март 04, 2017 12:17 Asia/Tashkent

Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил исфанд ойининг 14- чиси Ҳижрий- қамарий 1438 йил жумодис-сони ойининг 5-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 4-чи кунидир.

Бугун шанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил исфанд  ойининг 14- чиси

Ҳижрий- қамарий 1438  йил жумодис-сони ойининг 5-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил  март ойининг 4-чи кунидир.

Бундан 791 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 647 йил жумодиюс-сони ойининг 5-чисида: Машҳур ёзувчи ва фиқиҳшунос Ибн Довуд Ҳеллий номи билан танилган Ҳасан Бин Али Бин Довуд Ҳеллий  Ироқнинг марказида жойлашган Ҳелли шаҳрида таваллуд топди. У болалик даврида уша замонда илм ва маданият маркази бўлмиш ўз ватанида Муҳаққиқ Ҳеллий ва Сайид бин Товус каби буюк олимлардан исломий илмларни ўрганди. Ва фиқҳ, усул, тафсир, адабиёт, ақоид усуллари ва мантиқ илмларида тажриба касб этди. Ибн Довуд Ҳеллий бу йўналишларнинг ҳар бирида китоб ёзган ва кўп шогирдларни тарбиялаб вояга етказган. Бу буюк олимнинг китобларидан ҳадис ровийларини таништириш учун ёзилган “Ар-Рижол” китобига ишора этиш мумкин. Ибн Довуд Ҳеллийнинг бошқа китобларидан “Уржузатун фил-Калом”, “Таҳсилул-Манофеъ” ва “Жавоҳирул-Калом фил-Ишбоҳ ван-Назоир” номли китобларни тилга олиш мумкин. У ҳижрий-қамарий 707 йилдан кейин вафот этган деб зикр этишади.  

Бундан 766 йил олдин ҳижрий-қамарий 672 йил жумодиюс-сони ойининг 5-чисида:

Эрон сарзаминининг буюк шоирларидан бири “Мавлавий” лақаби билан танилган мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхий бугунги Туркиянинг жанубида жойлашган Эроннинг қадимий шаҳарларидан бўлмиш Қуния шаҳрида вафот этди. Мавлавий ҳижрий-қамарий еттинчи асрнинг буюк ва қудратли шоирлари ва ислом дунёсининг буюк орифи ва мутафаккирларидан ҳисобланади. У ҳижрий-қамарий 604 йилда бугунги Афғонистоннинг шимолида жойлашган Балх шаҳрида дунёга келди. Мавлавий бир неча муддатдан кейин ўз отаси билан Қуния шаҳрига борди ва отасининг ўлимидан кейин ўз маълумотларини давом эттириш учун Ҳалаб ва Димишққа сафар қилди. Бу буюк шоир Қунияга қайтиб келганидан кейин таълим бериш хутба ва воизлик қилиш билан шуғулланди ва ҳижрий-қамарий 642 йилда ўз асрининг машҳур орифи бўлмиш Шамс Табрезий билан дийдор кўрди. Бу дийдор кўриш ва дўстлик Мавлоно Жалолиддиннинг руҳиясида катта инқилобни вужудга келтирди.  У бирданидан таълим беришни ташлаб, ўз нафсини поклаш билан шуғулланди ва ўзининг жовидона асарини ҳам ана шу вақтда ижод этди. Мавлавийнинг муҳим асари бу “Маснавии маънавий” номланади. Шунингдек “Фиҳи мо фиҳи”, “Мактуботи Мавлоно”  ва “Рубоиёт” эронлик ушбу буюк ориф ва шоирнинг бошқа асарларидандир.

Исфанд ойининг ун тўртинчи куни Эрон Ислом Жумҳуриятида эзгўликлар ҳафтасининг бошланиши билан туғри келади. Исфанд ойининг 14-чи кунидан бошлаб 21 кунигача Эрон Ислом Жумҳуриятида эзгўлик ва хайру-эҳсон қилиш ҳафтаси деб аталади. Бу ҳафтани ўтказиш маҳрум бўлиб қолган оилалар ва мўҳтож бўлиб қолганларга халқнинг кўмаклари ва совғаларини жалб этиш мақсадида ташкил этилганким, Имом Хумайний(р.а) кўмак бериш камитети томонидан ушбу кўмаклар йиғилиб, халққа тарқатилади. Чунки бирбирига кўмак бериш ислом мубин динининг муҳим кўрсатма ва усулларидан ҳисобланади. Чунончи аллоҳ таоло Инсон муборак сурасининг 8 ва 9 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “  Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирга берарлар. (Аброрларнинг хислати нима экан! Улар ҳаттоки ўзларига таом керак бўлиб, ҳожатлари тушиб турса ҳам, мискин, етим, асирларни ўзларидан устун қўйиб, таомни уларга берадилар.)”  («Албатта, Биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун овқатлантирамиз. Бунинг эвазига сизлардан мукофот ёки ташуккур хоҳласмиз.”

 

Ёрлиқ