март 20, 2017 12:36 Asia/Tashkent

Навруз байрамига бағишланган махсус эшиттириш

А.З: Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Р: Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли тингловчилар.

А.З: Ассалому алайкум наврузи оламни  интиқ-интизор кутган гӯзаллик ва баҳор шайдолари.

Р: Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга салому салавот йўллаб, наврўз байрамига бағишланган "Баҳор навоси" дустуримизнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.

А.З: Бугун “ Ӯзбекистонда навруз”  мавзусида суҳбатлашамиз. Бизни тинглаб боринг!

Р: Ўзбекистон халқи Шўролар иттифоқи парчаланишидан кейин милодий 1990 йилнинг   21 март, ҳижрий шамсий йилининг  биринчи фарвардин ойидан бошлаб Наврўз байрамини нишонлаб келмоқда.

А.З: Ўзбекистон истиқлоли арафасида ҳам миллий байрамларни тиклаш ҳақида маслаҳатлашувлар бўлган, аммо уларни нишонлаш ҳақида расмий ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас эди. 1989 йил 29 февларда  Ўзбекистонда Наврўз байрамини нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. 1990 йилда эса 21 март дам олиш куни ва умумхалқ “Наврўз” байрами куни деб эълон қилинди. Ушбу воқеани мамлакатнинг бутун аҳолиси чуқур мамнуният ва кўтаринки руҳ билан кутиб олди.

Р: Ўзбеклар билан биргаликда  тоторлар, туркманлар, озарбайжонликлар, руслар ва бошқа халқлар ҳам қадимий бу  байрамда фаол қатнашиб, Наврўз тантаналарига ўзгача файз бахш этишади.

А.З: Улар  ҳам  Марказий   Осиё  мамлакатлари  халқлари каби  Наврўзни  шаҳарларнинг    улкан  боғлари,  майдонлари, маданият  маказлари,  қишлоқларда  эса  очиқ  ҳавода, нарўзий сайилгоҳларда  ўтказишади. Сўнгра   хонадон  улуғларини зиёрат қилиш  учун  фарзандлар   ота-оналари     уйига йиғилишади.

Р: Дастуримиз давом этади.

А.З: Ўзбек хонадонларида ҳам ушбу байрам уйни тозалаш билан бошланади. Ўзбек аёл ва қизлари уйдаги нарсаларни Наврўз қуёшида туриши учун ташқарига чиқариб қўйишади. Ушбу йўл билан улар барча уй ва кошоналарини баҳор ифори ва Наврўз қуёшининг нури билан тўлдирмоқчи бўлишади.

Р: Улар синган идиш-товоқларни  чиқариб  ташлаб,   йил бўйи   хонадон  аҳлининг ризқ-рўзи  фаровон  бўлиши    орзусида   қозонларни   ёмғир суви билан   тўлғазишади.  Аёллар  бир    жойга йиғилиб,   энди  майса урган   буғдой   ширасидан   сумалак  тайёрлашади.   

 А.З: Сумалак  пишириш   маросимида    барча аждодий урф-одатларга   риоя қилиниб,   наврўзий  ашулалар куйланади.

Ххххххххххххххххххххххххххх

Дастуримиз давом этади.

Р: Ўзбек   халқи  Наврўзни   турналарнинг    учиб  келишига қараб    белгилашади. 

  Айримлар,ҳатто  турналар   қаторининг  

 Ҳолатига қараб,йилнинг  қандай    келишини  ҳам    олдиндан  айтиб 

беришади.

А.З: Мустақиллик шарофати билан Ўзбекистонда ҳар йили Наврўз катта тантаналар билан нишонланмоқда. Наврўзга тайёргарлик 2-3 ой аввал бошланади. Республика, вилоят, шаҳар, туман, корхоналар даражасида байрамни ташкил қилиш кенгашлари иш бошлайди. Наврўзга тайёргарлик кўриш режалари ва уни юқори савияда ўтказиш тадбирлари белгиланади.

Р: Байрам олдидан шаҳарлар, қишлоқлар, маҳаллалар, ишхоналар тартибга келтирилади. Умумхалқ ҳашарлари ўтказилади. Хайрия ишлари: муҳтожларга ёрдам бериш ва қарияларни зиёрат қилиш, касаллар ҳолидан хабар олиш ишлари амалга оширилади.

А.З: Ўтган  аждодларнинг    урф-одат  ва расум-русумлари  қайси    мамлакатда    бўлмасин,     эзгу қадриятлар   ҳисобланади.  Давом   эттирилиши     зарурий  бўлган   ана  шундай   урф-одатлардан  бири  ёши   улуғларга   ҳурма-эҳтиром    кўрсатишдир.  Ӯзбекистонда   Наврўзнинг  биринчи куни    ёшлар     кексаларни    зиёрат қилишади.

