Қалбга яқин қўшиқлар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! Ассалому алайкум азиз тингловчилар. Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз. Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азиз мухлислар! Баҳор фасли ҳам кириб келди. Фасллар келинчаги ҳисобланмиш баҳор Наврўз айёми нақадар гўзал ва тароватлидир. Баҳорни Наврўзсиз, Наврўзни баҳорсиз тасаввур этиб бўлмайди. Шоир ёзганидек, баҳорни узукка қиёс айласак, Наврўз шаксиз унинг ёқут кўзидир! Бу кўз қорачиғида акс этган гўзалликни тараннум этиш ҳар бир қаламкашнинг асл сўзидир!
Фасллар келинчаки билан барчангизга баҳорий кайфият тилаб мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида форс, ўзбек ва тожик тилларида ижро этилган дилрабо қўшиқларни сиз азизларнинг диққат-эътиборингизга ҳавола этамиз. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз !
Дастуримиз бошида сиз азизларни Эрон санъаткорларидан бўлмиш Аҳмад Асадиён ижросида "Буйе баҳор" номли қўшиқни эшитишга даъват этамиз.
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз..
Азиз мухлислар, ушбу баҳор айёмларида Сурхондарё Жиззах ва Самарқанд шаҳарларидан қўшиқсевар кўп мухлисларимиз, почтамизга мактуб ёзиб биздан Ўзбекистоннинг машҳур санъаткорларидан бири бўлмиш Муҳриддин Холиқов ижросида "Қизғалдоқим" номли қўшиғини тинглаш истагини билдиришган.
Азиз мухлислар бизнинг радиомизга эътибор қаратишингиз учун миннатдорчилик билдириб, сиз истаган қўшиқни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азизлар мухлислар дастуримиз якунида Тожикистонли мухлисларимиздан Камила, Садаф ва Нигина сингилларимиз истак-хоҳишини инобатга олиб Тожикистон Халқ артисти Одина Ҳошим ижросида "Дилдор намепурсад" номли қўшиқни манзурингизга ҳавола этамиз.