Баҳор навоси
Наврўз байрамига бағишланган махсус эшиттириш
Гўзалликлар яратган Буюк Парвардигорнинг номи ва ёди билан
Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Баҳор ва Наврўз байрами муносабати билан барчангизни қизғин қутлаймиз ва ушбу файзли айёмга бағишланган “Баҳор навоси” унвонли махсус эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга тақдим этамиз. Бизга ҳамроҳлик қилинг.
Баҳор тупроқнинг ҳаракати ва ернинг уйғониши ҳамда табиат жозибаларини жилвалантирувчи фаслдир.Баҳор келиши билан совуқ ва музлаган ер қайтадан жон олади.Баҳор шабодасинининг майин садоси ернинг чексиз масоҳатини бедорликка чорлайди ҳамда саҳро, тоғ, дашт ва барча нарсалар ўзгача тароват билан ҳаёт бошлашади. Зеро баҳор яшнаш, янгиланиш ва яшариш фаслидир. Шоир тили билан айтганда:
Бедор баҳор эрур гўзал мултамас,
Иштиёқ, орзулар, ҳаётга ҳавас.
Ойдин табиатнинг табассумлари
Қуёш-ла очишгай қишдаги қафас.
Наврўзим, ўзингсан баҳор дарчаси,
Кўрсатгин сеҳрлар сирин барчаси.
Кўкларга етишгай кўклам шукуҳи,
Маҳлиё айлагай, боқсанг бир нафас.
Қушлар қўшиқларин олиб келмоқда
Шодлик карвонида янграган жарас.
Наврўзим, ўзингсан баҳор дарчаси,
Кўрсатгин сеҳрлар сирин барчаси.
Саҳро сиймосида товланар минг ранг,
Ҳатто яшнагандир унда хору хас.
Фасллар сараси, дил нашидаси,
Гул тўла баҳор ул, шунинг ўзи бас.
Наврўзим, ўзингсан баҳор дарчаси,
Кўрсатгин сеҳрлар сирин барчаси.
Ҳа, чиндан ҳам баҳор фасли фасллар ичида энг гўзал, энг нозик фасл бўлиб, ер юзидаги барча мавжудотларнинг, умуман бутун борлиқнинг уйғониш, янгиланиш фаслидир. Уларнинг яшаш учун кураши - униши, ўсиши, улғайиши ва ривожланиши асосан баҳордан бошланади. Ушбу бетакрор дамларда Буюк Парвардигордан энг эзгу ниятларни тилаб, дуога қўл очамиз: "Эй қалблар ва кўзларнинг ўзгартирувчиси, кеча- кундузнинг мудаббири, эй йил ва ҳолларнинг юритгувчиси, бизнинг ҳолимизни энг яхши томонга ўзгартир."
Барча-барчаларимиз интиқиб кутган Наврўз айёми кириб келиши муносабати билан яна бир бор сиз азизларни муборакбод этамиз ва навбатни Наврўз қутловларига берамиз.
Азиз мухлисларимизнинг баҳор ва Наврўз байрами муносабати билан изҳор этган самимий табрикларини эътиборингизга ҳавола этдик. Эшиттиришимиз давом этади.
Дунё ўзгаришлар маконидир ва моддий ўзгаришлар борлиқ оламида мавжуд ўзгаришлардан ҳисобланади. Қиш ўтади ва кўклам бошланади.Ер жонсизлик ҳолати жўшқин ҳаётга айланиб, муътадиллик совуқлик ўрнини олади. Айрим ўзгаришлар эса инсоний ҳаётда юзага келади. Замонавий ҳаётни назарга оладиган бўлсак, ундаги кўплаб уй-рўзғор моллари янгисига алмаштирилади.Аммо йилнинг бошида ўқийдиган дуомизда инсон вужудида ўзгариш кўпроқ бўлишини Аллоҳдан тилаб қоламиз.Хусусан, юрагимиз ва ақлимизда тубли ўзгаришлар бўлишини кўпроқ истаймиз.Кўнгил туйғулар маркази бўлса, ақл қарашлар марказидир. Агар жисмнинг ушбу аъзолари ўзгаришса, инсон ҳам бутунлай ўзгаради. Шу сабабдан янги йил дуосида айтамиз:" Эй йил ва ҳолларнинг юритгувчиси, бизнинг ҳолимизни энг яхши томонга ўзгартир."
Ҳозир эса Наврўз байрамига оид Ўзбекистондаги ҳамкоримиз Масъуд Мирзонинг суҳбатларига биргаликда қулоқ тутамиз.
