Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун пайшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил исфанд ойининг 19-чиси, Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиус сони ойининг 10-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 9- кунидир.
Бундан 811 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 627 йил жумодиус соний ойининг 10-куни тарихий ривоятларга кӯра Эронлик улуғ адиб, мутафаккир ва ориф Фаридаддин Аттор Нишопурий оламдан ӯтди.
Тасаввуф тариқатининг йирик вакили Шайх Фариддаддин Муҳаммад бин Иброҳим Аттор Нишопурий Нишопур шаҳрида дунёга келди. У мол-дунёга эга бӯлган таниқли аттор эди. Кейинчалик бир воқеа сабаб мол-дунёдан воз кечиб, Илоҳий ишқ саҳросида сайр ва сулук ишини пеша айлади.
Аттор каломи содда, самимий ва жонларга ӯт солғувчи шавқу шурга йӯғрилган буюк шоир эди. Унинг куюк бағридан кӯтарилган ҳалим ва дилкаш сӯзлари ирфоний ҳақиқатлар уруғини ӯзига хос бир алфозда одамлар қалби экинзорларига қадарди. У хонақоҳлар кунжида эътикоф ӯтирадиган орифларнинг мақсади ва ирфоний тушунчаларни оддий одамлар зеҳнига етказиш учун асарларида жозибали ҳикоят, ривоят, ӯхшатиш ва тамсиллардан моҳирлик билан фойдаланарди.
Шайх Аттор тасаввуф жараёни шоирлари орасида сермаҳсуллиги билан ҳам машҳурдир. Унинг назмий ва насрий асарларида тавҳид ва Илоҳий маориф ҳақида жозибали нукталар мавжуд. "Ихвонус сафо", "Асрорнома", "Илоҳийнома", "Булбулнома", "Панднома", "Шеърлар девони", "Мантиқ ут тайр", "Тазкиратул авлиё", "Жавоҳирнома" каби ноёб асарлар унинг қаламига мансуб.
Шайх Аттор 114 ёшида Муғул лашкари Нишопурга ҳужум қилган чоғи вафот этди. Айрим ривоятларга кӯра шоирни муғул жангарилари қатл этган. Авлиёнинг оромгоҳи Нишопур шаҳрида бӯлиб, маърифат аҳлининг зиёратгоҳидир.
Хххххххххххххххххххх
1454 йилнинг 9 март куни, яъни бундан 563 йил бурун италиялик денгизчи ва кашфиётчи Америго Веспуччи дунёга келди. У денгизчиликни яхши кӯргани учун ёшлигидан бу касбни ӯрганишга киришиб, кема дарғаси даражасигача етишди. Ҳаёти давомида тӯрт маротаба номсиз бир қитъага сафар қилди. Кейинчалик бу қитъани унинг номи билан америка деб аташди.
Америко Веспуччи 1512 йили оламдан ӯтди. Машҳур сайёҳ саёҳатларининг шарҳи 1507 йили немис географи Мюллер томонидан 1507 йили чоп этилди. У ӯзининг китобида янги қитъани Америга Веспуччи номи билан Америка деб аташни таклиф қилди.
Хххххххххххххххххххх
Бундан 120 йил бурун ҳижрий-шамсий 1275 йил исфанд ойининг 19-куни мусулмон миллатининг истибдодга қарши курашининг раҳбарларидан бири Саййид Жамолиддин Асадободий қатл қилинди. У Ҳамадон яқинидаги Асадобод минтақасида дунёга келиб, ёшлигидан фалсафа, нужум ва тарих фанларини чуқур ӯрганди. Шунингдек, араб, турк, инглиз, франсуз ва рус тилларини ҳам мукаммал ӯрганди.
Саййид Жамолиддин Асадободий исломий мамлакатлар бирдамлиги ғоясининг тарафдори ва мусулмон юртларига бегоналарнинг нуфуз пайдо қилишига қатъий қаршилик қиларди. У Париж ва Лондон шаҳарларида алоҳида газеталар очиб, исломий миллатларни уйғотиш ишига юксак ҳисса қӯшди.
Саййид Жамолиддин Асадободий Европа мамлакатларида таъқибга учраб, Усмонийлар пойтахти Истанбул шаҳрида яшай бошлади. Аммо замона ҳокимлари мусулмон оламининг бу машҳур ислоҳотчисини заҳарлаб шаҳид қилишди.