феврал 28, 2017 15:07 Asia/Tashkent

Рисолат, Эрон ва Хуросон газеталари

Рисолат газетаси шундай келтиради, Германия расмийлари Дональд Трампнинг иқтисодий фаолиятларидан шиддат билан норозий бўлишмоқда. Германия бош канцлери Ангела Меркель ҳозирги кунда Европа ва Германия ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун божхона тарифлари вазъияти ҳақида Трампнинг олиб бораётган салбий фаолиятлари баробарида сукут сақлашни афзал кўрмоқда. Шунинг маълумким, келажакда Европа Иттифоқи ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида иқтисодий тортишувлар шиддат билан кучаяди. Германиянинг  христиан  иттифоқчилик партиялар раҳбарининг  қилган изҳороти Америка Қўшма Штатларининг президентига қарши Германия давлатининг расмий равишда эътироз қилишининг бошланиши ҳисобланади. Яқин келажакда Германия бош канцлери Ангела Меркель ва ҳатто ушбу мамлакатнинг келаси давлати бу тортишув ва низоларга  жиддий равишда киришади. Европа Иттифоқи ва евро минтақасига аъзо бўлган бошқа мамлакатлар ҳам бу низоларда Берлин билан ҳамроҳлик қилишади. Бу аксуламал ва қарамақаршиликларнинг самараси Трампнинг президентлик даврида Европа Иттифоқи ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида жиддий иқтисодий қарамақаршиликнинг вужудга келиши ҳисобланади.

                                    ******

Эрон газетаси Трампнинг оммавий ахборот воситалари билан хиралашиб қолган алоқасига ишора этиб шундай ёзади, эҳтимол Дональд Трамп буюк матбуот марказлари ва асосий ахборот воситалари асрининг умри ўтган ва ижтимоий тармоқлар каби янги ахборот воситалари воситаси билан оммавий ахборот воситаларисиз ўз сўзларини халққа етказишга қодир бўлади деб тасаввур этса керак. Аммо ҳали Вашингтон Пост ва Нью Йорк Таймз каби газеталар ва СиЭнЭн ва БиБиСи каби оммавий ахборот воситалари президент баробарида оммавий афкорни ўз таъсири остига қарор бериш жиҳатида муҳим восита унвонида фаолият олиб боришлари мумкин. Бу оммавий ахборот воситалари халқаро ахборот воситалари томонидан ҳимоят этилиши зимнида, дунё ва халқаро оммавий ахборот воситаларининг қарашларини ўз қарашлари билан бирлаштиришлари мумкин. Тасаввур этиш мумкин бўлган истиқбол шундан иборатким, буюк оммавий ахборот воситалари ва Трамп ўртасида келишув ёки оташкесимни барқарор этишнинг имкони йўқ ва милодий 2018 йили ўрта босқич сайловини ўтказиш билан шундай башорат этиладиким, бу урушнинг олови янада куч олади.  

                                      *****

Хуросон газетаси Арабистон подшосининг 1500 ходимлари ва ҳашаматли бир ойлик Осиё бўйлаб сафарининг бошланишига ишора этиб, шундай ёзади, Арабистон подшоси бир ой чузиладиган Осиё бўйлаб ўз сафарининг ибтидосида Малайзиянинг пойтахти Квалаломпурга борди. Арабистоннинг подшоси Малик Салмон Бин Абдулазиз ўзининг осиёлик сафарлари чоғида Малайзия, Инднезия, Брунея, Япония, Хитой, Малдив ороллари ва Иорданияга сафар қилиши режалаштирилган. Подшоҳнинг мамлакатда бўлмаган вақтида мамлакатнинг ишларини бошқариш валиаҳд Муҳаммад Бин Ноиф зиммасига юклатилади. Арабистон подшоси ўзининг 1500 нафарлик ҳайати билан бирга олти кунлик ўз таътилотини ушбу ўлкада ўтказиши мўлжалга олинган. Индонезия туризм вазирининг айтишича, Малик Салмон ўз таътилотларини Бали оролида ўтказади. У биринчи мартдан 9 мартгача Индонезияда бўлади. Шу тартиб билан подшоҳ ўзининг расмий сафарининг дастлабки уч кунини ўз дийдорларига ихтисос берган ва қолган олти кунини эса дам олиш учун ажратган. Подшоҳнинг 1500 нафарлик ушбу ҳайати 10 вазир ва 25 нафар шаҳзодалардан таркиб топган.