март 11, 2017 16:12 Asia/Tashkent

Хуросон, Мардум Солори ва Рисолат газеталари

Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради,  Жанубий Кореянинг конституцион суди расмий равишда ушбу ўлканинг президенти Пак Кин Хени ўз мансабидан четлантирди. 100 нафардан 200 нафаргача бўлган президент мухолифларининг эътирозлари бориб-бориб миллион нафарга бориб етдиким, бу мавзў катта жанжаллар вужудга келишининг сабабига айланди. Ҳақиқат шундан иборатким, ушбу мамлакатнинг мантиқий хатти-ҳаракатлари ва халқнинг умумий сезувчанликлари ушбу ўлка сиёсатчиларининг ўз қудратларидан сўистеъмол қилишлари пайтида улар ёки ўз вазифаларидан истеъфо беришган ёки қулга олинишган ҳатто ўз жонларига қасд қилишларига сабаб бўлган. Президент Пак Кин Хенинг можароси ҳам шуни кўрсатдиким, агар масъуллар, аёниқса мамлакат президенти ва унинг яқинларининг молиявий фасодликлари ва қонунбўзарликлари ортиб кетса, кўп бошқа қонунбўзарликларнинг олдини олади. “Ҳушёр бир жамиятда” халқ қудрат ҳарамининг асосий қоидаси унвонида халқ ўз сиёсатчиларининг хатти-ҳаракатларига қанчаки ижтимоий муносибатлари жиддий бўлса, шу даражада жамиятда қудратдан суистеъмол қилиш мизони ҳам камаяди. Бу уша президент Пак Кин Хенинг кўз ёшларини келтирган ва ўз вазифасидан четлантирган далил ҳисобланади.      

                                    ******

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, ЦРУ ташкилоти хакерларининг жосусликлари фаолиятларига тегишли ҳужжатларнинг нашр этилиши Америка сиёсатчиларининг қаҳр-ғазабини келтирди.  Ҳам жумҳурийчилар ва ҳамда демократлар ушбу ҳужжатларнинг нашр этилишини маҳкум этишди ва уни текширувдан ўтказишни сўрашди Американинг сайловолди рақобатларида Дональд Трамп Вики Ликснинг фаолиятларини таъриф ва оқишлаган эди. Вики Ликс фаолиятларига нисбатан Трамп ижобий баҳо беришининг сабаби шундан иборат эдиким, бу вепсайт доимий равишда Хиллари Клинтонга қарши ифшогарлик хабарларини нашр этарди. Энди Трамп ва унинг матбуот котиби Шон Спайсер ЦРУ ташкилотидан ушбу ташкилотнинг маълумотларидан эҳтиёт бўлишлари ва маълумотларнинг ташқарига чиқишига монеа яратишни сўрашмоқда. Энди Америка федерал полицияси ЦРУ ташкилоти маълумотларининг чиқиш жойларини қидирмоқда. Муҳим нарса шундан иборатким, бу маълумотларнинг илдизи хорижий хакерлар бўлишлари ёки ЦРУ ташкилотининг ўз вазифасига хилоф тарзда амал қилган шахс бўлиши шарт эмас.  ЦРУ ташкилоти раисининг ўринбосари Майкл Моралнинг нуқтаи назарига кўра, бу ҳужжатларнинг фош бўлиши бу ташкилотга жиддий зарба етказган.  

                                      *****

Рисолат газетаси шундай ёзади Баҳрайнда Ол-Халифа қонхўр режимининг ушбу ўлка мазлум халқига қарши жиноятлари давом этаётган бир пайтда, Баҳрайн халқи ўз ҳақ-ҳуқуқларини амалда татбиқ этишда бир қадам ҳам орқага чекинмасдан, ўзларининг тинч йўлидаги эътирозларини давом этишмоқда.

Бу ўртада Ол-Халифа ҳамда ғарб ва саъудиялик унинг ҳомийларини қурқув ва ваҳшат қамраб олган. Улар қудратдан инқирозга юзмаюз бўлишларидан хавотирга келишган ва Баҳрайн режимининг раҳбарлари кундан кунга ёмон тушнинг таъбирларини жиддий мушоҳада этишмоқда. Ол-Халифанинг қупол ва душманликча олиб бораётган сайъ-ҳаракатлари ва баҳрайнлик инқилобчиларга қарши ушбу режимнинг озодлик ҳаракатларини бостириш сиёсатларини олиб боришига қарши Баҳрайн халқининг эътирозлари ҳалигача давом этмоқда. Бу хабарга кўра, Баҳрайн халқи бу йўлда ушбу мамлакатнинг турли минтақаларида Ол-Халифа режимига қарши кенг кўламли эътирозли кўча намойишларни барпо этишди. Бу кўча намойишларда иштирок этганлар турли шиорларни баён этишлари зимнида, Шайх Исо Қосим билан ўз ҳамжиҳатликларини давом этишларини билдиришди. Баҳрайн халқи охирги ойлар давомида ғайрат ва шужоат билан ушбу ўлка шиа мусалмонлари раҳбарининг манзилига қарши Ол-Халифа  режимининг ҳар қандай қуполлик ва душманликлари баробарида устуворлик билан қарши тўришди.