Такфирий жараёнлар
Ваҳоббийлик жараёни
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.
Ваҳҳобийларнинг ислом оламида тўратган энг катта жиноятлари; бу Ироқдаги Карбало шаҳрига бостириб кириб, имом Ҳусейн (а)нинг зиёратгоҳини вайронага айлантириб, бегуноҳ одамларни шафқатсизларча ўлдиришларидир. Аллома Саййид Жавод Омилий ўша замонда яшаган ва бу мудҳиш воқеанинг шоҳиди бўлган буюк олим ваҳҳобийларнинг қилмишлари туғрисида ёзади:
«…Ваҳҳобийлар 1212 – ҳижрий йили, 1801 – милодий йилида Ҳусейн (а)нинг зиёратгоҳига ҳужум қилишди. Кўп эркаклар ва болаларни ўлдириб, халойиқнинг бор-йўқ бойликларини умариб кетишди. Ҳарами шарифни шундай бир вайронага айлантиришдики, буни фақат Худонинг Ўзи билади.»
Муҳаммад бин Сауд билан Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб танишувидан олдин Нажд сарзаминида «Аниза» номли кичик қабиланинг шайхи эди. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб билан тил бириктирганидан сўнг, бора-бора ишлари ривожланиб кетади ва улар 1159 – ҳижрий йили, 1745 – милодий йилида Нажд минтақасининг атрофидаги шаҳарларга ҳужум уюштириб, аҳолининг мол-мулкларини ғорат қилишади. Муҳаммад бин Саъуд 1179 – ҳижрий йили, 1765 – милодий йилида ўзининг ўттиз йиллик ҳукмронлигидан сўнг, Нажд шаҳрида оламдан ўтади. Ундан сўнг, ўрнига ўғли Абдул Азиз тахтга ўтиради. Абдул Азиз ҳам отасининг ўринбосари сифатида Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб билан бирлашади. Абдул Азиз отасининг ҳаётлик чоғида бош қумондонлик вазифасини муваффақиятли ўтаганлиги ҳамда Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг ҳимоясидан баҳраманд бўлганлиги туфайли арабистонлик кучлардан катта қисмини ўзи томон эргаштириб олади. Ниҳоят, Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб 1207 – ҳижрий йили, 1793 – милодий йилида 96 ёшда мусулмонлар орасига тафриқа солиб тарқоқлик яратган ҳолда оламдан кўз юмади. Унинг ўлимидан сўнг, ўғиллари-ю авлодлари ваҳҳобийлик ақидаларини кенг тарғиб этиб, ота-боболари йўлини давом эттирадилар.
Муҳаммад бин Абдулваҳҳобнинг оммабоп ғоялари зоҳиран жозибали ва оммавий халққа маъқул тушар эди. Шу боис, нафақат оддий мусулмонларни, балки айрим сунний мазҳаб уламоларни ҳам ўз тузоғига илинтиради. Ислом тарихидаги маълумотлардан маълум бўлишича, айрим шахс ва гуруҳларнинг бирлашиши қуруқ бир ҳолат кўринса-да, бироқ хурофот нуқтаи назаридан мустаҳкамлиги кўзга кўринарди. Сиёсий, ижтимоий ва маданий шароитга қараб, бу гуруҳларнинг майл-рағбати ўзгарса-да, аммо ҳамиша саҳнада қолишади. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ҳам ваҳҳобизм фирқасини ташкил этади ва у Муҳаммад ибн Сауднинг ёрдамида мусулмонларни ўлдириб, уларга нисбатан суиқасдлар қилиб, куч ишлатиб зўравонлик ва қўрқитиш билан шуғулланади.
Шу йўлда ваҳҳобийлик ва салафийлик йўл-йўриқларини қўллаб-қувватлаганлар ва уни тарғиб этувчилар ҳар томонлама ҳимояланиб, бу йўлда моддий рағбатлантириладилар. Албатта Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг бузғунчи таълимоти, аниқроғи унинг бидъатлари ислом уламолари томонидан қаттиқ қораланган. Ҳижоз (Макка ва Мадина) уламоларининг кўзга кўринган шахсияти бўлмиш Саййид Аҳмад бин Зайний Даҳлон номли Макканинг муфтийси ўзининг «Хулосатул- калом» китобида бу ҳақда шундай ёзади:
«Муҳаммад бин Абдул-Ваҳҳоб ҳаётлигида бир гуруҳ ваҳҳобий уламолари Нажд сарзаминидан Макка шаҳрига келиб, Макка уламолари билан баҳслашиб келишувга боришади. Улар ўз ақидаларини баён этадилар. Макканинг дин пешволари ҳам ўз вақтида уларга қарши фикр-мулоҳазаларини билдиришади. Ваҳҳобий уламоларининг ақидалари Макка уламолари учун фойдадан холи эди. Чунки, уларнинг ғоялари Қуръони Каримнинг оятларига ва Муҳаммад пайғамбар(с)га хос бўлган ислом ғояларига мутлақо қарши ва зид эди. Макка уламолари ваҳҳобийларнинг ақидаларини асоссиз, зиён келтирувчи ва бефойда ақидалар, деб ўз назарларини билдирадилар. Макка қозиси ваҳҳобийларнинг уламоларини зиндонга ташлашни буюради. Баъзиларини зиндонга ташлашади ва айримлари эса қочиб қутилишади.»
Мавзуни таҳлилчи Фахриддин Умаров давом эттиради.
Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Шунга ўхшаш содир бўлган воқеа; ҳижрий қамарийнинг 1195 – йилида ва1781 – милодий йилида «Дароя» шаҳрининг бир гуруҳ ваҳҳобий уламолари Макка ва Мадинага ўзларининг ислом динига оид янгича қарашларини бошқаларга танитиш учун келадилар. Макканинг ҳукмдор диндорлари ислом динининг одатий қарашларига хилоф иш қилувчилардан, яъни ваҳҳобий уламоларидан нафратланиб, уларга Каъбатуллоҳни зиёрат қилишга рухсат бермай, бу ердан ҳайдаб юборадилар.
Нега энди ваҳҳобийлар ўзларининг ақидаларини тарғиб қилиш учун айнан Макка ва Мадинага боришади, деган ўринли савол пайдо бўлади. Бу саволга жавобан шуни таъкидлаш лозимки, Макка шаҳри ислом оламининг энг муқаддас ва нуфузли маскани ҳисобланади. Шунинг учун, ваҳҳобийлар ўзларининг ғояларини кенг тарғибот қилишлари учун Макка ва Мадинани қўлга киритиб, бу муқаддас маконларни ўз мазҳабларининг марказига айлантиришга ва мусулмонларни ўзларига тобе қилишга саъй-ҳаракат қилганлар ва деярли кўзлаган мақсадларига эришиб, Макка ва Мадинани эгаллаб олишлари билан бу йўлда муваффақият қозонганлар.
Қадрли тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.