март 07, 2017 14:04 Asia/Tashkent

Бугун  сешанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил исфанд ойининг  17-чиси,  Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиулс сони ойининг  8-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 7- кунидир.

 

Бундан 743 йил муқаддам, 1274 йил март ойининг 7-куни италиялик файласуф Томас Аквинас оламдан ӯтди. У 1225 йили Неапол минтақасида туғилиб, Неапол  университетида фалсафадан таълим олди.

  Томас Аквинас ӯзига хос фалсафий таълимот яратди. Унинг фикрича аҳли башар учун энг буюк саодат, Илоҳий камолот йӯлида ҳаракат қилишдир. У Арасту мисоли ҳар бир инсон вужудида уни маънавий  камолот сари элтувчи қудрат яширин, деган фикрда эди.

Томас Аквинас ақидаси бӯйича илоҳиёт ва илм бир-бирига зид эмас, зеро, иккиси ҳам ҳақиқат талабгоридир. Олимнинг бу фикри  Ӯрта асрларда илмнинг ривожига катта ҳисса қӯшди.

Томас Аквинаснинг фикр-қарашлари тӯрт аср давомида Европа университетлари ва барча илмий доираларининг расмий фалсафаси эди. Бу андишалар бугунги кунда ҳам католиклар орасида муътабар ҳисобланади.

Хххххххххххххххххххх

Ҳижрий-қамарий 1328 йил жумодиус соний ойининг 8-куни, яъни бундан 110 йил бурун Хуросон аҳлининг машҳур олим ва воизи Шайх Муҳаммадтақи Баҳлул Гунобод минтақасида дунёга келди. У отасидан бошланғич диний таълимни олгач, ӯқишни давом эттириш учун Сабзаворга борди.

Ризохон томонидан ҳижобга қарши кураш бошлангач, Машҳад шаҳрининг кӯпмингсонлик  аҳолиси наздида Гавҳаршод масжидида Паҳлавий режимига қарши танқидий нутқ сӯзлади. Унинг бу гапларига шоҳ режимининг масъуллари аксиламал кӯрсатишди. Натижада Имом Ризо алайҳиссалом ҳарамининг зиёратчиларидан бир неча киши ӯлдирилди.

Бу воқеадан сӯнг Шайх Баҳлул Афғонистонга ӯтиб кетди. Аммо Афғонистон подшоси Эрон билан муносабатларини бузмаслик учун Шайх Баҳлулни  зиндонга ташлайди.  Олим 30 йил давомида зиндонда қолди.

Зиндондан чиқиб Миср, Ироқ каби араб давлатларида яшади. Исломий инқилоб ғалабасидан сӯнг Эронга қайтиб келди.

Ххххххххххххххх

Ҳижрий-шамсий 1368 йил исфанд ойининг 7-куни Эрон мумтоз мусиқасининг донишмандларидан бири устод Ҳусайн Қаввомий  оламдан ӯтди. У мусиқа санъатининг нозикликларини  соҳанинг улуғ устодлари наздида ӯзлаштирди.

Исломий Инқилоб ғалабасидан сӯнг устод Қаввомий ӯзининг билим ва малакасини Эроннинг мумтоз мусиқаси ихлосмандлари учун бахшида этди.  У намунали хизматлари учун Эрон ислом жумҳурияти исломий иршод ва маданият вазирлигининг биринчи даражали нишонини олишга муваффақ бӯлди.