Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Ислом оламидаги муаммолар
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Сўҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Азизлар, ўтган суҳбатларимиз давомида мусулмонларни бирлиги учун бўлган Ислом оламидаги мутафаккирлар ва муслиҳлар тафаккурлари ҳамда исломий мамлакатларнинг тарихий тажрибаларига таяниб, национализм ёхуд миллийликка тамойил бўлган ҳаракатларнинг Ислом оламида низолар яратишдаги роли бобида маълумот берган эдик. Ушбу ва кейинги эшиттиришларда ҳам айрим тарихий тажрибалар ва фикрлар асосида Ислом оламида бўлган яқинлашувлар ва узоқлашувлар ҳолатлари тўғрисида сўз юритамиз. Бундан олдин баён этилган эдики, Исломнинг муштарак қадриятлари, яъни мусулмонларнинг бир пайғамбарга эргашганлари, бир қиблага эга бўлганликлари ҳамда Қуръони ўзгартириб бўлмасликка оид эътиқодлари исломий мамлакатларнинг ваҳдати учун муҳим омиллар ҳисобланишади.
Шак-шубҳасиз, Исломий мамлакатларда ҳар қанақа иттифоқ ва бирлашишларнинг шаклланиши мазкур муштарак қадриятларсиз амалга ошмайди. Ҳатто сиёсий ва иқтисодий манфаатлар ҳам муҳим омиллар ҳисоблансада, аммо мусулмонларнинг бирлаштириш учун мустаҳкам асос бўлолмайди. Зеро иқтисод ва сиёсатда доимий дўст ва ё душман бўлолмайди ва шароитларга қараб дўст душман ва ёки рақибга айланиши мумкин.
Бинобарин Ислом оламида бўладиган ҳар қанақа бирлашишлар ушбу муштарак бўлган диний қадриятлар асосида муваффақиятли бўлиши мумкин.
Бироқ бошингизда шундай саволлар пайдо бўладики, ушбу муштарак принцип ва асослар ўнтўрт аср давомида, яъни Исломнинг зуҳур этишидан бери доимий тарзда мавжуд бўлган. Аммо нима учун мазкур муштарак асослар Ислом мамлакатлари ўртасида ваҳдат ва бирлашишларга сабаб бўлмасдан, замон ўтиши билан мусулмонлар ўртасида низо ва ихтилофларни оширган ?
Ушбу савол фикримизни муҳим бир масала томон йўналтиради ва у нарса шуки, Исломий мамлакатлар ўртасида муштарак асос ва принциплар асосида бирлашиш ва мувофиқлаштиришлар бўлиши тўғри , аммо Ислом оламидаги ихтилоф ва низолар ўша принциплардан илдиз олмаган, балки қавмий, ирқий, иқтисодий ва сиёсий масъалалар юзасидан келиб чиққан.
Ислом жамиятларида бу каби муаммоларнинг юзага келиши бобида Ислом Пайғамбари (с) ҳам доимий тарзда огоҳлантиришган. Тарих давомида исломий мамлакатларда юзага келган қатор тасодифий қавмий, мазҳабий ва сиёсий ҳодисалар Ислом оламида турли ихтилоф ва низоларни вужудга келтирган. Бугунги кунда агар биз замон ва макон шароити жиҳатидан ваҳдат ва бирликка эга бўлишни хоҳласак, ушбу тасодифий омилларга эътибор қаратиш лозим бўлади. Ислом оламида ушбу низоларни юзага келтирган асосий сабабларни ўрганиш билан бирга ваҳдат бахш этувчи заминалар пайидан ҳам бўлиш лозим.
Юқорида таъкидланган мавзу мазҳабий ва фикрий қарашларни яқинлаштириш ва бирлаштириш амаллардан кўз юмиш маъносида эмас, балки муҳим қадриятлар ва принциплар асосида бирлаштириш йўлларини мустаҳкамлаб, тасодифий омилларни ҳам кўздан қочирмаслик лозимдир.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Агар исломий мамлакатларда Исломнинг ваҳдат бахш этувчи усул ва асослари мустаҳкам этилса, Ислом оламида барлашишларнинг заминасини, етарли бўлмасада , яратиш лозим ва мумкин бўлади. Бошқача айтганда, Исломнинг муштарак усул ва қадриятлари исломий мамлакатларда лозим бўлган шарт ҳисобланади, аммо кўплаб муаммоларни ҳал этишда етарли бўлган шарт эмас.
Етарли бўлган шартни эса низо солувчи омилларни камайтиришларда ва ваҳдатни кучайтирувчи воситаларда излаш лозим. Шу боисдан бугунги сўҳбатимиз ва кейинги эшиттиришларда исломий мамлакатларла низо ва жудоликларга сабаб бўлган омилларга оид мавзуларни ёритиб борамиз. Зеро ушбу низо солувчи омилларни таҳлил қилиш уларни таъсирсиз қилиш йўлларини ҳам юзага келтириши мумкин ва унда муштарак қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда мусулмонларни бирлаштириш шароити вужудга келиши мумкин.
Ислом оламида низо ва жудоликларга сабаб бўлган омилларни таҳлил этишда ички ва ташқи омилларга ишора этиш лозим. Чунки Ислом оламидаги низо ва узоқланишларга оид муаммоларнинг бири қисми исломий мамлакатларнинг ички омилларига тегишли бўлса, дахолат қилиш ва фитналарга тегишли муаммолар хорижий омиллардан келиб чиққан.
Мутафаккирлар ва муслиҳлар фикрлари ҳамда исломий мамлакатларнинг тарихий тажрибалари асосида айтиш мумкинки, национализм (миллатчилик) ва ҳукмдорларнинг мустабидлиги Ислом оламида мусулмонларнинг узоқланишларига муҳим сабаблардан бири бўлган. Национализм янги даврга, яъни Ренессанс (Уйғониш)дан бошланиб, кейинги даврларга тааллуқлидир.
Мазкур давр шахснинг асолат даври ҳамда ижтимоий ва гуруҳли қадриятларни узоққа ташлашлар билан босимларга қарши янги аср одамининг огоҳлиги ва унинг шуури қўзғолонининг давридир.
Янги асрнинг одами ҳаётидаги эски қадриятлар ўрнида янги қадриятларни танлайди. Ушбу даврда насронийларнинг империяси тарқатиб юборилади ва миллий давлатлар шаклланади. Макиаввел янги давлатларни шакллантириш ва христианлар импероиясини парчалантириш бобидаги назарияларнинг етакчиси эди.
У ахлоқни сиёсатдан ажратиш ҳамда бирлашиш ва ҳукумат ташкил этишни Италия халқининг ночорлик ва муаммолардан озод этиш йўли ҳисобларди.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.