март 26, 2017 14:50 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил  фарвардин  ойнинг  4-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи  йил жамодиюс- сони ойининг 25-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 24-чи кунидир.

Бундан 129 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий  1309 йил  жумодиюс-соний ойининг 25 кунида Мирзо Широзий томонидан тамакига жорий этилган имтиёз бекор қилди. Шиа мазҳабиниг буюк олими Шайх Муртазо Ансорий вафот этганидан сўнг унинг шогирди ва шиа мазҳабининг буюк олими Мирзо Широзий унинг ўрнига шиа мазҳабининг диний пешвоси сифатида тайинланди. Бу буюк инсон ўз ҳаёти давомида  Англия мустамликачилигига қарши кураш олиб борди. Мирзо Широзий Насриддиншоҳ Қожорга хат ёзиб ва таммаки маҳсулотлари ҳақидаги эътирозларини шарҳ-изоҳ берди лекин бу изоҳлар шоҳга ҳич қандай тасир кўрсатмади. Охири Мирзо Широзий  душманлар қулидан ислом, мусулмонлар шуниндек ўз юртини нажот бериш учун ўзининг тарихий  фатвосини чиқарди: " Тамакки ва қилёндан фойдаланиш Имом замон (а.ж) билан уришиш ҳукми билан тенгдир".Бу ҳукм содир этилганидан сўнг мусулмонлар қилён ва тамакки маҳсулотларини сотишни тўхтатишди. Ниҳоят Насриддиншоҳ Қочор ҳукумати бу шаръий ҳукмга қарши мусулмонлар билан кўрашди. Охири халқнинг умумий эътирозларидан кейин тамакки имтиёзининг шартномасини бекор қилишга мажбур бўлди.        

Бундан 111  йил муқаддам милодий 1905 йил март ойининг 24-чисида:

 Франциянинг ёзувчиси ва раманисти Жул Верн 77 ёшлигида вафот этди. У милодий 1828 йил феврал ойида таваллуд топди. У илмий ривожланиш бўйича ўзининг башорат этишлари асосида кўп жозибали асарларни ёзиб ўзидан мерос қолдирди. Жул Верн китобларидан ""20 минг фарсанг денгиз остида ", "Саксон кун дунё бўйлаб айланиш",  "Асрорли орол" ва "Ер курраси марказига сафар қилиш" китобларига ишора этиш мумкин.

Шуни таъкидлаш жоизки, бу романлар асосида ўспиринлар ва болалар учун филмлар ҳам тасвирга олинган.

Бундан 18 йил олдин милодий 1999 йил март ойнинг 24-чисида: Шимолий Атлантика ташкилоти (Нато)-нинг 11 аъзолари бу ҳарбий шартноманинг 50 йил фаъолияти давомида Слобадан Милошевич раҳбарлиги остидаги Югославия мамлакатига ўзининг ҳаво  ҳужумларини бошлашди. Бу ҳужумлар зоҳирий жиҳатдан Сербларнинг ғайриинсоний хатти-ҳаракатлари ва тазъиқ беришларига юзмаюз бўлган Албания халқига кўмак беришга қаратилган эди. “Инсонпарварлик аралашуви” деб атаган Натонинг амалиёти Россиянинг қаттиқ эътирозига сабаб бўлган эди. Югославияга қарши Натонинг олиб борган амалиёти 78 кун давом этди. Бу амалиётнинг натижасида Милошевич Натонинг шарт-шароитини қабул қилди ва Серб ҳарбийлари Кусоводан чиқишди.

Милодий 1999 йил 10 июн ойида уруш охирга етганидан сўнг БМТ ташкилотининг 1244 резолюциясини  тасдиқлади. Бу резолюция асосида  Косово ҳудудларида тинчлик-осойишталикни барқарор этиш учун сулҳ ва омонликни таъминлайдиган ЮНМИК номи билан кучлар таъсис этилди.

        Бундан 24 март ойи Халқаро сил касаллигига қарши кураш куни билан туғри келади.

Милодий 1882 йил 24 март ойи ва шамсий йил билан мутобиқ 1261 йил фарвардин ойнинг 4 куни биринчи маротаба  Немис олими Роберт Кох томонидан сил касаллигини келтириб чиқарувчи бактериялар ҳақидаги  кашфиётини Берлинда ўтказилган конференциясида баён этди. Шу сабабли ҳар йили 4 фарвардин ойига тўғри келадиган 24 март ойида халқаро силга қарши кураш куни деб эълон қилинди. 

 

Ёрлиқ