Ўзбекистондаги ҳамкоримиз Масъуд Мирзонинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Баҳор навоси” рукни остидаги махсус эшиттиришларнинг янги сонини тинглаяпсиз.Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимизнинг давомига диққатингизни жалб этамиз.
Баҳор ёмғир этагида кўплаб нарсаларни совға сифатида бахшида этади. Аммо баҳорнинг энг асосий совғаси янгиланиш ва ўзгаришдир. Баҳор ўзгаришни ерга совға этади. Ушбу ўзгаришдан мақсад камолдир. Биз ҳам ўзимизда ўзгаришни юзага келтиришимиз лозим. Аксҳолда Наврўзда вужудимизда ўзгариш юзага келмайди. Биз ҳам баҳорга эргашган ҳолда кўнгил дирезаларини Парвардигор томонига очайлик ва ушбу йўл орқали ўзгаришни юракларга совға этайлик.
Наврўз фақат йил, фасл ва ойнинг янгиланиши эмас, балки табиат, инсон, муносабат ва феъл-атворнинг ҳам янгиланишидир. Буларнинг барчаси Наврўз севувчилари учун жуда қадрлидир. Шодлик ва руҳнинг латифлиги ушбу ўзгаришнинг муҳим нишоналаридан биридир. Дарвоқе, шодлик кўплаб силжишларнинг манбаи бўлиб, оила ва жамиятни ҳаракатлантирувчи кучдир. Шодлик руҳий ва ижтимоий саломатликка ҳам бевосита таъсир етказади.Шунинг учун шод бўлишга ҳаракат қилинг.Хурсандчилик ҳамеша сизга ёр бўлсин.
Баҳорнинг бошланиши табиатнинг мўътадил мавсумидир ҳамда ҳавонинг ёқимлиги, кеча ва кундузнинг тенглашуви ва қишнинг совуқ кунларнинг узун қаронғу кечаларни поёнига етишидир.
Наврўз қуш-паррандаларнинг куй-оҳиангларию шамолнинг тасбеҳ айтиши, ёмғирнинг ёғиши, момақалдироқнинг шавқин солиб гумбурлаши, дала ва саҳроларнинг униб- кўкаришининг нишонасидир.
Наврўзда ер юзида осмону- фалакнинг ҳушбуй ҳиди ўрнашади, инсоннинг қалби янгиланиб шоду қувонч бўлади.
Қуръон нуқтаи назаридан мусулмонлар сафар қилиш давомида бошқа халқ, элат ва қавмларнинг турли-туман маданиятлари билан танишиб олади ва уларнинг ҳаёт ва яшаш тарзларидан ибрат ва панд-насиҳат олишади. Қуръони Каримнинг муборак Ҳажж сураси 46 ояти каримасида, сайр ва саёҳат қилиш инсоннинг фикр-мулоҳазасини ва огоҳлик даражасининг юксалишига сабаб бўлишини ва шахсий ҳамда ижтимоий ҳаётда ёрдам бериш ҳақида хабар берилган. Шу боисда, Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам марҳамат қилганларки, Сафар қилинг, чунки сафар чоғида молиявий имкониятларни қўлга кирита олмасангиз ҳам фикр мулоҳазаларингиз ортади.
Дунёвий ишлардан тўсилган ва бошқа халқлардан бехабар жамият, бошқа ахлқларнинг тажрибюаларидан ва уларнинг илмий, фикрий ҳамда ижтимоий ютуқларидан маҳрум бўлишади.
Қуръони Каримда табиий ва таърихий урф-одатлар каби ғалаба ва мағлубиятлар, хушбахтлик ва бадбахтликлар ҳақида ишора қилиб, ибрат ва панд-насиҳат олишлари учун даъват этади. Чунки Оллоҳ таъолонинг шундай одат-суннатлари борки, ҳеч қачон махсус гуруҳларга хос бўлмаган, балки иллоиҳий қонун силсиласига мувофиқ барча ҳозирги ва келажакдаги инсонларга ижро этилади. Сафар давомида, бу дунёдан ўтиб кетганлардан қолган асарлари ва қисматлари билан танишиб олади. Бу танишув инсон учун энг юксак сабоқ бўлади.
Дарвоқеъ, сафар чоғида биз ўтмишда яшаб ўтганлар ҳақида ўқиш ва фикрлаш ҳамда уларнинг қисмати ва оқибати нималар билан тугаганини таърих бизга қайтадан айтиб беради. Бу юқорида айтиб ўтилган юксак сабоқки, бу ҳусусда Қуръони шарифда, улар ҳақида кўп маротаба ишора қилган.
Қадрли тингловчилар, Наврўз байрамига бағишланган “Баҳор навоси” унвонли махсус эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман, Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.