ҳамда узоқ ва бой тарихга эгадир. Тарих давомида унда кўп ва турли воқеалар юз берган. Бошқа қадимий халқлар сингари ўтмишдан бошлаб Сиистон юрти ва унинг ботир халқи ҳақида ҳам кўплаб қизиқарли афсона ва ривоятлар мавжуд. Буюк Фирдавсийнинг безавол “Шоҳнома”сининг асосий қаҳрамони Рустами Дастон Сиистонда туғилган. Тарихчилар Сиистонни Каюмарснинг невараларидан бири Гаршосбга алоқадор этишади. Сиистон орийлар қавмидан бўлган “Сако” номидан олинган. Сакоийлар милоддан олдин бўлган 128- йилда Сиистонни ишғол этишган ва унинг кенг ерларида жойлашиб олишган. “Нимрўз” ҳам Сиистоннинг бошқа номларидандир.
Бир замонлар Сиистон Сосонийлар давлатининг ҳам бир бўлаги бўлган ва Ардашер Бобакон томонидан тасарруф этилган эди. Ҳижрий-қамарий 23- йилда араб мусулмонлари ушбу юртни фатҳ этишади. Сиистоннинг ўтмишига эътибор қаратган ҳолда айтиш мумкинки, мазкур минтақанинг бир неча минг йиллик ҳаёт тажрибасига эга халқи баъзида табиий офатлар таъсирида ва айрим ҳолларда хорижий душманларнинг ҳужумлари билан кўп марталаб юзма-юз бўлишган бўлсаларда, аммо ўз юртларини ҳеч вақт тарк этишмаган.
Сиистон халқи душманлар ҳужумларини бартараф этишганларидан кейин боболари бўлган юрти катта маҳорат ва яратувчанликлар билан қайтадан обод қилишарди. Сиистон халқи турли тоифалардан ташкил топишган ва маҳаллий аҳолининг сони эса камайган. Зеро вақт ўтиши билан ушбу минтақага турли қавмлардан бўлган кўплаб муҳожирлар келишган. Сиистонликлар эътиқодли, меҳрубон, мард, рост сўзловчи, қўрқмас ва пок фикрли бўлиб, оддий ва тоза ҳаётга одатланишган. Меҳмоннавозликда ҳам улар шуҳрат топишган ва улар учун меҳмон хайру баракат манбаси ҳисобланади.
Бунга илова, сиистонликлар хоксор ва камтарин бир халқ бўлиб, кекса одамларни ҳамда ота-онани ҳурмат қилиш улар учун жуда муҳим ҳисобланади. Айрим донишмандларнинг ақидаларига кўра, ҳақиқий бўлган сиистонликлар орийлар нажодидан бўлган асил эронликлар ҳисобланишади. Уларнинг сўзлашиш шевалари эронликларнинг муҳим шеваларидандир. Олимлар ушбу шевани қадимдан мавжуд еттита форс тилидаги асосий лаҳжалардан бири эканлигини таъкидлашган.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.
Сиистон халқи оила қуриш мавзусига ҳам катта эътибор қаратишади ва никоҳ маросимлари хос тарзда ўтади. Сиистон аёллари эркаклар билан турли соҳаларда ҳамқадам бўлиб, фаолият кўрсатишади. Аёллар уй ишлари ва фарзанд тарбияси билан шуғулланиш билан биргаликда, ишлаб чиқариш соҳаси, қишлоқ хўжалик ишлари ва чорвачиликда жуда фаол меҳнат қилишади.
Сиистон минтақаси унумли ва ҳосилдор ерларга эгадир ва уни Нил дарасига ўхшатиш мумкин. Мазкур минтақа бир вақтлар Эрон ва Осиёнинг ғалла анбори бўлган. Ахамонийлар даврида ушбу минтақа ерларидан олинадиган ҳосилларнинг даражаси жуда юқори бўлган. Юнонлик тарихчи Ҳеродотнинг ёзишича, Сиистон томонидан Ахамонийлар шоҳларига катта маблағ ва бож тўланган.
Афсуски, замон ўтиши билан ва Эрон шоҳларининг лаёқатсизликлари боис мазкур минтақа турғунлик билан юзмаюз бўлади. Албатта, Эронда Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин Сиистон минтақасининг вазиятини яхшилаш учун қатор сайъ-ҳаракатлар амалга оширилади.
Бугунги кунда Сиистон қишлоқ хўжаликларининг асосий маҳсулотларини буғдой, арпа, дукакли маҳсулотлар, кўкат ва бошқа деҳқончилик маҳсулотлари ташкил этишади. Чорвачилик соҳаси ҳам Сиистон минтақасида кенг таркалган.
Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.