таълим-тарбия бериш
Ислом дини нуқтаи назаридан болалар ва ўспиринларни таълим-тарбия бериш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алейкум азиз ва қадрли тингловчилар.
Мен Адиба Қодирий, "Ислом дини нуқтаи назаридан болалар ва ўспиринларни таълим-тарбия бериш" дастурининг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман.
Радио тулқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Азиз тингловчилар, эсингизда бўлса ўтган дастуримизда ўспиринларнинг ахлоқий ва диний тарбиясига оиланинг таъсир этказишига ишора этиб ушбу даврнинг муҳим тарбиявий кўрсатмалари, яъни Қуръони Карим билан ошно бўлиш ва унинг оятларини тиловат ва тадаббур қилишни таъкидлаб ўтган эдик. Бугунги дастуримизда ушбу сўҳбатимизни давом этамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Ҳар бир инсоннинг руҳий ва психологик ривож-равнақ топиши йўлида айрим хусусиятларни тарк этиб бошқа хулқ-атворларга эга бўлишига боғлиқдир. Ҳеч қайси инсон туғулишидан комил инсон бўлиб дунёга келмайди ва ҳар бир даврда ўз шароит руҳиясига муносиб тарзда ҳидоят этувчига эҳтиёж сезади. Бу йўналишда Қуръон энг мукаммал ва сўнги самовий китоб унвонида руҳий камолотга етиш учун энг яхши ҳидоят этувчи ҳисобланади ва ушбу китобдан баҳраманд бўлиш йўли бу унинг оятларига тадаббур қилишдир.
Қуръони каримда Аллоҳ таоло Муҳаммад муборак сурасининг 24 чи ояти каримасида шундай буюради: "Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Балки дилларида қулфлари бордир! Бу ерда ҳам Қуръонни тадаббур қилиб, оятларнинг маъноларини англаб етишни инсоннинг қалбига боғламоқда, бошига эмас!
Қуръон нуроний ва ҳидоят этувчи китобидир. Агар инсон ҳақиқат билан Қуръонга юз қаратса, шак-шубҳасиз ўз йўлини топиб саодатманд бўлади. Имом Содиқ алайҳиссалом марҳамат қилади: "Қуръонга эътибор қаратингиз сиздан олдинги кишилар нажот топишларининг сабабларини топсангиз уни қабул қилинглар ва уларнинг ҳамда сиздан олдинги кишиларнинг ҳалок бўлишларига сабабига айланадиган барча нарсалардан узоқда бўлинг!"
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий ҳамиша ёшларга Қуръонда тадаббур қилинглар ва ундан андиша ва фикр қилиш учун умр бўйи бир захира унвонида фойдаланинглар,-деб тавсия берадилар. Ул ҳазрат бу ҳақда шундай марҳамат қиладилар: "Инсон зеҳнида Қуръоннинг ҳузур топиши бу катта неъмат ҳисобланади. Қуръон оятларида бирон бир матлаб борлигини қидирадиган ва қуръоний рўйхатда бундай оятларнинг борлигини излайдиган шахс ва ҳамда унинг зеҳни, қалби ва кўз олдида Қуръон ояталари жилвалайдиган ва исломий маърифат эҳтиёж сезадиган нарсага эътибор қаратиб, Қуръондан далиллар келтирадиган ва оятлардан керакли нарсаларни топиб оладиган ва унинг устидан тафаккур қиладиган ва ундан фойдаланадиган шахслар ўртасида катта фарқ бор".
Ёшлик даврига қараганда болалик ва ўспиринлик даврида Қуръон билан унс олиш катта бир неъмат ҳисбланади. Ота-оналарнинг ўспиринларга нисбатан бўлган муҳим вазифаларидан бири бу Қуръон билан унс олиш ва қуръон билан ошно бўлиш саналади. Чунки бу иш ўспириннинг Қуръон таълимотлари билан яқиндан ошно бўлиш сабабига айланади. Отанинг зиммасида бўлган учта ҳақдан бири бу унга Қуръонни ўргатишидан иборат.
Яъни ёки ўзи таълим бериши ёки ўз фарзанди учун Қуръон муаллимини олиб келиши лозим. Имом Ҳусейн алайҳиссалом ўз фарзандлари Ҳазрат Али Акбар алайҳиссаломга Қуръонни ўргатиш учун уқитувчини хизматга олдилар. Ўқитувчи Ҳамд сурасини Али Акбар алайҳиссаломга таълим берганида Али Акбар алайҳиссалом ўз отасига тиловат қилиб берди ва шаҳидларнинг султони жуда хурсанд бўлиб кетдилар. Ва ўқитувчига катта қийматбаҳо нарсаларни ҳадя бердилар ва унлаб бошқа қийматбаҳо кийим кечакларни совға бердилар. Саҳобалардан бир неча нафарлари эътироз қилдилар: Ўқитувчининг арзимайдиган кичик бир иши учун бундай совға ва қийматбаҳо ҳадяларни бериш кўпдир! Имом Ҳусейн алайҳиссалом шундай буюрдилар: "Бу моддий нарсалар ўртадан йўқ бўлиб кетади. Аммо ўқитуви қилган иш маънавий иш саналади ва абадий қолади!"
Ўспиринлик даврида инсоннинг бошқа эҳтиёжларидан бири бу тоат ибодат қилиш, сиғиниш ва дуо қилиш саналади.
Бу эҳтиёж асосий эҳтиёжлардан саналадиким, инсониятнинг руҳида жой олган. Сиғиниш инсон фитратининг сайъ-ҳаракати ва борлигининг бир қисми саналади. Гоҳида ушбу сиғиниш майл-истаги ва руҳи Анбиёлар алайҳимсаломлар орқали саҳиҳ ва туғри йўлда қарор олиб Худопарастлик билан якунланади. Аммо гоҳида эса жаҳолат, чалғиниш, қайсарлик таъсири остида ёғоч, тош, ой, қуёш, олов каби нарсалар ва мавжудотлар инсонларнинг сиғинишларига қарор олади.