март 05, 2017 15:16 Asia/Tashkent

Хуросон, Рисолат ва Ҳамшаҳри газеталари

Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, президент мансабида Трампнинг мавқеи ҳалигача Американинг айрим жамияти, жумладан деморкратлар партияси учун муносиб жойни эгаллагани йўқ. Россия билан алоқа ўрнатишда унинг амалга ошираётган сирли сайъ-ҳаракатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан унинг ўртасида мавжуд бўлган кескинликлар ички сиёсий бир бўҳрон унвонида Америкада жараён топган.  Бу ўртада Америка президентининг олдида иккита йўл тўрибди. Бири бўҳроннинг илдизларини ҳал этиш ва иккинчиси эса умумий оммавий афкорни чалғитишдан иборатдир. Биринчи йўлда шундай назарга ташланадиким, бу ишни амалга ошириш учун Трампнинг на иродаси ва на қудрати етади. У оммавий афкорни чалғитиш бўйича сармоя киритиш ҳолатида қарор олган. У бўҳрондан қочиш учун айбларни олдинги президентнинг бўйнига қуйиш билан машғул бўлмоқда. Бу ўртада Россия билан алоқа ўрнатишда Трамп кабинетининг ёлғон ва яширин далиллари маълум эмас. Энди Трамп ўзини шундай бир шароитда қарор олган деб биладиким, бу шароитни тартибга келтириш учун бирон бир режага ҳам эга эмас. Айтиш мумкин бўлса керакки, Трамп гирифтор бўлган бўҳронлардан ўзини қутқариш учун айбни бошқаларга юклатишдан баҳра олмоқда. Эҳтимол у “Энг яхши мудофаа бу ҳужумдир” деган машҳур шиордан фойдаланишни ўз ишчи дастурида қарор берган бўлса керак.   

                                    ******

Рисолат газетаси шундай ёзади, Бугун ҳеч кимга сир эмаским, бутун жаҳон ва минтақанинг энг муҳим муаммоси  терроризм ва экстремизм ҳисобланади ва охирги йиллар давомида кўпгина далил ва ҳужжатларга кўра, бу жараён ривож-равнақ топиб кенгаймоқда ҳамда бу шум ҳодисанинг халқаро ва минтақадаги ҳомийлари ўз мақсадларини амалда татбиқ этиш йўлида мазкур террористик гуруҳлардан тизимни ўрнатиш қолибида баҳраманд бўлишмоқда. Бинобарин терроризмнинг муҳим мавзўсини дарк этиш билан минтақа ва дунёда такфирий ва ваҳобизм экстремистлари ҳамда шум ушбу ҳодисанинг турли жиҳатлари билан қарши кўраш олиб бориш ва дунё бўйлаб турли сиёсий, хавфсизлик, идеологик ва иқтисодий жиҳатларга жиддий аҳамият беришимиз лозим. Сурия ва Ироқда муқовимат кучларининг икки буюк мувафаққиятлари унвонида Ҳалаб ва Моселдаги икки амалиётларининг сиёсий ва руҳий ҳамда уруш майдонининг таъсирига бир назар ташлашимиз кифоят этадиким, уларнинг ҳар бири террористларга оғир мағлубиятларни юклатишди. Уша вақти англаб етамизким, бу икки амалиёт ҳам амалиёт майдонида, ҳам коғазда шунингдек сиёсий ва ҳарбий расмийлар ва таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларида муқовимат фронти учун қадр-қийматга эга бўлган ғалаба ҳисобланади. Рисолат газетасининг нуқтаи назарига кўра, Остона музокараларида бу амалиётларнинг сиёсий жиҳатдан  қулга киритган энг муҳим мувафаққиятлари деб ишора этиш мумкин.      

                                      *****

Ҳамшаҳри газетаси Иорданияда бир гуруҳ террористларни ўлим жазосига маҳкум этилишларига ишора этиб шундай ёзади, милодий 2011 йилдан бошлаб, яъни Сурияда уруш бошланиши замонидан бошлаб, Иордания тўқнашаётган минтақа билан қўшни мамлакат бўлишига қарамасдан тинч ва осойишта мамлакат эди. Бу шароит ИШИД террористик гуруҳининг Суриядан Ироққа кенг кўламда ҳузур топиши билан ҳам давом этди. Аммо иорданиялик 26 яшар учувчининг ўлдирилиши шароитни биткул ўзгартириб юборди. Бундан олдин ИШИД террористик гуруҳининг кучлари билан Иордания жосуслик идоралари, яъни уша “Мухобирот ” идорасининг  ҳамкорлик қилишига тегишли иддаолар ҳам мавжуд эди. Ўтган бир йил давомида ИШИД террористик гуруҳининг ҳужумлари собиқаси бўлмаган даражада Иорданияни ўз таъсири остига қарор берди. Кеча Иордания давлати бу ҳужумларга қарши бир неча ой кечикишдан кейин жавоб қайтарди. Бу ўлим жазосига маҳкум этишлар янги бир қарамақаршиликдан далолат беради. ИШИД террористик гуруҳи билан бундай қарамақаршилик энди шундай бир мамлакатга етиб келганким, бу террористик гуруҳининг асосчиси Абу Мусъаб Аз-Зарқовий ушбу мамлакат аҳлидандир.  

                            

Ёрлиқ