феврал 28, 2017 15:26 Asia/Tashkent

Бугун  сешанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил исфанд ойининг  ӯнинчиси,  Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиулс соний ойининг   1-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг  28- кунидир.

Бундан 101 йил муқаддам 1916 йилнинг 28 феврал куни америкалик ёзувчи Генри Жеймс оламдан ӯтди. У 1843 йили Ню-Йорк шаҳрида маърифатли бир оилада дунёга келди. 1876 йили эса Англияга бориб у ерда яшаб қолди. Жеймс  жуда кӯп юксак бадиий савияли романлар ёзди. "Ож минораси", "Сафро", Олтин жом" ва "Номаълум аср" романлари шулар жумласидандир.

Хххххххххххххххххххх

Ҳижрий-шамсий 1366 йил исфанд ойининг ӯнинчи куни, яъни бундан 29 йил бурун кетма-кет мағлубиятлардан жазавага тушган Саддом режими Теҳрон шаҳрининг аҳоли яшайдиган маҳаллаларига  ракета ҳужумлари уюштирди.Бир ярим ой давом этган бу ҳужум натижасида юзлаб нафар ноҳарбий кишилар шаҳид ва мажруҳ бӯлишди.

Қайд қилиш жоизким, Ироқнинг ӯша пайтдаги босқинчи кучлари Эрон тупроғига ҳужумининг илк кунларидан бошлаб аҳоли яшайдиган минтақаларга ракета ва ҳаво ҳужумларини бошлаган эди. Теҳрон шаҳрини ракета ҳужумлари уюштириш бу режимнинг айни шу услубдаги тӯртинчи жинояти эди.

Хххххххххххххххххх

1991 йилнинг 28 феврал куни Форс кӯрфазидаги 40 кунлик урушда Америка Президенти Жорж Буш ота томонидан оташкесим эълон қилинди. Форс кӯрфазининг илк буҳрони 1990 йил Ироқ   Кувейтга ҳужум қилиб, бу мамлакатни босиб олиши билан бошланди. Саддомни бу раъйидан қайтариш учун 1991 йилнинг январ ойидан бошлаб Америка, Англия ва Франсия қирувчи самолётлари Ироққа ҳужум қилишди. 21 феврал куни эса Америка бошлиқ коалитсия қӯшинлари Ироқ кучларига қарши Кувейт тупроғида жанг бошлашди.

Оташкесим эълон қилингач, Коалитсия давлатлари ҳамда  Ироқ ӯртасида музокаралар бошланди ва Саддом БМТ Хавфсизлик кенгашининг 12 моддадан иборат резолютсиясини  тан олишга мажбур бӯлди. Шунингдек, Америка босими остида БМТнинг Хавфсизлик кенгаши  томонидан Ироққа нисбатан жуда кӯп халқаро чекловлар жорий қилинди. Бу чекловлар Ироқ халқини   кӯплаб  муаммоларга юзлантирди.

2003 йилнинг март ойида Америка ва Англия кучлари Ироқда оммавий қирғин қуроллари мавжуд, деган баҳонада  бу мамлакатга ҳужум қилиб, Саддомни ағдаргач, Ироқни босиб олишди.