август 03, 2016 15:24 Asia/Tashkent

Қудс, Жумҳурии Исломи ва Рисолат газеталари

Қудс газетаси шундай ёзади, ўтган бир неча ой давомида Риёз давлати Яманда ошкора тарзда тушунмовчилик ва муаммоларга юзмаюз бўлди. Ол-Саъуд режимининг намойишли иттифоқчилари ушбу тажовузда катта миқдорда пул олишларига қарамасдан Риёзни фақат тилда ҳимоят этишларини эълон қилиб, Арабистон билан бирга бўлиш ва тўқнашув учун ҳеч қандай куч ҳам юборишмади. Зоҳиран Риёз билан ушбу масалада комилан бирга бўлган саъудиялик бошқа айрим иттифоқчилар ҳам амалда ўз назарларида қарор олган уйинчиларни ҳимоят этиш учун Яманнинг уруш майдонига киришди. Дарвоқеъ бу мамлакатларнинг Яман урушига киришлари у ерда аста-секинлик билан Арабистоннинг рақибига айланишлари сабабига айланди. Ва ҳатто айрим вақтларда Риёз билан манфаат масалалари юзасидан қарамақаршиликка дуч келишди ва ўзаро жиддий тортишувларга юзмаюз бўлишди. Яманда Арабистон билан бирга бўлиш масаласида Қатар ва Туркия оз-моз рол уйнашди. Аммо охири уларни минтақадан чиқариш ва уларни ҳимоятида бўлган барча кучларни қириб ташлаш учун Риёз ўзининг барча куч-қудратини сарфлади. Бу  шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, коалицияни ижод этишнинг ибтидосида Ол-Саъуд кўп харажот ва сайъ-ҳаракатни амалга ошириб бу мамлакатларни ўзига  қўшиш учун розий қилган эди. 

Бу вазъиятда уларнинг барча умидлари мамлакатни бошқаришда Ансоруллоҳ ва Яманнинг  халқ конгресс партияси ўртасида коалиция ижод этишдан иборат эди. Бу мақсадга эришиш учун кўп шайтонликларни ҳам содир этишди ва энди ушбу икки гуруҳ ўртасида келишувнинг имзоланиши билан уларнинг охирги мақсадлари ҳам чипакка чиқмоқда.   

                                      *****

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Сурия армияси ва муқовимат кучлари Ҳалаб шаҳрини озод этиш ҳолатида тўрган бир пайтда Америка ва Туркия "зудлик билан оташкесимни жорий этиш " ва Ҳалабда ҳар қандай ҳарбий амалиётларни ўтказишни тўхтатиш истагини билдиришмоқда. Сабаб шундан иборатким, "Ҳалаб" ҳарбий қуршовини такомуллаштириш қапқонга тушган террористларнинг нафасини бўғмоқда. Бу усул эса Америка ва коалиция Сурияда бўҳрон вужудга келган замонидан бошлаб қуллаган ва террористлар яккатозлик қилган пайтларида вазъиятнинг назоратчиси бўлишни давом эттириш ва террористларни барчатомонлама ҳимоят этишдан ўз куч-қудратларини дариғ тўтмайдиган усуллардан саналади. Аммо юз кўтилмаган ҳодисалар берганида ва террористларни қуршовга олган вақтда эса вақтни олиш мақсади билан ҳарбий амалиётларни тўхтатиш ва оташкесимни барқарор этиш ва айни ҳолда керакли барча воситалар билан террористларнинг кучларини таъминлаш учун амалиёт майдонига киришади. Ҳалабни ҳарбий қуршовга олишни такомуллаштириш ва террористлар билан америкалик коалициянинг алоқа йўлларини бекитиш ҳамда қурол-яроқ ва нефтни контрабанда қилишда Туркияни биткул мағлубиятга юзмаюз этиш билан энди террористларнинг ҳатмий инқирозга учраши ҳатто уларнинг асосий ҳомийлари учун ҳам маълум бўлган. Шунингдек Америка ва Туркиянинг хавотирланаётган сабаблари ҳам шундан иборатким, улар янада ғафлатда қолишди ва амалда исботландиким, террористлар ўзидан ўзи муқовимат кучлари ва минтақада қудратга эга бўлган армия билан қарши кўраш олиб бориш учун куч-қудрат ва имкониятларга эга эмаслар. 

                                       *****

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, бугунги кунларда Европадаги турли мамлакатларнинг хавфсизлик расмийлари террористик ҳужумларга боғлиқ бўлган ўз хавотирланишларини яширолмаяптилар. Такфирий ва террористик гуруҳларнинг пайдо бўлишида муҳим рол уйнаган Ғарбнинг хавфсизлик идоралари эндиликда терроризмнинг хатарини яқиндан ҳисс этишияпти. Энди Англиянинг расмийлари ушбу хусусда ўзларининг муҳим рол уйнаганларига оз бўлса ҳам ишора этиш ўрнига Лондон ва ушбу мамлакатнинг бошқа шаҳарларида террористик ҳужумлар вужудга келишидан хавотирланиш изҳор этишмоқда. Англиянинг ИШИД такфирий ва террористик гуруҳдан ҳимоят этишини давом эттириши ва ИШИД террористларини имконият ва амалиёт ўтказиш шаклига қараб яхши ва ёмон террористларга тақсимлашлари инкор этиб бўлмайдиган мавзў ҳисобланади. Бунга асосан ИШИД террористик гуруҳи ва бошқа такфирий гуруҳлар минтақада террор қилиш, душманлик ва исёнчиликка қул ўриб мусулмонларни қонга буялсалар, бу амал Англия расмийларининг нуқтаи назаридан яхши терроризмнинг намунаси ва Европанинг ер-ҳудудларида террористик терактларга қул ўрсалар ёмон терроризмнинг намунаси ҳисобланишади. Ҳар ҳолда бугун Ғарб ўзи вужудга келтирган бўҳрон билан юзмаюз бўлиб қолган!     

                                       *****

Муҳтарам тингловчилар Эрон матбуотига бир назар дастурига ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Мен эса сиз билан хайрлашаман. Меҳрубон ва раҳмли Оллоҳ паноҳида қолинг!          

Ёрлиқ