 Р: Марказий  Осиё    мамлакатларининг     барчасида   шукуҳ-шаҳомат  ила    байрам  қилинадиган    Наврўзи    олам     минтақа    мамлакатлари  халқлари    ўртасидаги   ўзаро    дўстлик ва   бирдамлик   алоқаларини    мустаҳкамлашда   муҳим   рол   ўйнайди.

Ххххххххххххххххххххх

А.З: Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосинингоқшомги эшиттиришларида    наврузи оламга бағишланган "Баҳор навоси" дастурининг навбатдаги  сонини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарган.

Ххххххххххххххххххх

Р: Дастуримиз давом этади.

А.З: Наврўз куни Ӯзбекистоннинг барча минтақаларида  катта томошалар, тантаналар ва халқ сайиллари ўтказилади. Тошкент шаҳрининг “Миллий боғи”да ҳар йили Наврўзга бағишланган республикадаги энг йирик театрлашган томошалар бўлиб ўтади.

Р: Бу тадбирларда санъаткорлар баҳорни кутиб олиш, табиатнинг янгиланиши, инсоний дилларнинг покланиши ва далаларда янги меҳнат мавсуми бошланишига бағишланган куй, қўшиқлар ижро этадилар.

А.З: Наврўзга бағишланган асосий томошалардан сўнг шаҳарнинг Мустақиллик, Хадра майдонларида, Сайлгоҳ кўчасида, Халқлар дўстлиги саройи, Алишер Навоий театри ва бошқа жойларда катта халқ сайллари бўлиб ўтади.

 Р: Сайлда ҳар ким ўзига ёққан томошалар, танловлар, мусобақалар, концерт ва ўйинларда қатнашиши мумкин. Халқ сайли кечгача давом этади.

А.З: Қадрли тингловчилар, эслатиб ӯтамиз сиз наврузи оламга бағишланган “Баҳор навоси” махсус эшиттиришимизнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз.

Ххххххххххххххх

Р: Дастуримиз давом этади.

А.З:  Шу қутлуғ кунларда қилинаётган эзгу ниятларимиз ушалиб, ўтар ҳар кечамиз қадр кечасидек фархрли-ю, келар ҳар кунимиз Наврўз бўлсин! 

Р: Наврўз айёмида   бутун  Ўзбекистон чарақлаб кетади.   Кишилар    янги  либослар   кийишади. Ўйин-кулгу, куй-қўшиқ   авжига   чиқади.  

А.З: Совет Иттифоқининг   коммунистик  давлати   Наврўзни    диний  маросим   ҳисоблаб, уни    байрам   қилишни    тақиқлаган  эди.  Шу  сабали  одамлар   Наврўзни    хилватда    нишонлаш учун   шаҳарлардан  чиқиб кетишарди. 

 Р:   Наврўзсайли    ўтказилган  бундай жойлар номига  ҳам наврўз  сўзи  қўшиб   айтиладиган  бўлган. Масалан, Наврўзбулоқ,   Наврўзсой, Наврўзтепа  каби.

 А.З: Мустақиллик шароитида Наврўз тикланиб, ривож топди. У мустақиллик ғоялари билан суғорилиб, мазмунан янада бойиди.

Р: Наврўз ўзбек халқи учун покланиш, уйғониш, янгиланиш ва маънавий камол топиш байрами бўлиб қолмоқда.

А.З:  Қадимий Наврўз ўзининг буюк моҳиятини сақлаб, мустақиллик ғояси билан бойиб, аҳиллик, тотувлик, халқларнинг бирдамлиги ва дўстлиги байрамига айланди.

Ххххххххххххххххх

Р: Аллоҳнинг мўъжизакор  гўзалликлари акс этган  табиат кенгликларига  кўзларингизни  очиб, назар солинг.

А.З:  Баҳорнинг  оромбахш  сабосига  юз буринг. Шунда  Парвардигори карим  улуғ қудратининг  жилваларига гувоҳ бўласиз.

Р: Баҳор тантана қилмоқда. Борлиқнинг барча бурчакларидан  ҳаёт нафаси  ва яшаш завқи  қулоққа чалинади.

А.З:  Азал наққоши  дала-дашт,  даралар,  тоғлар ва булоқларни  кўзларни қамаштирувчи  гўзал ранглар билан  безайди.

Р: Замин гиёҳ ва майсалар, зангор ранг  гуллар нақши  солинган  либосга  ўралган. Бу нақшларнинг  ҳар бири  ўзига хос  ранг ва жилвалари  билан ҳаётга  гўзаллик ва тароват  бахш этади.

Муҳтарам мухлислар, Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган "Баҳор навоси  " номли  махсус эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Баҳор байрами барчангизга яна бир бора муборак бўлсин.

А.З:  Хонадонингизни тинчлик-осойишталик, қалбингизни хотиржамлик, кӯнгил мулкингизни наврузий кайфият тарк этмасин, азизлар.