март 18, 2017 18:24 Asia/Tashkent

Бугун шанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил исфанд ойининг 28-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил жумодиюс-соний ойининг 19-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 18-чи кунидир.

Бугун шанба

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил исфанд ойининг 28-чиси

Ҳижрий- қамарий 1438-чи  йил жумодиюс-соний ойининг 19-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 18-чи кунидир.

Бундан 336 йил илгари милодий 1681 йил март ойнинг 18-чисида:

Даниянинг ихтирочиси ва денгизчиси Войтс Беринг таваллуд топди. У милодий 1804 йилда Россиянинг ҳарбий-денгиз кучлари хизматига кирди ва Шветсия билан қарши урушда шон-шўҳратни қўлга киритди.  Беринг ҳарбий-денгиз кучларида ўз хизматининг охирида Россия учун кашфиёт этиш сафарлари билан шуғулланди ва шимолий Осиёнинг шарқий  ҳудудларини изланиш пайида бўлди. Шунинг учун милодий 1725 йил 5 февралда Санкт-Петербургдан чиқиб Сибирни кезиб ўтишидан кейин ўзининг денгизчилик фаолиятини бошлади. У милодий 1728 йилда Осиё шимол-шарқининг қирғоқларида ўз йўлини давом этди ва милодий 1740 йилнинг 30 августда кейинроқ унинг номи билан машҳур бўлган Беринг бўғозини кашф этди. У шимол-ғарбий Американинг шимол-ғарби ва Осиёнинг шимол-шарқини бирбиридан ажратиб тўрадиган Беринг бўғозини кашф этиши билан Осиё қитъаси Америкадан алоҳида эканлигини исботлади.  Беринг шунингдек Беринг оролида жойлашган Аляска ғарбидаги Сант-Лоренс оролларини, Канада жануб-шарқидаги Сан-Лорен ва Беринг денгизидаги Дюмид оролларини кашф этди.  У кейинги йиллар давомида ҳам бошқа кашфиётлар қилдиким. Уни дунёда машҳур этди. Бу сафарлардан бирида қаттиқ бўронлар ва касалликлар уни янги кашфиётларни амалга оширишдан қайтарди. Қайтиш пайтида унинг кемаси Россиянинг энг шарқий нуқтасида жойлашган Камчатканинг сувсиз минтақасига етиб келди ва унинг номига аталган уша оролда милодий 1741 йил декабрь ойининг 19чисида 60 ёшида вафот этди.

Бундан 159 йил муқаддам, яъни 1858 йил март ойининг 18-сида германиялик ихтирокор Рудолф Дизел таваллуд топди. У автомобил моторлар воситалари йўналишида жуда кўб тадқиқотлар ўтказди ва унинг номи билан аталган Дизел маторини ихтиро этишга мувафақ бўлди. Бу матор техника-техналогия ва тарнспорт соҳасида энг кучли ва кам харажотли маторлардан ҳисобланади. Дизел 1913 йилда вафот этди.

Бундан 55 йил олдин, яъни 1962 йил  март ойининг 18-сида Алжир кўрашувчи мусулмон халқи Франсия мустамликасидан эркинликка эришиш ва истиқлолни касб этиш мақсадида саккиз йил кетма кет уруш олиб бориш шуниндек бир миллион инсонларнинг ҳалок бўлишларидан сўнг Франсия мустамликасидан озод этилди. Уён иккинчи конфренциясида  эришилган шартномага асосан Франсия Алжир мустақилигини расман тан олди ва ҳарбий кучларини Алжирдан олиб чиқди. Лекин  Франсияга тегишли бўлган махфий ҳарбий кучлари Алжирда бир муддат фаолият олиб боришлари давом этди. Айтиш лозимки, истиқлол шарномасини имзолаш замонида Алжир раҳбарлигини Юсуф бин Худа ўз зиммасига олган эди. Бир неча муддатдан кейин Ал-Жазоир кўрашувчиларидан бўлган Аҳмад бин Бало ушбу ўлка ҳукуматини қулга киритди.