феврал 28, 2017 18:25 Asia/Tashkent

Исломий яшаш тарзи"

Бугунги дастуримизда стресс ва руҳий сиқилиш билан кураш олиб бориш ҳақида Қуръоннинг кўрсатмалари билан сизларни таништирамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

Мусиқа

Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг диққат-эътибор зоҳир этган маҳоратларидан бири бу стресслар, рўҳий сиқилиш ёки ҳаяжон-изтироб қаршисида кураш олиб бориш саналади. Ҳаяжон-изтироб ёки стресс ҳаётнинг ҳақиқатидир. Бизнинг ҳаётимиз пастлик ва баландликлардан иборат ва кўп мавридларда инсоннинг руҳини қийинчиликлар ва бахтсизликлар озор беради. Агар ҳаётнинг турли вазъиятларда бу қийинчиликлар ва муаммоларни ҳал этиш қўлимиздан келмаса, изтироб ва стрессга дуч келамиз. Стресс ва изтироблар эса, ҳам шахс ва ҳам ташқи муҳитни таъсир остида қарор беради. Изтиробга юзмаюз бўлган шахслар, ўзига нисбатан салбий қарашга эга бўлиб ўз ҳаёт тажрибаларига эътибор беришмайди. Шунинг учун, ишонмаслик, изтироб ёки депрессияга гирифтор бўлишади ва бу эса ғазаб ва ноҳинжорлик каби номуносиб хатти –ҳаракатларига олиб келади.  Бу ҳаяжон ва ҳиссиётлар ўз навбатида бош оғриғи, ошқазон касалликлари, ўйқусизлик, қон босими кўтарилиши, юрак хасталиклари ва инсульт каби мушкулотларга сабаб бўлади.

Албатта, стресс ва изтироблар на фақат салбий мавзўларга тегишли эмас, балки турмуш қуриш, фарзандли бўлиш ва янги ишга соҳиб соҳиб бўлиш каби ижобий ҳодиса –воқалар ҳам ҳаяжон ва изтиробнинг сабабига айланиши мумкин.

Кескинликларни вужудга келтирадиган саволларга жавоб топишимиз муҳим  масала саналади. Канаданинг физиология муттахассиси доктор Ҳенс Сейлс ҳаётда босим, тазйиқ билан юзмаюз бўлишини лозим деб билади.

Унинг фикрига кўра бу босим ва изтироблар ҳаётга мазмун бағишлайди ва уларнинг омилларини олдини олиш хасталик ва бирхиллигини ижод этади.  Куч-қудратнинг муҳим нуктаси психологик босимлар ва стрессларга қарши-кураш олиб бориш саналади. Айрим кишилар ҳаттоки ижобий кичик ўзгаришлар баробарида стресс ва ҳаяжонга дуч келишади. Айрим шахслар эса, асорат, ранж тортиш, яқин қариндошларининг ўлими ва оғир касалликларининг азоб-уқубатини осонлик билан ўз бошидан ўтказишади. Тадқиқотлар шундай натижа бердиким, диний эътиқодлар ва имон шахсни кескинликлар ва шайтоний васвасалар қаршисида муҳофазат этади ва таъсирчан ролга эгадир.

Бугунки кунларда табиблар паришонхотирлик касаллигини муолажа қилиш учун биринчи босқичда, шахснинг диний асосларини мустаҳкамлашга сайъ-ҳаракат қилишади ва касалга юзаки ва вақтинчалик кўмак берадиган дориларни истеъмол этишини мукаммал йўналиш деб билишади.

Қуръони карим аксар мавридларда шу нуқтани таъкидлайдиким, юраклари имон нури билан ёруқ бўлган шахслар дунёда фақат хайр ва яхшиликка сазовор бўлишади. Улар ҳаким ва мудаббир Худога ҳамду сано айтишади ва ўзи яратган махлуқотлари учун яхшилик, хайру эҳсон ва гўзалликдан бошқа нарсани ато этмайди ва ушбу йўлдаги айрим камчилик ва қийинчиликларга сабр-тоқат қилиш мумкин.

Бақара муборак сурасининг 156 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “ Улар мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар.

 
Қурқув, ҳаяжон ва изтиробни ижод этадиган омил саналади. Қурқув вужудга келадиган стресс устидан ғалаба қилиш ва унга қарши курашишда мавжуд бўлган йўл-йуриқлар ўртасида диний эътиқодлар муҳим рол ўйнайди. Қуръони карим ислом таълимотлари сояси остида таълим-тарбия олган инсонларни ҳаётнинг турли изтироблари баробарида ҳимояланган деб билади. Мутлақ қудрат манбаига боғлиқ бўлган ва ундан бошқа ҳеч қайси кучни таъсирчан деб билмайдиган шахс ҳеч нарсадан қўрқмайди.

Моида сурасининг 69-чи ояти каримасида шундай марҳамат қилинган: “Албатта, иймон келтирганлар, яҳудий бўлганлар, собиъунлар ва насоролардан ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса ва яхши амал қилса, уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар.  

Психологлар фикрларига кўра стресс зарарларини камайтириш заминасида биз эҳтиёж сезадиган нарса бу ўзгаришлар учун сайъ-ҳаракат қилиш, стресс манбасини ўзгартириш ёки уша манбага нисбатан аксуламал кўрсатишни ўзгартиришдан иборат. Улар даволаш йўл-йуриқларида турли маҳоратларини тақдим этишади., жумладан баъзида мағлубиятни тан олишни  ўрганинг.

Ўз зеҳнингизда беитиёр фикрларингизни таҳлил этсангиз, сиз учун хасталик, тушкунлик ва ғам кулфат келтирадиган қарашларни тузатишингиз мумкин.

Хурсанд бўлиб яшашга ҳаракат қилинг!

Ҳаётда маъносиз назарга туюладиган нарсалар билан енгиллик  ва ҳазил билан муносибат қилнг.  Сиз ўзингизга махсус инсон эканингиз ва ўзингиз билан энг яхши хатти-ҳаракат қилишингизга лойиқ эканлигингизни эсингиздан чиқарманг.